Rossiya davlatining innovatsion faoliyati


Download 267.92 Kb.
bet2/4
Sana28.12.2022
Hajmi267.92 Kb.
#1013033
1   2   3   4
Bog'liq
Rossiya davlatining innovatsion faoliyati

базис инновациялар - йирик ихтироларни амалга оширишдан иборат, технологияларнинг янги авлодини яратишга сабаб бўлган инновациялар; такомиллаштирувчи инновациялар, яъни илмий-технологик циклнинг барқарор ривожланиши босқичида кўп учрайдиган кичик ихтироларни амалга оширувчи инновациялар; сохта инновациялар (рационализаторлик инновациялар) техника ва технологияларнинг эскирган авлодларини қисман такомиллаштиришга йўналтирилган бўлиб, одатда техник тараққиёт секинлашишига олиб келадилар, чунки улар жамиятга ҳеч қандай самара бермайди ёки салбий таъсир кўрсатади. Объект-нафлилик ёндашувига кўра, инновация янги илмий-техник ютуқларни жорий этиш асосида ишлаб чиқарилган янги истеъмол қиймати сифатида таърифланади. Бу ерда инновациянинг нафлилик вазифаси устунлик қилади - жамиятнинг юқори нафлиликка эга бўлган эҳтиёжларини қондириш қобилияти. Жараён-нафлилик ёндашуви доирасида объект-нафлилик ёндашувдан фарқли ўлароқ, “инновация” категориясига янги амалий воситани барпо этиш, тарқатиш ва қўллашнинг яхлит жараёни сифатида қаралади. Жараён-молиявий ёндашув нуқтаи назаридан, инновация - бу янгиликларга сармоя киритиш, янги асбоб-ускуналар, технологиялар ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш учун молиявий ресурсларни инвестициялаш жараёни

Россия Федерацияси ривожланган давлатлар даражасида бўлишига имкон берадиган улкан интеллектуал, илмий ва техник салоҳиятга эга. Ушбу мамлакат жаҳондаги имиджини янада ошириш мақсадида ўзининг олдига аниқ мақсадларни белгилаб олган, улардан бири - инновацион ишлаб чиқаришга эга бўлган иқтисодиётни яратишдир. 2016 йилдаги таҳлилга кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида – 9,2 фоиз, хизмат кўрсатиш соҳасида – 6,2 фоиз корхоналар инновацион фаолият билан шуғулланган. 2016 йилда инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш 2000 йилга нисбатан 4 баравар кўпайган. Ушбу мамлакатда инновацион экотизимни ривожлантиришда давлат томонидан норматив-ҳуқуқий хужжатлар ишлаб чиқилган. Хусусан, 2016 йил 1 декабрда Россия Президентининг “Россия Федерациясининг илмий-техникавий ривожланиш стратегияси тўғрисида”ги Фармонни имзолаган. Шунингдек, 2020-йил февраль ойида Россия Федерацияси Президенти В.Путин фанни молиялаштиришга ёндашувларни тубдан ўзгартириб, мамлакатни илмий-техникавий ривожлантириш бўйича янги давлат дастурини ишлаб чиқиш бўича топшириқлар берган.


Download 267.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling