Rossiya davlatining innovatsion faoliyati


Download 267.92 Kb.
bet3/4
Sana28.12.2022
Hajmi267.92 Kb.
#1013033
1   2   3   4
Bog'liq
Rossiya davlatining innovatsion faoliyati

Россия ўзининг инновацион фаолият стратегиясида 3 та асосий йўналишларга, шу жумладан, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва коммуникацияларни ривожлантириш катта аҳамият қаратган. Бунда асосан юқори технологик инновацион ишлаб чиқариш корхоналарни сезиларли ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ва давлат улуши катта бўлган корхоналарни камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, бу борада масъул вазирлик ва идораларга аниқ вазифалар белгилиб берилган. Мамлакатни ҳар соҳада ривожланаётганини халқаро рейтингларда тутган ўрнидан ҳам билиш қийин эмас. Жумладан, Глобал инновацион индексида Россия Федерацияси сўнги йиллар кўра барқарор ривожланишда давом этмоқда. Бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) томонидан эълон қилинган 2021 йил натижаларига кўра мамлакат 45 поғонани 2022 йилда эса 47 поғонани қайд этиб, Ўрта Осиё давлатлари ичида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

БИМТ нинг таҳлилий натижаларига Россия қуйидаги кўрсаткичлар интеллектуал мулк тўловлари, патентлар сони, QS баҳолаш тизимидаги маҳаллий университетлар сони бўйича юқори поғоналарни, қонун устуворлиги, ISO сифат сертификатлари ва хорижий инвестицияларни кириб келиши кўрсаткичлари бўйича қуйи ўринларни эгаллаган. 2020 йил натижаларига кўра мамлакатда илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланаётганлар сони 679,3 минг кишини ташкил этиб шундан 346,5 минг нафари тадқиқотчилардан иборат бўлган. Тадқиқот ва ишланмаларга харажат эса 1,17 трлн рубль бўлиб, ЯИМ нинг 1,1% ни ташкил этган. Илмий тадқиқотлар муассаслар сони 2020 йил натижаларига кўра 4 175 тани ташкил этган. 2021 йилда инновацияга сарфланган харажатлар миқдори 2,4 трлн рубль, ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳамда кўрсатилган хизматлар миқдори эса 6 трлн рубль ташкил этган. Мамлакатда илмий тадқиқот натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига жорий этишни жадаллаштириш мақсадида улкан ишлар олиб борилмоқда. Бунга яққол мисол сифатида "Курчатов" институти ва Давлат-хусусий шериклик миллий маркази томонидан инновацион фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида қўшма лойиҳалар, озиқ-овқат ва энергетика транспорт ва дастурий таъминот каби йўналишлари бўйича шартнома имзоланди.


Download 267.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling