6- маъруза. Ахборот хавфсизлигининг техникавий воситаларининг тузилиши


Ахборот чиқиб кетиш техник каналларининг таснифи ва таркиби


Download 470 Kb.
bet2/5
Sana11.03.2023
Hajmi470 Kb.
#1260867
1   2   3   4   5
Bog'liq
6-ma ruza

Ахборот чиқиб кетиш техник каналларининг таснифи ва таркиби.
Маълумот майдон ёки модда орқали узатилади. Бу ё акустик тўлқин (товуш), ё электромагнит нурланиш ё матн ёзилган бир варақ қоғоздир. Бироқ, на узатилган энергия, на фойдаланилган модда ўз-ўзича ҳеч қандай қийматга эга эмас, улар фақат маълумот ташувчи ҳисобланади, холос.
Физик табиатига кўра қуйидагилар маълумот ташувчи воситалар ҳисобланади:
– ёруғлик нури;
– товуш тўлқинлари;
– электромагнит тўлқинлар;
– материал ва моддалар.
Табиатда маълумотларни ташиш учун булардан бошқалари мавжуд эмас. Ўз манфаатларига қараб инсонлар у ёки бу физик майдондан фойдаланиб ўзаро маълумот узатишнинг бирор тизимини яратадилар. Бундай тизимларни алоқа тизими деб номлаш қабул қилинган.
Ихтиёрий алоқа тизими (маълумот узатиш тизими) маълумотлар манбаи, узатгич, маълумот узатиш канали, қабул қилгич ва қабул қилиб олувчи ҳақидаги маълумотдан ташкил топади. Бу тизимлар кундалик ҳаётда бирор мақсад учун фойдаланилади ва маълумот узатишнинг расмий воситаси ҳисобланади. Унинг фаолияти ишончлиликни, аниқлиликни ва маълумот узатиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат қилинади. Бу эса рақобатчиларнинг тизимга рухсатсиз киришни олдини олади. Бироқ, маълум шароитлар мавжудки, унда бир жойдан бошқасига маълумот узатиш тизими объект ва манбанинг хоҳишига боғлиқ бўлмайди. Бундай ҳолларда, албатта, бундай канал ўзини очиқча намоён қилмаслиги керак.
Маълумотлар узатиш канали сингари бундай канал маълумот чиқиб кетиш канали деб аталади. У ҳам сигнал манбаи, уни тарқатувчи физик муҳит ва ёвуз ниятли шахслар (бузғунчилар) томонидаги қабул қилувчи қурилмалардан ташкил топади. Қуйидаги расмда маълумот чиқиб кетиш каналининг тузилиши келтирилган.

6.1 – расм. Маълумот чиқиб кетиш канали тузилиши.


Маълумотлар чиқиб кетиш канали деб конфеденциал маълумотлар манбасидан ёвуз ниятли шахсгача бўлган физик йўл тушунилади. Бу йўл орқали маълумот чиқиб кетиши ёки сақланаётган маълумотга рухсатсиз кириш мумкин. Маълумотлар чиқиб кетиш каналининг вужудга келиши (пайдо бўлиши, ўрнатиш) учун маълум фазовий, энергетик ва вақтдаги шароит ҳамда ёвуз ниятли шахсда уларга мос маълумотларни қабул қилиш ва қайд қилиш воситалари мавжуд бўлиши керак.
Физик хусусиятларини инобатга олган ҳолда маълумотлар чиқиб кетиш каналининг пайдо бўлишини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
визуал-оптик;
– акустик;
– электромагнит (магнит ва электрик майдонни ўз ичига олади);
– материал-буюмли (қоғоз, фото, магнитли ташувчилар, турли кўринишдаги қаттиқ, суюқ, газ ҳолатидаги саноат чиқиндилари).
Визуал-оптик каналлар – бу бевосита ёки узоқдан (жумладан телевизион) кузатишдир. Маълумот ташувчи бўлиб, конфеденциал маълумот манбаси чиқарадиган ёки ундан қайтувчи кўринадиган, инфрақизил ва ультрафиолет диапазондаги ёруғлик хизмат қилади.

6.2 – расм. Визуал-оптик маълумот чиқиш каналининг синфланиши.


Акустик каналлар. Инсон учун маълумотларни эшитиш қобилияти кўришдан кейин иккинчи ўринда туради. Шу сабабли маълумот чиқиб кетиши каналининг энг кўп тарқалгани акустик канал ҳисобланади. Акустик каналда маълумот ташувчиларга ультра (20000 Гц дан юқори), эшитиш ва инфратовуш диапазондаги тўлқинлар киради. Инсон эшитадиган товуш частотаси 16 дан 20000 Гц гача ва инсон гапиргандаги 100 дан 6000 Гц гача бўлади.
Қуйидаги расмда акустик ва вибрацион тебранишлар орқали маълумотлар чиқиб кетиш каналларининг чизмаси келтирилган бўлиб, унда акустик тебраниш ва товушларнинг қаттиқ муҳитда, метал буюмларда ва бинонинг бошқа элементларида тарқалиши тасвирланган.

6.3 – расм. Акустик ва вибрацион тебранишлар орқали маълумотлар чиқиб кетиш каналлари тузилиши.
1. Акустик тебранишларнинг тарқалиши
2. Вибрацион тебранишларнинг тарқалиши
3. Эшитиш микрофони
4. Эшитиш вибродатчиги
5. Дераза
6. Иситгич батареялари
7. Ҳаво тозалагич
8. Эшик
9. Кабеллар учун жой
Электромагнит каналлар. Бундай ҳолларда маълумот ташувчи, ўта узун тўлқин узунлигидан (10000 м – частотаси 30 Гц дан кичик) субмиллиметрлигача (1-0,1 мм – частотаси 300дан 3000 ГГц гача) бўлган диапазондаги электромагнит тўлқинлар ҳисобланади. Бу кўринишдаги ҳар бир электромагнит тўлқин тарқалишнинг фазо ва узоқлиги бўйича ўзига хос усусиятига эга.

6.4 – расм. Электромагнит маълумотлар чиқиш каналининг синфланиши.


Материал-буюмли маълумот чиқиб кетиши каналига қаттиқ, суюқ ва газсимон ёки корпускуляр (радиоактив элементлар) кўринишдаги моддалар киради. Булар, жуда кўп ҳолларда, саноатнинг турли чиқиндилари, сифатсиз моллар, хомаки материаллар ва бошқалар бўлиши мумкин. Шундай экан ҳар бир конфеденциал маълумот манбаи у ёки бу даражадаги маълумот чиқиб кетиши каналига эга бўлиши мумкин.



6.5 – расм. Маълумот чиқиш каналининг пайдо бўлиш сабаби ва шароитлари схемси.



Download 470 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling