3-мавзу. Талаб ва таклиф таҳлили асослари


«Таклиф хажми» деб сотувчи ёки гуруҳ сотувчиларни вақт бирлиги ичида маълум шароитларда бозорда маълум турдаги ва миқдордаги товарни сотишга бўлган хоҳишига айтилади


Download 24.73 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi24.73 Kb.
#1597166
1   2   3   4
Bog'liq
2 Маъруза Микро

«Таклиф хажми» деб сотувчи ёки гуруҳ сотувчиларни вақт бирлиги ичида маълум шароитларда бозорда маълум турдаги ва миқдордаги товарни сотишга бўлган хоҳишига айтилади. «Маълум шароитлар» деганда, шу товар нархи, бошқа товарлар нархи ишлаб чиқариш технологиясининг хусусиятлари солиқ ва дотациялар тушунилади.
Таклиф функцияси: QSAf(PA, PB,...,PZ, K, J, N,.)
Бунда: QSA-А турдаги товарга бўлган вақт бирлиги ичидаги таклиф хажми; PA, PB,...,PZ шу товарнинг ва бошқа товарларнинг баҳоси; К - қўлланиладиган технологиянинг хусусияти; J - солиқ ва дотациялар; N - табиий шароитлар.
Таъриф: «Таклиф функцияси» деб таклиф хажмининг уни белгиловчи омилларга боғлиқлигига айтилади.
Агар таклиф хажмини белгиловчи барча омилларни шу товар баҳосидан ташқари ўзгармас деб қабл қилсак, унда таклиф функциясидан таклифнинг баҳога боғлиқ бўлган функциясига ўтиш мумкин. Таклифнинг баҳога боғлиқлик функциясини талаб функциясига ўхшаш қуйидаги мисол ёрдамида кўриш мумкин:



Р (сўм)

(физик ўлчов)

100
150
---
500

300
500
---
1000

Энди эса таклиф чизиғига мисол келтирамиз:
6-Чизма. Таклиф чизиғи.

Кўриниб турибдики, баҳо камайиши билан такиф хажми ортиб бормоқда. Баҳо Р2>P1 бўлганда Q2
Таклифнинг ўзгариши - таклиф чизиғининг S1 дан S2 холатига сурилишидир.
«Таклиф баҳоси» деганда, сотувчилар товар миқдорини бозорда энг паст (минимал) нархда сотишга бўлган розилигига айтилади. Шундай қилиб, биз талаб ва таклиф тўғрисидаги бир мунча тушунчага эга бўлдик. Энди уларнинг ўзаро бир-бирига таъсир этишини ўрганамиз.
7-Чизма. Бозор мувозанати.


S-таклифнинг баҳога боғлиқлик функцияси


E-мувозанат нуқтаси
D-талабнинг баҳога боғлиқлик функцияси.
Талаб хажми таклиф хажмига мос келгандаги баҳо - Pe мувозанатлашган баҳо дейилади. Бозорда мувозанатлашган баҳода сотиладиган Qe миқдордаги товарга мувозанатлашган миқдордаги товар дейилади.
Е координатасида Qe = Q = Qд бўлади. Бунда: Qs - таклиф хажми, Qд - талаб хажми. Мувозанат холатида бозор баланслашган бўлади. Сотувчида ҳам, харидорда ҳам уни бузиш учун харакат бўлмайди. Бозор баланслашмаган ҳолатда харидорда ёки сотувчида бозордаги холатни ўзгартириш хохиши пайдо бўлади. Фараз қилайлик, хақиқий бозор баҳоси мувозанат баҳодан катта бўлсин, яъни P>Ре (8 чизма). Бундай баҳода талаб хажми Qд га, таклиф хажми Qsга тенг бўлади. Шундай қилиб, бу ҳолатда ишлаб чиқарувчилар товар нархини бир мунча камайтиришни лозим топадилар.
Хақиқий баҳонинг мувозанатлашган баҳодан паст бўлган ҳолатини кўрамиз. Унда талаб хажми Qд таклиф ҳажми Qs - дан юқори бўлади. Айрим харидорлар товарни юқори нархда харид қилишни муносиб топади. Натижада талабнинг ортиқчалиги (яъни Qд>Qs) товарнинг баҳоси (Р)ни ошишига таъсир қилади. Бундай жараён нарх бир жойга бориб тўхтамагунча, яъни талаб хажми билан таклиф хажми тенг келгунча давом этаверади. Мувозанат холатидан ҳар қандай четга чиқиш бозорни дастлабки холатига қайтарувчи кўрсаткичларни харакатга келтиради.
Download 24.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling