Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.05 Mb.
|
Мустакил иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент-2022
- «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасининг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ “ЭЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА” ФАКУЛТЕТИ “МЕТРОЛОГИЯ, ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ” КАФЕДРАСИ 5310900-Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менеджменти (тармоқлари бўйича) таьлим йўналиши 3-курс__________груҳ талабаси__________________________________________нинг Метрология асослари фанидан Мустақил иш Тошкент-2022 Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати Режа: Метрологияга оид фаолият соҳасининг давлат томонидан бошқарилишини метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборатдир. Давлат метрология хизмати махсус ваколатли давлат органи ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларидан, шунингдек Ўзбекистон миллий метрология институтидан иборат. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган бўлинмалардан иборатдир. Юридик шахсларнинг метрология хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган махсус ташкил этилган ҳамда аккредитация қилинган юридик шахслардан ва (ёки) улар ҳузуридаги бўлинмалардан (бундан буён матнда юридик шахсларнинг метрология хизматлари деб юритилади) иборат. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматлари ва юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ҳамда метрология текширувини амалга ошириш учун ташкил этилади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларининг ҳамда юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомларда ўрнатилади. 1. Метрологияга оид фаолият соҳасининг давлат томонидан бошқарилишини метрология бўйича миллий орган — Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади) амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2935-сонли қарорига мувофиқ мавжуд «Миллий эталонлар маркази» давлат муассасаси, «Метрология хизматлари кўрсатиш маркази» давлат корхонаси ва «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасасининг метрологик бўлинмалари негизида «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси («ЎзММИ» ДК) ташкил этилди. Ушбу қарорига асосан «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонасининг фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари белгиланди: Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириши; эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриши, уларни халқаро даражада солиштириши, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаши ва узатиши; ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиши, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириши; метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириши. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling