Мавзу: мехнатни нормаллаштириш
Download 7.53 Kb.
|
mehnatni normallashtirish
Мавзу:мехнатни нормаллаштириш Меҳнатни нормалаш меҳнатнинг қонуний меъёрини белгилаш демакдир. Меҳнатни нормалаш ишлаб чиқаришда меҳнатга яраша тақсимлашдан иборат принципни амалга оширишда ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этиршда катта роль ўйнайди. Иш нормаларининг тўғри белгиланиши меҳнат унумдорлигини оширишга ёрдам беради. Нормалаш тўғри йўлга қўйилганда ишчи кучидан ва техникадан тўла фойдаланилади ва қўл меҳнати камаяди. Бошқариладиган ишларнинг муайян нормаси бўлади. Нормаларни иқтисодий жихатдан асослаган холда белгилаш ғоят муҳим ва жиддий вазифа хисобланади. Иш нормаларини белгилаш ва ишлаб чиқаришга тўғри татбиқ этиш меҳнатга қараб ҳақ тўлаш принципларини амалга оширишнинг оқилона йўлидир. Ишчи томонидан бир иш куни мобайнида бажарилиши керак бўлган иш миқдори иш нормаси дейилади. Нормалар доимий бўлиши мумкин эмас. Нормалар ҳам вақт ўтиши билан эскиради, янги шарт-шароит, асбоб ускуналар, ўлчаш усулларининг ўзгариб бориши бунга асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун нормалар маълум бир даврда қайта кўриб чиқилади. Белгиланган нормаларнинг бажарилиш даражасига қараб меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръатини маълум даражада билиш мумкин. Айни бир вақтда техник жихатдан асосланган нормаларнинг ошириб бажарилиши меҳнат жараёнини рационал ташкил қилиш, янги техника ва илғор технологияни жорий қилиш асосида меҳнат сарфини янада камайтиришнинг янги резервлари ва йўлларини очиб беради. Нормалашнинг роли шу билан ифодаланадики, у қўлланилаётган технологияга ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишга танқидий баҳо беради. Меҳнатни техник нормалаш комплекс ишлардан иборат бўлиб, у қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:Ишлаб чиқаришни ва иш жойидаги меҳнатни уюштиришни ўрганиш ва шу асосида меҳнат жараёнларини такомиллаштириш; Меҳнат қуроллари ва предметларидан унумли фойдаланиш шароитларини хисобга олган холда турли хил ишлар учун иш вақти сарфи хажмини аниқлаш; Меҳнатга яраша тақсимлашдан иборат иш ҳақи беришни жорий қилиш учун шароит яратиш. Иш нормаларини такомиллаштиришни тўғри ташкил қилиш ишларнинг иқтисодий жихатдан асосланган тарификацияларини ишлаб чиқаришга ҳам боғлиқдир. Меҳнатни тарифлашда ишларнинг оғирлиги ва мураккаблиги, малакали меҳнат билан малакасиз меҳнат ўртасидаги тафовутлар кўзда тутилади. Мураккаб ва муҳим ишлар юқори тариф разрядига, оддий-енгил ишлар эса пастроқ разрядга ажратилади. Турли ишларга уларнинг разрядларига қараб тўланадиган иш ҳақи нисбатининг шкаласи тариф жадвали дейилади. Илмий жихатдан асосланган меҳнат нормаси нормаларнинг сифатини, самарадорлигини оширишга асос бўлиши керак. Меҳнатни нормалаш иш ҳақи миқдорини ўрнатиш, иш ҳақини тўлаш усулларини белгилаш, корхона бўлимларда меҳнатни режалаштириш, иш бажариш вақтини белгилашдан иборатдир. Нормалаштириш ёрдамида меҳнат сарфи (ўлчови) аниқланади ва улар қуйидагича: 1. Иш хақини ўрнатиш; 2. Корхона ва унинг бўлимлари ишларини режалаштириш; 3. Ишчи кучи, ускуналарни керакли хажмини аниқлаш; 4. Ишнинг рационал ва тўғри тақсимланиши; 5. Ишлаб чиқариш ва иш ҳақи даражасини тахлил қилишНормалар аниқ миқдордаги махсулотга кетган вақт нормаси, одам сони нормаси ёки маълум вақт ичида бажариладиган ишлар хажми билан аниқланади. Асосан қўлланиладиган нормалар бу вақт нормаси ва ишлаб чиқариш нормаларидир. Техник жихатдан асосланган вақт нормаси деб, маълум ишни бажаришга кетган керакли ва етарли вақтга айтилади. (соат, дақиқа, кун)-Нвақт Ишлаб чиқариш нормаси деб, ишлаб чиқариш вақтида маълум ўлчовда қилиниши керак бўлган ишнинг хажмига айтилади. (дақиқа, соат, кун)-Ниш.чиқ. Бу иккала норма бир бири билан қуйидагича боғланади: Ниш.чиқ.=1/Нвақт Нвақт=1/Ниш.чиқ. Нормалашда ҳар хил ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришда вақт нормалари ўрнатилади. Бунда иш вақти нормалаштирилган ва нормалаштирилмаган иш вақтларига бўлинади. Нормалаштирилган иш вақти қуйидагиларга бўлинади: Оператив иш вақти (Топ), дам олиш вақти (Тдам), технологик танаффус (Ттан), тайёрлаш ва тамомлаш иш вақти (ТТ.Т.). Иш вақти деб, иш кунининг сменасига айтилади. Тушлик вақти иш вақтига кирмайди. Нормалаштирилган иш вақти ўзининг хусусияти, технологик ва ташкилий-технологик шароитларда нормалашган ишлаб чиқариш жараёнига кетганвақтгаайтилади.Нормалаштирилмаган иш вақтига йўқотилган вақт (ташкилий камчиликлар ёки иш тартиби бузилган холларда) ва нормалашган жараёнга кирмаган ишни бажаришга кетган вақт киради. Тезкор иш вақти ҳамма ишларни бажаришга кетган вақт хисобланади ва улар қуйидагилардир: Дам олиш, иш вақти, иш вақтида танаффус қилишга ажратилган вақт;Технологик танаффус вақти – бу ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ ишларга кетган вақт; Тайёрлаш ва тамомлаш иш вақти– бу сменани қабул қилиш, топшириш, берилган топшириқларни олиш, геодезик асбобларни кўрикдан ўтказишга кетган вақт. Меҳнатни нормалашда асосан иккита усул қўлланилади улар статистик ва анолитик. Статистик тажриба усулида статистик хисоб-китоблар бажарилади. Анолитик текшириш усули зарур ва етарли иш вақтини сарфлаш ва нормалаштирадиган жараённи тахлил қилади. Меҳнатни (ишни) нормалаштиришда жамлаш иш жараёнларини элементларга бўлиб, тажриба-статистик ва аналитик-статистик нормалаштириш усуллари қўлланилади. Тажриба-статистик усул, вақт нормасини статистик хисоботлари, маълумотларига асосланган холда бажарилади. Аналитик-статистик усул, вақт нормасини нормалаштирилган жараёни тахлилига ва ҳар бир жараёнга зарур бўлган етарли иш вақти маълум шароит кераклигига асосан ишлаб чиқилади. Нормалаш билан бирга ташкилий?техник ишлаб чиқариш жараёнини яхшилаш учун хизмат қилади. Жамлаб нормалаштириш иккига бўлинади: а) Ўрта ҳисобий (арифметик) усулда меҳнат (ишлаб чиқариш) нормаларини белгилаш; б) Ўрта кўрсаткичларга асосланиб меҳнат (ишлаб чиқариш) нормаларини белгилаш. Ўрта ҳисобий усулда меҳнат нормаларини белгилаш жуда оддий хисобланади. Бу усулда ўтган даврда ёки бир сменада (иш кунида) хақиқатда бажарилган иш нормалари жамланади ва умумий сумма норма сонига бўлиниб, ўртача иш нормаси белгиланади. Нормалашда ишжараёнларини ҳар томонлама синчиклаб, унга сарфланадиган вақтларни тўғри ўрганибнорма белгилаш усулини топиш керак. Шу масалани тўғри хал қилишда иш жараёнларини элементларга бўлиб, аналитик нормалаштириш усули қулайдир. Иш жараёнларини элементларга бўлиб аналитик нормалаштирилганда асосан техник нормалаштириш усули қўлланилади. Иш жараёнларини элементларга бўлиб аналитик нормалаштириш ишлаб чиқаришнинг ҳамма тармоқларида меҳнатни тўғри уюштириш ва илмий жиҳатдан асосланган иш нормаларини белгилаш учун қўлланилади. Бу нормалаш иш жараёнида меҳнат унумига таъсир этувчи ҳамма факторларни ва ишлаб чиқаришнинг моддий – техника шароитини ўз ичига олади. Иш жараёнларини элементларга бўлиб аналитик нормалаштиришнинг (техник нормалаш) вазифалари қуйидагилардир: а) Ишнинг энг яхши тартибини ҳамда геодезик ташкилотларда ёрдамчи ва қўшимча тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнларида меҳнатни уюштиришнинг янги шакли ва усулларини жорий қилиш; б) Геодезик ишлаб чиқариш шароитига тўғри келадиган ва меҳнат унумини оширишни таъминлайдиган кўрсаткичли иш нормаларини белгилашдан иборатдир. Бу вазифани бажаришда иш вақтини хронометраж қилиш (иш жараёни вақтини ўрганиш) ишлаб чиқариш жараёнларини аниқлашда асосий роль ўйнайди. Иш вақти хронографияси – иш жараёнларини уларнинг турига қараб бирин-кетин бошидан охиригача ёзиб боришдан иборатдир. Одатда иш жараёнлари, смена, кун ёки сутка давомида хронография қилинади. Хронографияда асосий иш вақтидан қандай фойдаланганлигига кўпроқ ахамият берилади. Иш вақтидан фойдаланишни ўрганиш билан бирга бажарилган ишнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳам аниқланади. Иш вақти сарфланиши иш кунини суратга олиш, хронометраж, фотохронометраж усулларда ўрнатиладиХронометраж кузатишлардан, иш вақтини ва элементларнинг муддатини аниқлашдан ҳамда шунга асосланган холда техник иш нормаларини хронография ёки хронометраж қилишдан мақсад: -Иш шароитини синчиклаб ёзиб бориш; -Иш вақти ҳамма элементларини ва уларнинг узвийлигини аниқ тўғри кўрсатиб бориш; -Олинган маълумотларни тахлил қилиб, иш вақтининг таркибини, шунингдек иш тартибини ва натижасига таъсир этган шароитни аниқлаш, ишлаб чиқариш жараёнини тўғри уюштириш, бекор қолмаслик хисобига соф иш вақтини кўпайтириш учун мақбул бўлган иш тартибини белгилаш техник жихатдан асосланган янги иш нормаларини тавсия қилиш. Ишлаб чиқаришда иш жараёнларини элементларга бўлиб, нормалаштиришнинг уч хил тартиби учрайди: 1. Аналитик экспериментал нормалаштиришда норма белгилаш учун зарур иш жараёнлари ва керакли бошқа материаллар ўрганиб борилади. Норма белгилаш учун зарурий иш комплекслари корхонадаги мутахассислар томонидан ўтказилади. 2. Аналитик ҳисоблаш тартибида нормалаштиришда геодезик ташкилотларда иш меъёрини тузиш учун олдин ҳисоблаб қўйилган тайёр маълумотлардан фойдаланилади. 3. Намунавий меъёр ҳар томонлама ўрганилиб, шароитларга мослаштирилиб, тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланиб тақдим этилган бўлади. Меҳнат нормаси устида етарли таасурот хосил қилиш учун иш вақтининг структурасини тахлил қилиш керак. Иш вақти икки гурухга бўлинади: ишлаб чиқариш топшириғида белгиланган ишларни бажариш учун нормалаштирилиб қўйилган ва белгиланган ишларни бажариш жараёнида нормалаштирилмаган иш вақтларига бўлинадҲар бир иш тури бўйича ишларни оғир ва енгиллигига қараб меъёр белгилашда иш вақтини уч гурухга бўлиш мумкин: а) Ялпи иш вақти; б) фойдали иш вақти; в) Соф иш вақти (қонун бўйича белгиланади). Ялпи иш вақтига ишловчиларнинг ишда ўтказган ҳамма вақти киради. Фойдали иш вақтига ялпи вақтдан дам олиш ва бошқа эхтиёжлар учун кетган вақтни чегириб ташлагандан қолган вақт киради. Соф иш вақтига эса етти соатли иш куни киради. Ҳар бир иш учун меъёр етти соатли иш куни бўйича белгиланиши керак. Бунинг учун хронография ва хронометражнинг якунларидан фойдали вақтда бажарилган бир соатли иш унумини етти соатга кўпайтириб меъёр белгилаш мумкин. Download 7.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling