26-мавзу инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари


Download 1.45 Mb.
bet7/11
Sana12.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1265164
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
26-МАВЗУ

Капитал қўйилмаларни иқтисодиёти самарадорлиги аввалам бор эришиладиган натижаларга – яъни маҳсулот ишлаб чиқариш хажмини ошириш, ишлаб чиқаришдаги жорий харажатларни камайтириш, фойдани ўсиши орқали эришиладиган самарага боғлиқ бўлади. иқтисодиёти самарадорлиги шунингдек капитал қўйилмаларни тежашга ҳам боғлиқдир. Самарани ошириш ва капитал қўйилмаларни тежаш органик равишда вақтни тежаш билан боғлиқдир, бу эса ижтимоий ишлаб чиқариш миқёсларини жадаллаштиришни ва қўйилган мақсадга қисқа муддатларда эришишни тавсифлайди. Ривожланаётган бозор ва бозор муносабатлари шароитида вақт омили муҳим аҳамият касб этади.

Хўжалик амалиётида иқтисодий ҳисоб-китоблар ва капитал қўйилмаларни самарадорлигини асослашнинг икки тури қўлланилади: умумий (абсолют) ва қиёсий (солиштирма). Бундай ёндашиш икки масала билан боғлиқ: улардан биттаси нима ишлаб чиқариш керак деган саволга жавоб бериши учун ечилса, иккинчиси эса қандай ишлаб чиқариш керак деган саволга ечим топади. Капитал қўйилмаларга мувофиқ равишда, биринчи ҳолда умумий самарадорликни аниқлаш методларини қўлланилади, иккинчисида эса қиёсий (солиштирма) методлар қўлланилади.

  • Хўжалик амалиётида иқтисодий ҳисоб-китоблар ва капитал қўйилмаларни самарадорлигини асослашнинг икки тури қўлланилади: умумий (абсолют) ва қиёсий (солиштирма). Бундай ёндашиш икки масала билан боғлиқ: улардан биттаси нима ишлаб чиқариш керак деган саволга жавоб бериши учун ечилса, иккинчиси эса қандай ишлаб чиқариш керак деган саволга ечим топади. Капитал қўйилмаларга мувофиқ равишда, биринчи ҳолда умумий самарадорликни аниқлаш методларини қўлланилади, иккинчисида эса қиёсий (солиштирма) методлар қўлланилади.

Умумий иқтисодий самарадорлик

  • самаранинг капитал қўйилмаларининг қийматига ёки ишлаб чиқариш фондларининг қийматига нисбати орқали аниқланади,
  • қиёсий (солиштирма) иқтисодий самарадорлик эса, қўйилмаларни қуйишда бир вариантнинг иккинчисидан қанчалик самарали эканлигини таққослаш ва аниқлаш йўли билан ҳисобланади.
  • Умумий иқтисодиёт самараси миллий даромаднинг ўсиши билан ифодаланади. Мамлакат бўйича капитал қўйилмаларнинг иқтисодиёти самарадорлигининг мезони бўлиб, миллий даромад ўсишининг (солиштирма баҳоларда) ушбу ўсишни юзага келтирган капитал қўйилмаларга нисбати хизмат қилса, бошқарувнинг кейинги даражаларида эса, соф маҳсулотнинг ёки соф меёрий маҳсулотнинг ўсишининг ушбу ўсишни юзага келтирган капитал қўйилмаларга нисбати ҳисобланади
  • Бошқаришнинг хўжалик ҳисоби даражасида ва айниқса қурилишга хусусий маблағлар ва банк кретдилари жалб қилинганда капитал қўйилмаларнинг самараси сифатида даромаднинг ўсиши ҳисобга олинади. Мос равишда хўжалик ҳисоби самарадорлиги унинг капитал қўйилмаларнинг қийматига нисбати билан баҳоланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling