Ромитан туманлараро судига Даъвогар: Абдуллаев Асилбек
Download 241.55 Kb. Pdf ko'rish
|
даъво ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Д а ъ в о А р и з а
- Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 29-бандига кўра
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судига Даъвогар: Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғли Манзил:Бухоро вилояти, Ромитан тумани Истиқлол кўчаси 17-уй Тел: 998996111121 Жавобгар: “Ishonch” МЧЖ Манзил: Бухоро вилояти, Ромитан тумани Аҳмад Дониш кўчаси 23- уй. СТИР: 768926967 Тел: 99865 55 44 278 Д а ъ в о А р и з а (Сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисида) Мен жавобгардан 2022-йил Сентябр ойининг 29-куни “AirPоds Pro” русумли қулоқчин 2.500.000 (икки миллион беш юз минг)сўмга сотиб олдим. Ўртамизда бўлган олди-сотдини тасдиқловчи харид чеклари мавжуд. Жавобгар “AirPоds Pro” русумли қулоқчин бўйича 1 йиллик кафолат берган ва қулоқчиннинг паспортига имзо қўйиб, муҳр босиб берган. Бироқ, Мен қулоқчинни уйимга олиб бориб ишлатиб кўрганимда, қулоқчин ёнмади. Мен 30-сентябр куни қулоқчиннинг ёнмаганлигини жавобгарга айтсамда, жавобгар сифатсиз қулоқчинни қайтариб олмади ва қулоқчинни янгисига алмаштириб беришдан бўйин товлади. Бунга асос қилиб савдо маркази сотилган товарларни алмаштириб бермаслигини ёки қайтариб олмаслигини бунинг устига товар сотилган пайтда ишлаб турганини билдирди. Жавобгарга кафолат муддати берилганини кафолат муддати давомида менга сотувчи томонидан турли хилдаги хизматлар кўрсатилиши шарт эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг мен бир неча ташкилотларга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддаси, 1- қисми талабига кўра, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 13-февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари”нинг 29-бандига кўра ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқордигаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 189 ва 191-моддаларига асосан СЎРАЙМАН: “AirPоds Pro” русумли сифатсиз қулоқчинни худди шу русумдаги сифатли қулоқчин билан алмаштириш ҳуқуқимни тиклашингизни; Илова: 1. Даъво ариза нусхаси, 2. Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги тўғрисидаги квитансия, 3. Паспорт нусхаси, олди-сотди бўлганлигини тасдиқловчи чек 4. Қулоқчиннинг паспорти нусхаси, Download 241.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling