Ўрта асрлар тарихи фан соҳаси сифатида


Ўрта асрлар тарихини ўрганиш манбалари, уларнинг турлари


Download 38.07 Kb.
bet2/10
Sana23.04.2023
Hajmi38.07 Kb.
#1383562
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари

Ўрта асрлар тарихини ўрганиш манбалари, уларнинг турлари. Ўрта асрлар тарихини ўрганишда ёзма манбалар муҳим аҳамиятга эга. Уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш мумкин:
а) қонунлар, ҳуқуқий ҳужжат ва битимлар, фармонлар;
б) сайёҳ ва тарихнавис олимларнинг тарихий асарлари;
с) ҳукмдорлар, сарой аъёнларининг кундаликлари, сарой мактублари;
д) ўрта асрлардан кейинги даврларда яшаган тарихшуносларнинг илмий тадқиқотлари.
Биринчи гуруҳ манбаларига франклардаги “Сали ҳақиқати”, славянлардаги “Русская правда”, мўнғуллар давлатидаги “Ёсоқ китоби”, 843-йилда Буюк Карл набиралари томонидан имзоланган Верден шартномаси, 1215-йилда Англия қироли Иоанн Ерсиз имзолашга мажбур бўлган “Буюк эркинлик хартияси” каби турли ҳужжатларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Иккинчи гуруҳ манбалари сифатида италиялик машҳур сайёҳ Марко Поло қаламига мансуб “Марко Поло китоби”, Прокопий Кесорскийнинг тарихий асари, Аҳмад ибн Фадлан, ибн Арабшоҳ, ибн Батуттанинг тарихий эсдаликлари, Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”си ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.
Учинчи гуруҳ манбаларига Византия императори Константин VII нинг “Империяни бошқариш ҳақида”, “Маросимлар ҳақида” асарлари, Византия маликаси Анна Комнинанинг “Алексиада” асари, Мирзо Улуғбек қаламига мансуб “Таърихи арбаъ улус” асарлари мисол бўла олади.
Тўртинчи гуруҳ манбаларига бугунги кунда кенг истеъмолда бўлиб келаётган С.Д.Сказкинанинг “Ўрта асрлар тарихи” дарслик-хрестоматияси, Е.А.Косминскийнинг “Ўрта асрлар тарихий географияси” асари, Косминский ва Удальцов ҳаммуаллифлигидаги “Ўрта асрлар ижтимоий тарихи” асарлари ва ҳ.к.ларни келтириб ўтишимиз мумкин. Лекин Собиқ Иттифоқ даврида нашр этилган юқоридаги асарлар ва мажмуалар ғоявий жиҳатдан ўз қийматини йўқотган, бугунги кун фани талабларига жавоб бера олмайди. Шу ўринда эътиборни тортувчи бир жиҳатни факт сифатида келтириб ўтмоқчиман: фақатгина юқоридаги дарслик-мажмуалар асосида таълим олаётган талабаларимиз ўз докладларида сиёсий социализм “доҳийлари” К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин кабиларнинг асарлари ва фикрларидан иқтибослар келтиришга одатланиб қолишмоқда. Бу эса адабиётлар соҳасида жиддий изланишлар амалга оширилиши зарурлигини кўрсатмоқда.

Download 38.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling