26-мавзу инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари


Download 1.45 Mb.
bet1/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1265164
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
26-МАВЗУ

26-МАВЗУ

ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИ


Қурилиш иқтисодиёти

Режа:

  • Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиёти тарихи
  • Инвестициялар тузилмаси ва уларни инвестицион қарорлар самарадорлигига таъсири
  • Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари
  • Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари

1. Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиёти тарихи

  • Инсоният барча даврларда англаган ёки англамаган ҳолда яхши яшашга ва яхши яшаш учун кўпроқ маблағларга ва имкониятларга камроқ куч ва харажатлар билан эришишга ҳаракат қилган. Мана шундай оддий ёндашув ва тушунча орқали, ҳеч бир математик формула ва интерпритациясиз ҳам самарадорлик тушунчасини англаб олиш мумкин, масалан: яхши яшаш, кам харажат сарфлаб кўп нарсага эга бўлиш.
  • Давлатчилик нуқтаи назаридан иқтисодиётини ривожлантиришга ажратилган катта капитал қўйилмалар ва ниҳоят, самарадорлик назарияси асосий бўлаги бўлган иқтисодий фанларни ривожлантириш, инвестицияларни самарадорлигини баҳолаш масалалари олимларни эътиборларини жалб қилмасдан ва махсус илмий ишларни предмети бўлмасдан қўймайди.

Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиётининг ривожланишини 3та даврга бўлиш мумкин

1. Капиталистик муносабатларни ривожлантириш (1917 йилгача).

2. Марказлаштирилган режали иқтисодиёт даври (1917 – 1990 йилгача).

3. Бозор иқтисодиётига ўтиш (1991 йилдан ҳозирги давргача).

Инвестицияни самарадорлигини 1917 йилгача баҳолаш бўйича илмий ишлар асосан ишлаб чиқариш фабрикалари ва заводларини яратиш айниқса Россияда темир йўлларини қурилиши ва экпулатация қилиниши билан боғлиқ бўлган. Бундан хусусан Ю.В. Ломоносовнинг 1912- йилда Одессада чоп этилган «Темир йўлларни эксплуатация қилишнинг илмий муаммолари» китоби, М.Г. Дестремнинг «Каналлар ва темир йўлларнинг нисбий фойдалилиги ва Россияда юкларни ташишнинг энг қулай усулини аниқлаш учун берилган таклифларини қулайроғини танлаш бўйича умумий мулоҳазалар» китоби (1831) далолат беради

  • Самарадорлик масалалари ва жумладан инвестиция лойиҳасини кўпроқ фойдали вариантини танлаш А. Васютинский ва В. Яцинининг 1905-1908 йилларда чоп этилган ҳамда «Ҳозир арзонроқ туланган нарса, кейинчалик ҳам арзон келадиган нарса эмас» (1912 й) деб ҳисоблаган В. Сокальскийлар меҳнатларида ўз аксини топди.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling