Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 328.73 Kb.
|
Йўлдошев А.Б. Диссертация ОАК
Иккинчи бобга хулоса
Марказий Осиё мамлакатларидаги ўзбеклар тарихи ва ҳозирги даври яхлит, тарихий изчилликда ўрганилар экан, мазкур боб сўнггида қуйидагича умумлаштирувчи хулосаларга келинди. Ўзбеклар ер юзининг кўп сонли миллатлар қаторига кириб, Ўзбекистондан ташқари хорижда жумладан, Марказий Осиё давлатларида зич бўлиб яшаб келмоқдалар. Улар тарихнинг барча босқичларида минтақа аҳолиси етакчи миллатларидан бири бўлиб келган. Марказий Осиё минтақаси республикалари собиқ Иттифоқ даврида (1917-1991 йиллар) ягона давлат таркибида бўлиб уларга “хориждаги ўзбеклар” сифатида қаралган эмас. Совет Иттифоқида ўтказилган миллий ҳудудий чегараланиш, районлаштириш, бирнеча бор аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ўнлаб ҳужжатлар ва архив материаллари, статистик ҳисоботларни ўрганиш асносида амин бўлиндики ўзбек миллати вакиллари Ўзбекистон билан чегарадош минтақа давлатлари ҳудудларида зич бўлиб яшаган ва бир неча тарихий босқичларда тарқалганлар. Ўзбеклар Қозоғистоннинг Жанубий-Ғарбий Қозоғистон вилоятида, Тожикистоннинг Хўжанд, Хатлон, Қўрғонтепа вилоятлари ва Вахш воҳасида, Қирғизистон жанубидаги Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятларида, Туркманистонинг Лебоп, Тошовуз вилояти шаҳар ва қишлоқларида кўп сонли бўлиб истиқомат қилиб келмоқдалар. Улар шаҳар ва қишлоқ аҳолиси таркиб аҳолисида, юқорида қайд этилган вилоятларда салмоқли фоизни ташкил этади. Йиллар давомида ўзбекларда демографик ўсиш муттасил юз бериб, улар тарқалган географик ҳудудлар доим кенгайиб борди. XXI аср бошларига келиб ўзбек миллати вакиллари Қозоғистоннинг барча вилоятларида, Тожикистоннинг Помир (Тоғли Бадахшон) вилоятидан ташқари барча ҳудудларида, Туркманистонинг Шимолий, Шимолий-Шарқий вилоятларида, Қирғизистонинг ҳам барча ҳудудларида истиқомат қилиб келмоқдалар. Марказий Осиё ўзбеклари хориждаги ўзбекларнинг энг кўп сонлиси ҳисобланиб, Тожикистон Республикасида аҳолининг 25 фоизини, Қирғизистонда 14,2 фоизини, Туркманистонда 9,4 фоизини, Қозоғистонда 3,2 фоизини ташкил этади. Ўзбеклар Қозоғистондан ташқари Марказий Осиё республикаларидаги асосий миллатдан сўнг нуфуз жиҳатдан иккинчи ўринда туради. Марказий Осиё ўзбеклари минтақа давлатлари мустақиллигининг орта қолган йилларида янгича тарихий шароитда яшаш тажрибасини ва катта синовларни, чидам ва ирода амда матонат билан ўтадилар. Минтақа давлатларида юз берган оғир иқтисодий инқироз, мураккаб зиддиятли этно-миллий, этно-социал, этно-маданий жраёнларни бошдан кечиришга тўғри келди. Аждодлари ерларига мустаҳкам боғланган ўзбеклар оғир синовли дамларда ҳам миграция жараёнларига кенг тортилмади. Улар ўзликни сақлаб қолиш билан бирга мустақиллик шароитида, трансформацион жараёнларни бошдан кечирдилар. Ўзбеклар анъанавий хўжалик турлари ҳисобланган деҳқончилик, боғдорчилик, дончилик, пахтачилик, полизчилик, сабзавотчилик, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик машғулотлари билан шуғулланишди. Улар бозор иқтисодиёти шароитида яшаш имкониятини яратишга қаратилган янги касбларни ҳам ўзлаштирдилар. Марказий Осиё мамлктлардаги ўзбекларнинг 30 йиллар давомидаги тарихи таҳлили шуни кўрсатадики уларнинг сони, кўпайиш салмоғи йилдан йилга ошиб бормоқда. Ўзбек миллати вакиллари яшаб турган мамлактларидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий жараёнларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланадилар. Улар орасида банк ва маиший хизмат соҳаси ходимлари, бизнесмен ва тадбиркорлар, фан, адабиёт, санъат намоёндалари етишиб чиқганлигини тарихий далиллар тасдиқлайди. Бу эса ўзбек миллатига мансуб аҳоли интелектуал салоҳияти жаҳоннинг илғор халқларидан қолишмаслиги ва юксаклигидан далолат беради. Download 328.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling