Ўрмонда (замонавий эртак)


Download 68.5 Kb.
Sana05.04.2023
Hajmi68.5 Kb.
#1273975
Bog'liq
Ўрмонда


Ўрмонда
(замонавий эртак)

Озод, обод замон бўлди. Ҳамма омон-омонликда, фаровон-эркин давру даврон сураберди. Баркамол болалар бир тўп бўлиб, Бойсунқур бахшининг ёнига келиб: Бахши бобо Сиз юрт кўрган, эл суйган жуйрук бахшисиз. Бизга, ибрат оладиган, эсда турадиган, ёдда сақлайдиган хикоями, эртакми айтиб беринг. Доимо хулосалаб юрайлик деб қолди.


Шунда Бойсунқур бахши “Майли бир замонавий эртак айтай. Ҳаётда ибрат олиб, эслаб юрингизлар. Озод-эркин мамлакатнинг тинч хотиржам ўрмони бор эди. Ўрмонда ҳайвонлар иноқ, тинч ва тотув ҳар бири берилган рисқига қаноат қилиб яшашашар эди. Тўқлик шўхликдан, ғирромлик, покликдан хасад силовсин кўнглига жойланди. Унинг ғаразли қилиқлари сабаб ўрмонда аввалига аҳилликка дарз кетди. Бу ҳақгўйлар томонидан дарз кетган аҳиллик тикланди, ўрмон тинчиб адолат тантана қилганини айтай бўлмаса.
Бор эканда, йўқ экан. Бир озод-обод мамалакатда тинч, хотиржам, хушманзара, бахаво, ранг-баранг гиёхлари дарахтга бой ўрмон бор экан. Унда ҳамма ҳайқонлар ўз ўрни, ўз рисқи билан иноқ яшаб юрар экан. Ҳамма ўрмонни билган атрофдаги ҳайвонлар шу ўрмонда яшашни орзу-ҳавас қилар экан.
Думини қисиб, писиб юрақдиган силовсин нохосданми, ғарази кўплигиданми, ифлос қилиқ қилиб ўрмон йўлбарсига ёқиб қолибди. Аввалига Йўлбарс унинг ғаразли ниятларини сезмабди. Силовсин Йўлбарсга аввалига эркалибди. Сўнгра ноёб маззали қушлар ва ҳайқонлар гўштидан совға қиладиган бўлибди. Ҳатто ўрмон сигири сутидан олинган қаймоқ билан уни мехмон қилибди. Бир-икки машваратда Йўлбарс уни мақтаган экан Силовсин ҳаволаниб Йўлбарс номидан гапирадиган одат чиқарибди. “Йўлбарс акам билан мен бўлмасам, ўрмонни ким бошқаради,” деб лофлар урибди. Бир куни Қоплон ўрнини эгаллашни орзу қилиб, унинг изидан иғво тарқатибди. Ўрмондаги барча ҳайвонларга қобилиятига яраша вазифа берилган экан-да. Ўртада Қоплон ва Силовсин ўртасида жанжал чиқибди. Баджахил Қоплон сархуш бўлганида Силовсин тишини бир калла қўйиб синдирибди. Бутун ўрмон нотинч бўлиб қолибди. Жанжал Йўлбарс ва Сиртлонгача етибди. Ҳар қанча яраш-яраш қилинмасин Қоплон ва Силовсин ярашмабди. Ахири жанжал арслонинг ҳақгўйларига етибди.
Ҳақгўйлар Қоплон вақтинча ўрмондан кетсин, деб маслахат берибди. Қоплон кетибди-ю силовсин керилиб нафси хакалак отибди. Қоплонга бу алам қилиб ҳақгўйларга арз қилибди. Йўлбарс Силовсинга жавоб бермабди. Силовсин касофати Йўлбарс ва Сиртлонга ҳам тегибди. Силовсин бошқа ўрмонга қочибди. Писиб юриш жонига тегиб қайтиб келибди. Ҳақгўйлар ҳукмидан сўнг Силовсин жарима тўлаб писиб қолибди. Ўрмонда аввали алғо-далғов бўлиб унда адолат ўрнатилиб ҳайвонлар тинчибди.
Бўлмаса айтай қулоқ солинглар
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК
(ҳикоят)
Ўрмонда қоплон ва силовсин табиат ато этган егуликларни еб юраверса бўларди. Егулик текин бўлганидан улар тўқликка шўхлик қилишди. Натижа ўрмондаги жами ҳайвонлар ўртасига ҳавотирлик ғийбат болалади. Қоплон бу ўрмонни ташлаб бошқа ўрмонга ўтди. Адоват қолди. Хасад энг оғир дард. Хасадгўйлар ўладию хасад ҳеч қачон ўлмайди. Юксакликка кўтарилган сайин хасадгўйга яхши, қулай нишон бўлади.

Ҳар битта жонзотга Эгам берган рисқ


Ўлжа текин тушса ҳайвон билмайди
Кенг ўрмонга сиғмай қилади қилиқ
Тинч юрмай бир-бирин изин тирнайди

Бор эди ўрмоннинг қалин жангали


Унда бўлди икки ҳайқон жанжали
Силовсин Қоплонга хиёнат қилди
Қоплон буни тулки орқали билди

Хиёнатга қоплон кўзи қизарди


Йўлини силовсин инига бурди
Сархуш Қоплон Силовсинга чанг солди
Нохос уни тишини синдириб олди

Силовсин юзини қонга белади


Тиш қўлда Арслонга арзга боради
Қоплонни қувмасанг кўтарай исён
Не қиларин билмай Арслон кўп ҳайрон

Қоплонни қувган билан тиш битмайди


Пайдо бўлар низо, сўнгра кетмайди
Тишинг учун қоплон тўласин товон
Ярашиб кетинглар тиш бўлсин ўрмон

Кўнмади Силовсин мард Қоплон кетди


Афсус низо тезда болалаб кетди
Синган тиш битдими ёки битмади
Орадаги низо асло кетмади

Қилган қилмишидан қоплон пушаймон


Ғийбатчи силовсин ғамнок ва ҳайрон
“Шошмай тур”, - деб қоплон писиб юрганмиш
Шу сабаблар жўра бўлмасмиш
Ўрмон шохи Арслон қилди машварат
Айтилди барчага мавжуд ҳақиқат
Ғийбат, ғаламислик нодонга одат
Тинч-тотув яшанглар бўлсин оқибат

Боре, - деди Қоплон ўрмондан кетди


Озод-эркин рисқин териб юрибди
Силовсин ўзига ўзи эрк бериб
Ҳаммани ўтишича сотиб юрибди

Аҳиллик кетди-ю, тушди совуқлик


Силовсинга ҳамма қилади ғашлик
Ғийбат болалади қолди адоват
Аҳиллик бўлсин-да бўлмай фалокат

2. ТУЗОҒИГА ЎЗИ ТУШДИ


Қоплон мардлик қилди. Силовсин тинчисин, ҳайвонлар аҳил яшасин, деб ёнидаги кичикроқ ўрмонга чиқиб кетди. Силовсин бундан керилди. Қоплонни қувдим, деб ҳаволанди. Босар-тусарини билмай қолди. Чақирса, чақирмаса Йўлбарс олдига эрта бир, кеч бир борадиган бўлди. Баъзамн Йўлбарс олдида кавшанди, бегунох хайвонларни сотди. Хом сут эмган Йўлбарс баъзан-баъзанда ишонди. Чала кемирилган суякларни инъом қилди. Мақтаб-мақтаб исковучлик қилишни айтиб қўйди. Ҳақгўйлар гапига “Бу бир беозор, қолидан иш келмайдиган силовсин бўлса”, деб эътибор бермади. Силовсин нафси ҳакалак отиб ўрмондаги сигирга ҳам ҳамда қиладиган одат чиқарди.


Ҳайқонлар ғазаби келиб Қоплонни гиж-гижлади. Қоплон борини ҳақгўйларга айтди. Охири қорақўтир бўлган яра янгиланди. Силовсин эса бегунохман деб ўлат излашни тўхтатмади.
Мана эшитинглар:

Қоплон нохос хато қилгани сабаб


Ўрмондан ноилож қувилган эди
Силовсин ўзини доно хисоблаб
Нафси мисол карнай очилган эди

“Қоплонни қувлади” силовсин зўр деб


Ҳамма ҳайрон унга эркалаб қолди
Силовсин ўзига яна эрк бериб
Ўрмон сигирига ҳамла қиб турди

Мақтанди, керилди, силовсин маккор


Йўлбарсга гапларни ташувчи бўлди
Ўрмонда ҳайқонлар юрибди бекор
Уф тортар “ҳамма иш ўзимга қолди”
Уядошлари ҳам безиллаб турди
Силовсин ҳийласига дучор бўлмай деб
Йўлбарслар, Сиртлонлар чеккада юрди
Шох йўлбарс ўзи бир кун билиб олар деб

Силовсиннинг нафси ҳакалак отиб


Бечора қуённинг рисқини урди
Шоғолни алдади қоқ суяк бериб
Кекса Арслонга ҳам бир ҳамла қил деб

Силовсин ўрмонда тарози йўқ деб


Ўзича бепарво зўрман деб юрди
Сўраса-сўрамаса йўлбарсга кириб
Содиқман-ҳидлайман, деб лофни урди

Силофсин таб тортмай дахлсизман деб


Менга фалон-калон ҳуқуқ берган деб
Бировлар ишонса, биров ишонмас
Бироқ силовсин ҳеч шаштидан тушмас

Чидамади қоплон, Алами борда


Тарозибор олдига бўкириб борди
Силовсин дарахтдан дарахтга кўчиб
Тарозибонга ҳам чап бериб юрди

Ўрмонда ҳамманинг жонига теккан


Хиёнаткор, хийлагар паллага тушди
Тарозибон қўрқди еган туз ҳаққи
Олмадим ҳеч қачон олмайман деди

Азалдан маълумдир битта зўр сабоқ


Кимки бировга деб қўйса гар тузоқ
Кетолмайди узоқ ҳеч вақт бормайди узоқ
Насиб ўзи ясаган тузоқ

Силовсин тузоқни тан олмай юрди


Тулкининг ҳийласин ишлатаман деб
Ахири тузоқни судради қочди
Йўлбарс акам мени озод қилар деб

Силовсин хиёнати кўпайиб кетди


Барчаси бирма-бир Арслонга етди
Адолат ҳукмдори бир нара тортди
Силовсин талвасада қочди-ю кетди
Тулкининг ҳийласи етмиш иккидур
Бургутга ҳар куни чумчук ҳаққидур
Бировлар кунига ишонмай нуқул
Олоҳга, ўзингга ишонсанг мақул

Адолат ғолибдир, ўқилди ҳукм


Силовсин қувилсин бўлсин энди гум
Аҳиллик ўрмонда қилар тантана
Жами ҳайвон ўрмонда қилар хулоса

3. Бирники –мингга


Силовсин хиёнат эскирар, ёддан чиқар, деб ўрмондан бошқа ўрмонга қочиб, писиб юрди. У бошлаган хиёнат ишларнинг таъсири бегунохларга ура бошлади. Ўрмонм ғийбатхона бўлиб қолди. Йўлбарсга ҳайвонлар ишонқирамай қолди. Ҳақгўйлар арқонни узун ташлади. Ахийри Силовсин тавба-тазарру қилиб ўрмонга қайтди. Аммо кеч бўлган эди. Унинг касофати бутун щрмонга урди. Бирники-мингга бўлди. Ҳукм ўқилди. Силовсин –хиёнаткор.


Қочганди Силовсин бир гап бўлар деб
Акам борку бости-бости қилар деб
Ҳийласи иш бермай қайтди Силовсин
Ноиложман майли баҳомни берсин

Силовсин борича ҳийла қиб кўрди


Талвасада ўзин касалга урди
Емадим, ҳамма еди, “айбсизман”, деб
Сўраса-сўрамаса кўрсатма берди

Қилни қирқ ёради сўраб ҳақгўйлар


Хиёнат ким қилган билар ҳақгўйлар
Лойиқ жазосини берар ҳақгўйлар
Айбга тўлиқ иқрор қилар ҳақгўйлар
Ноилож Силовсин хатосин билди
Жазо халтасини бўнига илди
Панд бериб ҳақгўйга айёр Силовсин
Бир қисм жаримасин йўлдошга берди

Лоқайд бўлган йўлдош, лолу-ҳайрондур


Қилган лоқайдликка кўп пушаймондир
Орқага қайтиш йўқ, ўқилганди ҳукм
Зиён-заҳар аччиқ, тўлаш керак жим
Силовсин касофати ўрмонга урди
Бегуноҳ йўлбарс ҳам тузоққа тушди
Ўрмонда бошланди алғов-далғовлар
Қинғир иш қийиғин топди ҳақгўйлар

Силовсин керилиб юрди аввали


Савоб ишни бошлаб қўйгани каби
Эълон қилинганда ғирромлик бари
Силовсиннинг шунда ётди попуги

Бирники-мингга деб айтгандир шуни


Нокас касофати ўрмонга урди
Ғирромлик, нопоклик бари очилди
Ҳақ-ноҳақ барчаси баравар куйди

Лойқайдларга лоқайд бўлманг яхшилар


Барака қут кетар юртдан яхшилар
Менга нима дебон асло ўйламанг
Қараси юққанда пушаймон қилманг

Ўрмонга ўт кетса, тенг ҳўл –қуруғи


Ҳазинага йиқан, кетди бор-буду
Барига босилди кетмас бир тамға
Алмашди ҳаттоки, баъзиси ини

Жами жонзот иноқ яшасин бари


Ғирромликнинг бир кун очилар сири
Бирники мингтага уриши аниқ
Тирига борар жой бўлгандек аниқ

АДОЛАТ АЛДАМАС


Силовсин хиёнат қилгач айби ошкор бўлди. Тинч юриш ўрнига бошқа ўрмонга қочиб кетди. Иғво болалади. Ўрмонда қайтадан тинтув бошланди. Айбига иқрор бўлган Силовсин тавба қилиб қайтиб келди. Ҳукм ўқилиб ажрим чиқди. Бироқ яра вақт ўтиб газак олганди. Йўлбарс ва Сиртлонга яра юқди. Йўлбарснинг Силовсинни ёқлагани сабаб бўлдию улар ҳам айбдор бўлиб қолди. Нопок овлаганлари чиқиб, ўрмон аввалига нотинч бўлди. Ахийри Арслон аралашди. Адолат алдамади. Ўрмон тинчиди.


Силовсин беркинди ёт ўрмонларда
Кўринмай бечора зўр ҳайвонларга
Писиб юриш ахир тегди жонига
Ахийри қайтди у ўз ўрмонига
Қайтди тушди дархол тайёр тузоққа
Жавоб берди йиғлаб барча сўроққа
Силовсин ишига ўқилди ажрим
Моддий бойликларни у қилгандир гум

Тинч юрса бўларди энди Силовсин


Нодонлик қилдим деб гўлликка урсин
Бу йўлди қилмади фақат гап отди
Ношуд билиб-билмай йўлбарсни сотди

Бошланди ўрмонда ҳақиқий тинтув


Ғирром ишлаганлар юзида қўрқув
Нопок яшамаган хеч бир маҳалда
Айтилган қадимдан, “Куч адолатда”

Базанда табиат ишлари қизиқ


Гуноҳкор бўлади беозор шўрлик
Бирники-мингга деб айтмаган бешак
Қопқонга тушади нодонларга боқ

Ҳақгўйлар айтдилар Силовсин нопок


Унга дархол зарур жавобин бермоқ
Йўлбарс эсга олиб бир луқма ошни
Балога қолдирди беташвиш бошни

Оллоҳ берган рисқни териб есанг бас


Ортилган юкингни ортиб юр холос
Беозор ҳаммага бўла олмассан
Ғирромларни ёқлаб ҳеч кун кўрмассан

Ўрмонда бошланди қайтадан тинтув


Ғаламис ҳайвонлар берди кўрсатув
Ҳалол юрсин ҳамма чиқарсин сабоқ
Бебурднинг тақдири бўлади шундоқ

“Элга боқ, - эл кўзгу, халқинг алдамас


Ҳалол-ҳаром жавоб бўлмасдан қолмас
Бу дунё – у дунё битта Сирот бор
Аниқ бил, ҳеч қачон ҳақ сўз алдамас.

АДОЛАТ БЎЛДИ


Силовсин жазосини олди. Қоплон пушаймон. Йўлбарс ва Сиртлон ҳақиқий Арслон қўйган курсидан узоқлаштирилди. Бу айрим чаққон тулкиларга қулай бўлди. Ҳаммани бир-бирига ғиж-ғичлаб ўрмонда миш-мишлар тарқатди. Осойишта ўрмон яна ғийбатхонага айлана бошлади. Арслон ўрмонда фарддун исмли ҳақгўйни жўнатди. Шамс нур сочди. Ўрмон тинчиди. Адолат бўлди.


Осойишта ўрмонда тарқалди миш-миш


Ўрмонда Заҳҳок пайдо бўлганмиш
Елкасида бормиш икки аждахо
Аждаҳо миядан овқат еярмиш

Ҳайвонлар орасида бошланди писув


Бир-бирин тақиб қиб қилади сиқув
Заҳҳок орган жойлар бўлар вайрона
Чора тополмайин ўрмон ҳайратда

Ўрмонда қолмади меҳру-оқибат


Ҳайвон ҳам ўрганди, қилмоқни ғийбат
Олмахон доимо ёнғоқ чақади
Тулкилар емакка товуқ топади

Заҳҳок келган жойда бошланар қўрқув


Қўрқмаса ҳайвонлар бошлайди тинтув
Қайсидир бир индан чиқади суяк
Заҳҳокчига айнан мана шу керак

Ин эгаси Бўридан сўрар турткилаб


Жавоб берар бўри дағ-дағ титраб
“Ўлган ҳайвон экан, калласи қоқдир”
Тоза ғажиб кўрдим мияси йўқдир

Заҳҳок қилмишлари Арслонга етди


Қоплон Фарудинни дарров жўнатди
Ғийбат ва туҳматлар ошкора бўлди
Заҳҳоқ тарафдори масхара бўлди

Ахир юртда Нур бор, Нуриддинлар бор


Чарақлайди Шамс, Шамсиддинлар бор
Шукур фитна, ғийбат топади бархам
Қонун устивор юрт бўлар хотиржам

Ўрмонда мавжланди янги ниҳоллар


Дарахт борки унинг бариси гуллар
Жами жонзот эркин, миш-миш тугади
Бутун ўрмон бўйлаб, адолат бўлди
ИБРАТ
Арслон, адолат нормаларини бузгани сабаб Йўлбарс ва Сиртлонга дакки бериб бошқа ўрмонга юборди. Қани ўрмонда, хасадгўйлар қолдимиким, деб вақтинча ўрмон курсисини Қари Бўрига берди. Ғийбатчилар томонидан ғийбат болалади. Қари бўри ғийбатга бош бўлди. Ахийри Арслон фармон бериб ибрат бўлди.

Нохос курси тегиб қарри Бўрига


Биринчи кун туяни сўроққа тутди
Нега бунча думинг калта бўлмаса
Жазо бермасимдан узайтгин уни

Иккинчи кун навбат тулкига етди


Тулки энг аввало думин киритди
Бир санчиб ўрнидан турди-ю Бўри
Думинг калта қил деб сўкиб жўнатди

Ўзаро келишиб ҳайвонлар бари


Навбатни митти ёш қуёнга берди
Тайинли-тайинсиз қилиқлар қилиб
Шалпанг қулоқ деган номини олди

Навбатда турганди ширбоз қўзичоқ


Секин маради-ю эшикни ёпди
Шербоз думма дархол бўрига ёқди
Туриб қўзичоққа кулди-ю боқди

Барча ҳайвон энди билишди аниқ


Узунми-калтами думнинг фарқи йўқ
Шалпангми-гунохми қулоқ бўлса бас
Ширбоз қўзичоққа ҳеч ким тенг келмас

Бу ҳолдан ҳабар топди-ю Арслон


Дархол ўрмондаги тахтига қайтди
Оллоҳ айтганин қил, берилди фармон
Ўрмонда тотувлик илдизи отди.

Барча ҳайвон имкон борини қилди


Қушлар уя қурди, сичқон ин қазди
Ўрмонда бошланди янгича ҳаёт
Эркин-аҳилликка арслондир ибрат
Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling