Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


IPv4 ва IPv6 сарлавхаларининг тузилиши


Download 2.21 Mb.
bet29/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

7.2. IPv4 ва IPv6 сарлавхаларининг тузилиши

IPv4 датаграмма сарлавхасининг тузилиши.
Фойдали юкламани ташувчи IPнинг барча датаграммаси ўзининг таркибига сарлавха ва маълумотларни киритади. 7.1-расмда 4-турга мос келувчи IP датаграммасининг сарлавхаси кўрсатилган. 4-турни биринчи амалга оширилгани 1980-йиллар бошига тааллуқли ва бу тур хозирги кунда кенг тарқалган.
Сарлавха турли қўшимча опцияларни таъминловчи 4 та байтгача қўшиш йўли билан кенгайтириш имкониятли камида 20 байтдан иборат. Сарлавхани қулайлиги учун хар бири 4 байтдан иборат бўлган қаторлар тўплами кўринишида ифодаланган. Бундай майдонларнинг умумий сони 5 ёки 6 га тенг.
“Версия” майдони 4 бит, IP сарлавхасини идентификациялайди. “Сарлавха узунлиги” майдони сарлавха ўлчамини аниқлайди (20 ёки 24 байт). “Хизмат кўрсатиш тури” (Type of Service, ToS) майдони 8 битдан иборат. Биринчи 3 та бит датаграммани устунлигини аниқлайди (000 – устунликсиз, 111 – тармоқни бошқариш сатхи). Кейинги учта бит минимал ушланиб қолиш, юқори ўтказиш қобилияти ва юқори ишончлиликни (хар бир бит бирга тенг) аниқлайди. Охирги иккита бит қўлланилмайди. Шуни айтиш керакки, 1990-йилларда Интернет тармоқларида ToS майдони қўлланилмаган.



7.1-расм. IP датаграмма сарлавхасининг фрагменти (IPv4 тури)

“Тўлиқ узунлик” майдони 16 бит, датаграммани тўлиқ узунлигини байтларда аниқлайди, яъни пакетда узатиладиган сарлавха ва маълумотлар киради. Майдон узунлиги 16 битга кенг, датаграмманинг максимал узунлиги 216-1=65535 байтга тенг. Қочонки маршрутизаторлар тўлиқ ўлчамдаги датаграммага ишлов бера олмаса, унинг узунлигига боғлиқ холда датаграмма блокларга (фрагментларга) бўлиниши мумкин.


“Идентификатор”, “Байроқ” ва “Фрагмент кўрсаткичи” майдонлари қабул қилиш охирида фрагментлардан датаграммани қайта тиклашда қўлланилади.
“Идентификатор” майдони 16 бит, белгиланган пунктда фрагментдан датаграммани қайта тиклаш имконини беради.
“Байроқ” майдони 3 бит, қабул қилиш охирда датаграммани қайта тиклаш учун қўлланилади. “Фрагмент кўрсаткичи” майдони 13 бит, берилган датаграмма бошланишига нисбатан фрагментни силжишини аниқлайди.
“Яшаш вақти” майдони 8 бит, тармоқда датаграммани мавжуд бўлиш давомийлигини чегаравий вақтини аниқлайди.
Саккиз битли “Протокол” майдони транспорт сатхда қўлланиладиган протоколни аниқлайди.
“Сарлавхани назорат йиғиндиси” майдони 16 бит, циклик код ёрдамида сарлавхада (бутун датаграммада эмас, фақат сарлавхада) хатоликни назорат қилиш учун мўлжалланган. Бу текшириш хар бир маршрутизатор орқали датаграмма ёки унинг фрагменти ўтганда амалга оширилади.
Кейинги 2 та майдон жўнатувчи ва қабул қилувчини адреслари учун мўлжалланган.
“Опция” майдони, максимум 4 байт, турли функцияли тестлаштириш ва назоратни киритиш учун қўлланилади.
“Тўлдиргич” майдони “Опция” қаторини 32 бит тўлиқ узунлигигача тўлдириш учун қўлланилади.
Датаграмма ва датаграмма фрагметларини узатишда тармоқ узелларида тушиб қолиши ёки йўқолиши мумкин, ёки алоҳида фрагментларни катта ушланиб қолиниши туфайли датаграммалар қабул қилиш жойида йиғишда йўқолиши мумкин. Шу тарзда 4-тур қўлланилганда IP режим хизмат кўрсатиш сифатини минимал сатҳини таъминлайди.
Бироқ, хозирги вақтда IP-тармоқларда турли кўринишдаги трафиклар узатилмоқда, шу навбатда реал вақтдаги интерактив трафик ушланиб қолишларга (IP устидан сўзлашув, видео конференция, интерактив ўйинлар ва бошқалар ), шунингдек, ишончлиликка, рухсатсиз уланишдан ахборотни ҳимоялаш ва б.қ.ларга сезгир. Бу талаблар Интернет тармоқлари учун янги протоколларни ишлаб чиқишга олиб келди ва бунга IPv6протоколи киради.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling