Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


"Ўзбeкистон миллий мeтрология институти" ДК​ га қуйидаги вазифалар юклатилган


Download 1.05 Mb.
bet2/8
Sana17.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1026063
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Мустакил иш

"Ўзбeкистон миллий мeтрология институти" ДК​ га қуйидаги вазифалар юклатилган:

  • метрология соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, бириктирилган ҳудудларда ва ўлчаш турлари бўйича ўлчашлар бирлилиги ва ишончлилигини таъминлаш;

  • юқори аниқликдаги чиқувчи ва намунавий ўлчаш воситаларини сақлаш ва тегишли даражада сақлаб туриш;

  • давлат метрология хизматини ривожлантириш;

  • мавжуд юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари ва усулларини такомиллаштириш, янгиларини яратиш, ўлчаш, назорат ва синаш воситаларини стандартлаштириш;

  • ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовлари бўйича ишларни ташкил қилиш;

  • ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш, қиёслаш ва калибрлаш ишларини ташкил қилиш;

  • юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш воситаларини калибрлаш ва таъмирлаш ҳуқуқига аккредитлаш.

Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун «ЎзММИ» ДКнинг қиёслаш лабораториялари юқори аниқликдаги қиёслаш асбоб-ускуналари ҳамда намунавий ўлчаш воситаларига эга.


  1. Ўзбекистон Республикаси метрология хизмати давлат метрология хизматидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари метрология хизматларидан, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматларидан иборатдир.

«ТЖТС» агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизматига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат метрология хизмати органлари киради.
Давлат метрология хизмати органлари давлат метрология текшируви ва назоратини, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Юридик шахсларнинг метрология хизматлари зарурат бўлган ҳолларда ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрология назоратини амалга ошириш учун тузилади.
Юридик шахслар метрология хизматларининг ҳуқуқ ва бурчлари давлат метрология хизмати органлари билан келишиб олинган низомлар билан белгиланади. (Манба: Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни)
Давлат ўлчашлар ягоналигини таъминлаш тизими

Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига асоссан - Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («ТЖТС» агентлиги) метрологияга оид фаолиятни давлат томонидан бошқарувини амалга оширади.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling