Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш
Download 0.78 Mb.
|
3-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жозе Грациану да Сильва БМТ нинг ФАО собиқ бош директори
- Биринчи гуруҳга
- Иккинчи гуруҳга
- . Япония аграр сиёсати
РИВОЖЛАНГАН ВА РИВОЖЛАНАЁТГАН МАМЛАКАТЛАРДА АГРАР СИЁСАТ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ 1. Ривожанган мамлакатларда аграр сиёсат 2. Ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва ислоҳотларнинг хусусиятлари Жаҳон миқёсида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва истеъмол бозорини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни кўзда тутадиган ҳар томонлама пухта озиқ-овқат стратегияларини қабул қилиш нақадар муҳим эканини кўрсатадиган кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Бундай чора-тадбирлар БМТнинг Мингйиллик Ривожланиш Мақсадларидан бири бўлиб, очликка қарши курашишга қаратилган мақсадга эришган кўплаб мамлакатлар саъй-ҳаракатларининг асосини ташкил этади. Жозе Грациану да Сильва БМТ нинг ФАО собиқ бош директори Ривожланган мамлакатлар аграр тармоқларини ўрганиш шуни кўрсатадики, бу мамлакатлар қишлоқ хўжалиги умумий иқтисодиёт тармоқларида кам улушни ташкил қилади, аммо бу билан қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни йўқолиб қолмайди. Умуман олганда, ривожланган мамлакатлар аграр сиёсатини ўрганишни 3 гуруҳга бўлиб ўрганиш лозим деб ҳисоблаймиз. Улар қуйидагича гуруҳланади: 1. Биринчи гуруҳга Европа Иттифоқи давлатлари киради, бу давлатлар аграр сиёсатларининг хусусиятлари шундай нозик ва мустаҳкам тузилганки,ҳали аграр сиёсат амалиётида улардан ўтадиган мукаммал тизим яратилмаган; 2. Иккинчи гуруҳга АҚШ ва Канада қишлоқ хўжалигини киритиш мумкин, улар аграр сиёсати хусусиятлари бир-бирига жуда ўхшаш бўлганлиги учун АҚШ аграр сиёсати мисолида унинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қиламиз; 3. Япония аграр сиёсати. Бу мамлакат қишлоқ хўжалигининг ҳам ўзига ҳос жиҳатлари борки, уларни ўрганиш ҳам ўрганувчиларни анча мушоҳада қилишга чорлайди. Ривожланган мамлакатлар аграр тармоғини ўрганиш уларнинг қуйидаги ўзига хос умумий томонлари борлигини кўрсатади:
Бу мамлакатлар аграр иқтисодиётининг мустаҳкам ривожланишини таъминлаган аграр сиёсат шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ривожланган мамлакатлар иқтисодий ривожланишига ва аграр тармоқнинг ҳам бозор қонунлари асосида такомил ривожланишига замонавий йирик ҳудудий савдо блокларининг шаклланиши ва ривожланиши ҳам катта таъсир кўрсатади. Ривожланган мамлакатлар ва уларнинг ҳамкорлари иқтисодий ҳамкорлигини таъминловчи асосий иқтисодий блоклари сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1. Европа Иттифоқи; 2. Шимолий Америка эркин савдо келишуви (НАФТА); 3. Европа очиқ савдо ассосиацияси (ЕАСТ); 4. Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АИЭС); 5. Меркосур (Бразилия, Аргентина, Парагвай, Уругвай); 6. Жанубий Африка ривожланиш қўмитаси (САРК); 7. Ғарбий Африка иқтисодий ва валюта иттифоқи (ЮЭМОА); 8. Анд пакети; 9. Жаҳон Савдо Ташкилоти (WТО). Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling