Реферат мавзу: Корхоналарни ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш йуллари ва имкониятлари


Download 24.24 Kb.
bet1/6
Sana11.01.2023
Hajmi24.24 Kb.
#1087843
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
мустакил иш


РЕФЕРАТ
МАВЗУ: Корхоналарни ишлаб чикариш самарадорлигини
ошириш йуллари ва имкониятлари

Бажарди: С.Саидахроров
Тошкент 2012
Кириш

  1. Самарадорлик корхона ишлаб чикариш фаолиятида мухим улчов бирлигидир

  2. Корхона ишлаб чикариш фаолиятини ривожлантириш йуллари

  3. Мамлакатни модернизациялаштириш шароитида ишлаб чикариш самарадорлигини оширишнинг асосий йуналишлари

Хулоса
Кириш
Узбекистон Республикасининг мустакилликка эришиши ва бозор муносабатларини шакллантиришга царатилган иктисодий ислохотларни амалга оширилиши хозирги замон жахон молиявий-иктисодий инцироз даврида ижтимоий-иктисодий ривожланишнинг янги вазифаларини келтириб чицарди.
Бу борада Президентимиз И.А. Каримов уз маърузаларида цуйидагиларни таъкидлаб утган эдилар “Ишлаб чицаришни модернизацсия цилиш, техник ва технологик цайта жихозлаш, ицтисодиётнинг етакчи тармоцларини жадал янгилаш биз учун энг мухим устувор вазифа сифатида изчил давом эттирилади.
Бу хусусда гапирганда, 2011 йилда ицтисодиётга жалб этиладиган барча инвестицияларнинг 36,4 фоиздан ортигини саноатни модернизация цилиш ва технологик янгилаш дастурларини амалга оширишга йуналтириш кузда тутилаётгани, замонавий асбоб-ускуналар харид цилиш харажатлари умумий капитал цо‘йилмалар хажмининг камида 46 фоизини ташкил этаётганини цайд этиш даркор.”1

  1. Самарадорлик корхона ишлаб чикариш фаолиятида мух,им улчов бирлигидир.

Ишлаб чикариш самарадорлиги хар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси хисобланади. У хужалик юритишнинг сифат ва микдор курсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли мехнат харажатлари хамда олинган натижалар уртасидаги муносабатни ифодалайди.
Афсуски, бозор шароитларида “самарадорлик” тушунчаси, гарчи, даромад олиш, харажатларни камайтириш, мехнат самарадорлигининг усиши, фонд кайтими, рентабеллик ва хоказолар самарадорлик табиатига мос келиб, бозор иктисодиёти талабларига зид келмасада, бахо, фойда, даромад, харажат каби тушунчаларга Караганда кам кулланилмокда. Самарали ишлаш дегани уз мохиятига кура, мулжалланган (режалаштирилган) фойдани олиш, ноишлаб чикариш харажатлари ва йукотишларни камайтириш, ишлаб чикариш кувватлари ва ишчи кучидан яхширок фойдаланиш, мехнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чикарилаётган махсулотнинг сифатини яхшилашни англатади.
“Самара”, “самарадорлик”, “ ижтимоий-иктисодий самарадорлик” каби тушунчаларнинг орасидаги фаркни англаб олиш зарур.
Самара - бу, ишлаб чикарилаётган махсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш, сифатсиз махсулот ишлаб чикаришни камайтириш ёки умуман, йук килиш билан боглик булган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуклар натурал шаклда ишлаб чикариш самарасини, пул шаклида эса иртисодий самарани тавсифлайди.
Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жихатларини тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чикади хамда унга караганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга.
Самарадорлик чора сифатида куплаб техник, иктисодий, лойиха ва хужалик карорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона узининг хужалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чикади.

Download 24.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling