Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
Европа Иттифоқи мамлакатлари аграр сиёсатининг хусусиятлари
Download 0.78 Mb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1988 йилгача бўлган давр
- 1988 йил.
- “Келажакдаги Қишлоқ Жамияти”
- 1994-1999 йиллар. “Делор I”
- Мустақил таълим мавзуси
Европа Иттифоқи мамлакатлари аграр сиёсатининг хусусиятлари
Европа Иттифоқи замонавий кўринишини шакллантирадиган интеграцион жараёнлар икки асосий йўналишда ривожланмоқда: 1. Экстенсив - Европа Иттифоқига янги аъзо мамлакатларини қўшиб олиш асосида интеграцияни кучайтириш; 2. Интенсив - ҳамкорликнинг анча оддий усулларидан мураккаброқ шаклларга ўтиш орқали интеграцияни кучайтириш Европа Иттифоқи ташкил қилинганидан кейин қишлоқ хўжалигини ягона асосда ривожлантириш сиёсати энг қийин амалга оширилган сиёсатлардан бири ҳисобланади. Европа Иттифоқи интеграциялашуви жараёнининг бошқа интеграцион иттифоқлардан фарқли томонларини қуйидаги хусусиятлар ташкил қилади: 1. Босқичма-босқич ривожланиш: божхона иттифоқи орқали эркин савдо зоналарини ташкил қилиш; ягона ички бозор; иқтисодий ва валюта иттифоқи. 2. Уникал миллатлараро институтларни ташкил қилиш; Европа кенгаши, ЕИ министрлар кенгаши, ЕИ қўмитаси, Европа парламенти, Европа суди. 3. Миллатлараро даражада молиявий, таркибий ва илмий-техникавий сиёсатни юритиш. 1. 1945–1954 йиллар: Иккинчи жаҳон урушининг натижалари - Европа Иттифоқининг пайдо бўлиши. 2. 1955-1957 йиллар. Рим шартномаси ва қишлоқ хўжалиги учун мақсадлар. 3. 1958 йил. Стреза конференцияси – сиёсатнинг якуний таркиби. 4. 1959 – 1962. Конфликт ва компромисс – Ягона Аграр Сиёсатининг пайдо бўлиши. 5. 1963 – 1967. Умумий баҳолар ва умумий молиялаштириш – якуний эришилган натижалар. 1. 1988 йилгача бўлган давр. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун таркибий тадбирлар амалга оширилган давр. Бу даврда ягона аграр сиёсатнинг ривожлантирилиши билан боғлиқ ҳолда қишлоқ аҳолисининг ҳам турмуш даражасини яхшилаш масалаларига эътибор қаратилган, аммо бутун Европа миқёсида ягона сиёсат олиб борилмаган. 2. 1988 йил. Қишлоқ жойларни ривожлантиришга оид кескин тадбирлар белгилашга бурилиш йили. Бу даврда жуда кўп асосий тадбирлар белгиланди. Улардан айримларини санаб ўтамиз: Ягона Европа ҳақидаги қонун қабул қилинди. Бу қонун ЕИ кирувчи мамлакатларни бирдек ривожлантирилишини қонуний жиҳатларини асослаб берди; “Келажакдаги Қишлоқ Жамияти” дастури қабул қилинди ва қишлоқ жойларни ривожлантириш йўналишларини асослаб берди; “ Делор I ” ва Таркибий Фондларни ислоҳ қилиш. 1994-1999 йиллар. “Делор I” ва иккинчи дастурлаш даври. Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётида аграр сектор роли ва ахамиятини бахолаш, мамлакатимизда аграр сектор ҳамда унга боғлиқ мажмуалар ўртасида тушунчаларнинг илмий – амалий жиҳатдан таҳлил қилиш ва таққослаш ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади. Ушбу махсулотларни етиштиришда замонавий инновацион усулларни қўллаш хамда ишни тўғри ташкил этиш жуда мухим хисобланадаи. Мамлакатимиз аграр сиётсати ушбу секторда кичик ва хусусий тадбиркорликни кўллаб қувватлаш орқали янада ривожлантиришга қаратилган. Қишлоқ хўжалиги махсулотларини органик сифатли қилиб етиштириш масаланинг бир томони бўлса ушбу махсулотларни ўз эгаларига сифатли етказиб бериш яна бир мухим томони эканлигини кўришимиз мумкин. Мустақил таълим мавзуси 1. Ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва ислоҳотларнинг хусусиятлари Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling