Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Давлат метрология назорати


Download 1.05 Mb.
bet5/8
Sana17.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1026063
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мустакил иш

Давлат метрология назорати:

  • ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, уларнинг ижараси билан шуғулланиш, уларни реализация қилиш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши (ўлчамлар бирликлари эталонларини, моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини, ўлчов тизимларини қўшган ҳолда);

  • ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларининг қўлланилиши;

  • белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.

Зарур ҳолларда «ТЖТС» агентлиги қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин


    1. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган юридик шахслардан ва (ёки) улар ҳузуридаги бўлинмалардан (бундан буён матнда юридик шахсларнинг метрология хизматлари деб юритилади) иборат.

«Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши.
Барча лабараторияларни аккеритадсиядан 348 ва 349-сонли қарорлар ва O’zDst ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига бўлган умумий талаблар” бўйича аккредитациядан ўтади. Ушбу вазифани давлат ва юридик шахслар ве восита тенг ҳуқуқлар асосида амалга оширишлари мумкин ва албатта Миллий Метрология Институти ёрдамида.
O‘zDSt ISO/IEC 17043:2015 давлат стандартига асосан калибрлаш ва қиёслаш лабораториялари аккредитация доирасига мувофиқ равишда даврий лабораториялараро солиштириш ишларида қатнашишлари лозим.
2017 йил феврал ойида “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат корхонаси лаёқатлиликни текшириш провайдери сифатида аккредитатланган.
“ЎзММИ” ДК, лаёқатлиликни текшириш провайдери бўлиб, лабораториялараро солиштиришларни, жумладан қиёслаш ва калибрлаш лабораториялари учун малакани текшириш дастурларини ўтказади.
“ЎзММИ” ДК қошидаги Лабораториялараро солиштиришлар гуруҳи асосида ташкил қилинган лаёқатлиликни текшириш провайдери O‘z DSt ISO/IEC 17043:2015 «Мувофиқликни баҳолаш. Лаёқатлиликни текширишни ўтказишга асосий талаблар» давлат стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиб, жорий қилди.
“ЎзММИ” қошидаги Лаёқатлиликни текшириш провайдери метрологик хизматларнинг қуйидаги ўлчаш турлари бўйича лаёқатлиликни текширишда ихтисосланади: масса, босим, ҳарорат, газ сарфи.

O’zDst ISO/IEC 17025:2019

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling