Рўйхатга олинган


Download 1.75 Mb.
bet1/97
Sana28.12.2022
Hajmi1.75 Mb.
#1014267
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97
Bog'liq
Янги 21-БХМС (ўзгаришлар билан)


https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text133776_schetlar_rejasida_qanday_uzgarishlar_buldi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.10.2002 й.
N 1181


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
09.09.2002 й
N 103


БУЙРУҒИ
Мазкур Буйруқ рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.


Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжаликюритувчи субъектларнинг молия-хўжалик
фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режасива уни қўллаш бўйича йўриқнома”нитасдиқлаш тўғрисида


2002 йил 2 ноябрдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 30 мартда 37-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 930, 2000 йил 1 июнь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 53-сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 930-1, 2001 йил 29 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 12-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 декабрдаги 128-сон қарори “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 930-2, 2001 йил 29 декабрь).

3. Мазкур буйруқ билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари учун у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач, биржалар учун - 2003 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.



Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling