3-мавзу. Талаб ва таклиф таҳлили асослари
Download 24,73 Kb.
|
2 Маъруза Микро
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаб - аҳолининг маблағлари бўлган шароитла товарларга бўлган бозордаги эҳтиёжини ифодалаш шаклидир.
- Харидорларнинг аниқ турдаги товарларга муносабати белгиси бўйича талаб қуйидаги турларга ажратилади
3-мавзу. Талаб ва таклиф таҳлили асослари 3.1. Товарлар ва хизмат ишларига бўлган талаб ва эҳтиёж тўғрисида тушунча Талаб - бу товар ишлаб чиқариш категориясига мансуб бўлиб, ижтимоий-иқтисодий категориядир. Бу бозорга чиқарилган конкрет (аниқ) товарларга бўлган кишиларнинг эҳтиёжини ифодалаш шаклидир. Талаб эҳтиёж категориясига асосланган бўлади. Эҳтиёж-кишиларнинг ижтимоий талабини қондришдир. Эҳтиёд талабнинг моҳиятини, хажмини, таркибини ва динамикасини ифодалайди. Шунинг учун товарларга бўлган эҳтиёж талабга нисбатан илгари пайдо бўлади. Амалиётда талаб қиймат кўрсаткичлари билан ифодаланади. Эҳтиёж ҳам, қиймат ҳам, натурал кўрсаткичларда ифодаланади. Талаб - аҳолининг маблағлари бўлган шароитла товарларга бўлган бозордаги эҳтиёжини ифодалаш шаклидир. Шундан қилиб талаб ва эҳтиёж орасида қуйидаги фарқлар мавжуд:
Эҳтиёж ва талабнинг боғлиқлигини таҳлил қилиш асосида талабнинг бир қанча белгилари бўйича қуйидаги турларини ажратиш мумкин:
Харидорларнинг аниқ турдаги товарларга муносабати белгиси бўйича талаб қуйидаги турларга ажратилади:
Ўондирилмаган талааб хажмини, айниқса яширин талаб хажмини ҳисоблаб чиқиш ва уни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки, шунга қараб келажакдаги талаб ҳажми, товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом - ашё ресурслари аниқланади. Талабга баҳо бермасдан бозорни шу кундаги товарлар ва уни сотиш бўйича хизмат ишлари билан тўлдириш ишларини бошқариш мумкин эмас. Товарларни харид қилиш хажмига қуйидаги омиллар гуруҳи таъсир этади:
Шундай қилиб, турли хилдаги маҳсулотларга талабнинг шаклланиши уларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва шаклланишига асосланади. Уларни бошқариш давлат томонидан маълум ёки зарурий дастаклар ва рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш йўли билан ижтимоий -иқтисодий сиёсатга мувофиқ олиб борилади (амалга оширилади). Талабни бошқариш мобайнида бир қатор омиллар комплексини ҳисобга олиш зарур:
Эҳтиёж. Товарлар ва хизмат ишларига бўлган эҳти.ёж икки гуруҳга ажратилади: I гуруҳ: Энг зарурий буюмлар - озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак кабиларга бўлган эҳтиёж. Уларга бўлган талаб биологик эҳтиёждан, айрим хил товарлар бўйича эса умумий - ижтимоий ва маданий - маиший, яшаш шароитларга бўлган талабдан келиб чиқади. II гуруҳ: Унча зарур бўлмаган буюмлар - атир-упалар, норкалар, норкали шубалар, яхта ва бошқаларга бўлган талаб. Бизнинг этиёжимизни моддий буюмлар сингари хизмат ишлари ҳам қондиради. Масалан, юристлар маслаҳатидан фойдаланиш, автомобилларни таъмирлаш, соч олдириш ва бошқалар. Одатда товарлар ва хизмат ишларига бўлган эҳтиёжлар ўртасида унчалик катта фарқ йўқ. Умман олганда моддий неъматларга бўлган эҳтиёж амалиётда (хақиқий маънода) чексиздир, яъни товарлар ва хизмат ишларига бўлган моддий эҳтиёжни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Демак, маълум вақтларда алохида шахслар, ташкилотлар, хўжаликлар, бутун жамият ўзларининг кўпгина эҳтиёжлари қондирилмай қолганини сезади. Бизнинг эҳтиёжларимиз хақиқатда чексиз бўлиб, ресурларимиз чекланганлиги туфайли биз жамиятнинг барча моддий талабларини қондириш имкониятига эга эмасмиз. Бизнинг қиладиган ишимиз, бу эҳтиёжларни янада тўлароқ қондиришга қаратилиши зарур. Download 24,73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling