Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари
Download 2.21 Mb.
|
УМК заочный
1.3. Замонавий алоқа хизматларининг хусусиятлари
“Алоқа тармоғи” терминини икки нуқтаи назардан қараш мумкин. Биринчидан, алоқа тармоғини, маълумотларни алмашиш учун техник воситалар мажмуасидан иборат бўлган мустақил объект каби қараш мумкин. Иккинчидан, алоқа тармоғини, глобал ахборот инфраструктураси (ГАИ)ни (ГИИ-глобальной информационной инфраструктуры) муҳим компоненти деб қараш мумкин. Охирги тушунча, халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан ХХ асрнинг охирларида, ахборот ва электр алоқанинг ривожланишини шакллантириш бўйича ишлар охирига етгандан кейин киритилган. ГАИ, алоқа тармоқларининг мажмуаси, фойдаланувчи қурилмалари, ахборот ва инсонларнинг ресурси каби қаралади. ГАИнинг асосий вазифаси фойдали маълумотга уланишни таъминлаш ва абонентлар орасидаги алоқани таъминлаш шунингдек ишлаш, ўқиш ва кўнгил очар томоша қилиш учун сифатли яхши шароитни яратишдан иборат. ГАИнинг функционал имкониятлари, келажакда маълумотларни вақти ва жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда, маъқул тариф ва бутун дунё масштабида етказишдир. Ҳар қандай турдаги телекоммуникация тизимларини тахлил қилиш учун ITU томонидан тавсия этилган моделдан бошлаймиз. Қуйидаги расмда тақдим этилган бу модел, булутлар кўринишида тасвирланган 4 та компонентдан иборат. 1.1-расм. ITU томонидан тавсия этилган телекоммуникация тизимларининг модели Ҳар бир булутнинг ичида инглиз тилида умумий қабул қилинган номи келтирилган. Юқорисида эса одатда техник адабиётларда келтирилган таржимаси келтирилган. “алоқа тармоғи” термини, алоқа оператори жавобгар бўлган муҳит кирувчи, моделнинг икки компонентига тегишли. ХХ1 асрда дунё ҳамжамияти ўзининг, глобал ахборот жамияти (ГАЖ) деб номланган янги ривожланиш эрасига ўтди. ГАЖнинг асосий фазилати шундан иборатки, унда билим ва ахборот, ташқи ишлаб чиқариш ролини эгаллайди, яъни жамият болиғининг материал асоси бўлиб қолади. Юқори технологияларни қўллаш махсуслаштирилган янги соха, биринчи навбатда инфокоммуникация муҳитида дастурий махсулотларни самарали тақсимлаш амалга ошади. ГАЖнинг бошқа характерли хусусияти, телекоммуникация хизматларининг жуда юқори даражада ошишидир. Масалан фақатгина телефон, теле ва радио эшиттириш хизматлардан фойдаланишнинг ўзи бир йилда 800 миллиард долларни, инфокоммуникация хизматлари бозори (интернет, локал компьютер тармоқлари, ҳаракатдаги алоқа тармоқлари ва б) билан бирга эса 1,5 трлн. долларга етди ва кенгайиш ҳали давом этмоқда. Дунё телекоммуникация тармоғига ҳар йили 200 млрд. долларлик телекоммуникация қурилмалари ўрнатилади. Юқорида қайд этиб ўтилган барча маълумотларни самарали узатиш ва тақсимлаш учун ГАЖ тузилишида бутун дунё алоқа тармоғи(World wide communication network) яратилди ва ривожланмоқда. Бу тармоқ, ер юзидаги ўзаро боғланган барча миллий алоқа тармоқларининг мажмуасидан иборат. Уларнинг асосини, ахборотларни стандарт ёки нормал рақамли оқимлар кўринишида юқори сифат ва авариясиз узатишга мўлжалланган, замонавий транспорт тармоқлари ташкил этади. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling