«Талаб хажми ўзгарди» деганда, шу товар нархининг ўзгаришини ҳам тушуниш лозим. Бундай ҳолатда талаб хажмини белгиловчи бошқа омиллар ўзгармаган бўлади. Талаб чизиғи Д1 ёки Д2 бўлади. Талаб хажмии белгиловчи омиллар ўзгариши билан талаб ўзгарганда талаб чизиғи Д1 ҳолатидан Д2 ҳолатига сурилади.
Талаб қонуни. Баҳо билан талаб хажми ўртасида нисбий ва тескари боғлиқлик бор. Иқтисодчилар бу тескари боғлиқликни «талаб қонуни2 деб атайдилар. «Бу қонуннинг асосида нима ётади?» деган саволга жавоб топиш учун қуйидагича фикр қилиб кўриш мумкин:
Талаб чизиғига (4-чизма) қарасак юқоридаги фикримизнинг тасдиғини кўрамиз. Хақиқатда ҳам кишилар шу хилдаги товарни унинг нархи паст бўлган ҳолда қиммат бўлгандагина қараганда кўпроқ харид қиладилар. Истеъмолчилар учун баҳо товарни сотиб олишга халал берувчи тўсиқ (барьер) ҳисобланади. Юқори баҳо истеъмолчиларнинг харид қилиш учун бўлган иштиёқини йўқотади. Паст баҳо эса харид қилиш учун бўлган хохишини кучайтиради. Буни корхоналар (ёки фирмалар) маҳсулотининг тез сотилиб кетишидан ва талаб қонунига ишонч ҳосил қилишидан кўришимиз мумкин. Савдони арзон, нархларда ташкил этиш кунлари ана шу талаб қонунига асосланади. Корхоналар ўзларининг омбордаги товар захираларини уларнинг нархини ошириш йўли билан эмас, балки камайтириш йўли билан қисқартирадилар.
Истеъмолчилар ҳар бир қўшимча маҳсулотни унинг нархи камайган шароитла оладилар. Чунки кейинги ҳар бир дона маҳсулотни харид қилиш истеъмолчиларни камроқ қониқтиради. Бошқача қилиб айтганда, буюмларнинг пировард фойдалилиги даражаси (ёки меъёри» камайиб боради;
Даромаднинг фойдалилиги - товарлар нархи нисбатан паст бўлганда кишилар ўзича шу товардан кўпроқ харид қилиши мумкин. Бунда шу товарниг ўрнини босадиган бошқа хил товарларни ҳам сотиб олишдан воз кечмайди. Бошқача қилиб айтсак, маҳсулот нархининг камайиши истеъмлчининг пул даромадларини харид қилиш қобилиятини оширади. Шунинг учун харидор шу маҳсулотдан илгаригига нисбатан кўп миқдорда харид қилиш имкониятига эга бўлади. Юқорироқ нарх эса аксинча натижалар беради.
Бир-бирининг ўрнини алмаштира оладиган товарларнинг фойдалилиги нисбатан баҳо паст бўлганда кишиларда қиммат бўлган худди шундай товарлар ўрнига арзон оварларни харид қилиш иштиёқи пайдо бўлишидир. Истеъмолчилар қиммат маҳсулотларни харид қилишга мойл бўлмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |