Реферат мавзу: Корхоналарни ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш йуллари ва имкониятлари


Download 24.24 Kb.
bet4/6
Sana11.01.2023
Hajmi24.24 Kb.
#1087843
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
мустакил иш

Фан-техника тараккиёти корхоналарнинг ишлаб чикариш фаолияти самарадорлигини оширишда мухим омил булиб келган ва хозирда хам уз ахамиятини йукотмаган. Мазкур омилдан куйидаги йуллар билан фойдаланиш мумкин:

  • ишлаб чикариш ва мехнатни механизациялаштириш, автоматлаштириш хамда комплекс равишдаги механизациялаштириш;

  • асосий технологик жараёнларни роботлаштириш;

  • прогрессив, мехнат хамда ресурсларни тежашга йуналтирилган технологик жараёнларни амалиётга киритиш ва улардан кенг фойдаланиш;

  • хом ашё ва материаллар (мехнат предметлари) замонавий турларини яратиш ва улардан фойдаланиш;

  • ишлаб чикаришни ташкил килиш, режалаштириш ва бошкариш жараёнларида замонавий ахборот технологияларидан, хисоблаш техникасидан фойдаланиш;

  • ишлаб чикариш ва мехнатни илмий ташкил килиш.

Амалиётда фан-техника тараккиётининг, жумладан, унинг таркибий кисмларининг ахамияти ва ролини инкор килувчи ёки тушунмовчи корхонани топиш амримахол. Бирок ушбу омилни амалга ошириш учун факатгина хохиш ва истакларнинг узигина етарли эмас. Бунинг учун биринчидан пул маблагларини ва бошка зарур булган ресурслар (инвестициялар) излаб топиш, иккинчидан, замонавий илмий-техникавий ишламаларга ихтисослашган илмий-тадкикот институтлари, конструкторлик, технологик ва бошка илмий муассасалар билан керакли алокаларни “боглаш”, учинчидан, уз илмий- техникавий максадларининг самаралилигини хисоблаб чикиш талаб килинади.
Эркин бозор иктисодиётига утиш чукур ислохртларни амалга оширишни талаб килади. Барча корхона ишлаб чикаришни интенсивлаштирувчи тадбирларни амалга опшршли зарур. Самарали ташкил этилган иктисодиётга утиш хар томонлама ривожланган ишлаб чикариш кучлари ва ишлаб чикариш муносабатлари билан таъминланган булиши лозим.
Ижтимоий ишлаб чикариш самарадорлигини оширувчи энг мухим омил - бу фан ва техника тараккиёти булиб келган ва шундай булиб кеяадк. Охирги вакгларгача фан-техника тараккдёти эволюцион тарзда ривожланиб келд,и. Натижада амалдаги технологиялар такомиллашиб, машина ва ускуналар кдсман замонавийлашди. Бундай натижа сезиларли, лекин кутилганидек эмас зди.
Янги техникалар буйича тадбирларни ишлаб чикиш ва амалиётга жорий килиш етарли даражада эмас эди. Эркин бозор муносабатларини шакллантиришнинг хозирги шароитида фан ва техвиканинг охирги ютуклари асосида халк хужалигининг барча тармокдарида янги техника ва технологияларни жорий килишга каратшгган революцион ва сифатий узгаришларни амалга ошириш лозим.

Download 24.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling