Ўрта асрлар ва янги давр Ғарб фалсафаси
Download 125 Kb.
|
Инглиз фалсафаси. Ўша давр фалсафасининг асосий вакилларидан бири Ф. Бэкон (1561-1626) юқоридаги масала ҳақида шундай деган эди: «Моддий дунё, мамлакатлар, денгизлар, планета жуда кенг бўлгани ҳолда инсонларнинг маънавий дунёсини эски чегаралар билан ўраб қўйилиши шармандаликдан бошқа нарса эмас» («Янги Органон» китоби). Бэкон инглиз фалсафасининг ўрта асрлардаги тараққиётига энг катта ҳисса қўшган олимлардан биридир. Унинг таълимотича, фаннинг янги биносини кўриш учун, тўғри фикрлашга ўрганиш керак. Бэкон таълимотича, табиатни билишда бир неча «идоллар» инсонга ҳалақит беради. Улар инсон ақлини ўраб ташлайди. Улар асосан тўртта. Биринчиси уруғ идоллари, булар инсон зотига, бутун одамларга хосдир. Масалан, Бэкон шундай дейди: «инсоннинг ақли қийшиқ кўзгуга ўхшайди. У нарсаларнинг табиати билан ўз табиатини аралаштириб юбориб нарсаларни қийшиқ, бузуқ кўрсатади. Иккинчиси, ғор идоллари. Бу ҳар бир одамннинг ўз специфик хусусиятлари натижасида янглишиши. Улар фикрлаш уфқининг чекланишидан туғилади. Бу нарса ҳамма нарсани ўз нуқтаи-назари билан ифодалаш, ўзинниг тор доираси билан ўлчаш натижасида вужудга келади. Учинчиси, майдон идоллари, бўлиб, у маълум бўлган тасаввурларга таяниш одати, нотўғри ёки ноаниқ термонологияларга танқидий ёндошмаслик оқибатида вужудга келади. Бу масалага Бэкон жуда ҳам катта аҳамият беради. Масалан, у шуни таъкидлайдики, реал борлиқни ифодаламайдиган ёки уни ноаниқ, мавҳум ифодалайдиган сўзлар сохта тушунчаларни туғдирадики, улар тафаккурга тескари таъсир қилади. Тўртинчиси, театр идоллари: улар авторитетлар фикрига кўр-кўрона эргашиб қадимгиларнинг фалсафий системаларини давом эттираверадилар.
Бэкон томонидан схоластикага қарши қаратилган идолларнинг танқиди катта метотологик аҳамиятга эгадир. Бэкон билиш назариясининг биринчи босқичи эса тажрибадир, иккинчи босқичи ақлдир. У тажриба маълумотларини рационал қайта ишлайди ва умумлаштиради. Бэкон таълимотича, олим чумолига ўхшаб фақат йиғиш ва йиғилганлар билан кифояланмаслиги керак, ўргимчакка ўхшаб ҳаётдан ажраб, фақат ўзининг шахсий ақли билан ўзининг макрли фалсафасини тўқимаслиги керак. Бэкон таълимотича, олим асаларига ўхшаб гуллардан олиб кейин уларни асалга айлантириши лозим. Бэкон ўзининг ижтимоий-сиёсий қарашлари бўйича кучли марказлашган давлат тарафдори бўлган. Жамият ҳаётида асосий ролни Бэкон фикрича санъат ва савдо ривожланиши ўйнайди. Унинг таълимотини Томас Гоббс (1588-1679) такомиллаштирган ва ривожлаштирган. Гоббс моддийликни асосий субстанция деб ҳисоблаган, материянинг абадийлиги, ҳаракатнинг эса механистик тарзда амалга ошишининг тарафдори бўлган олимдир. У математик сифатида борлиқнинг намоён бўлишини геометрия фани нуқтаи назаридан тушунтирган. Билиш назариясида Гоббс кўпроқ эмпирик жиҳатларга ўз эътиборини қаратган, сезгиларнинг билимлар ҳосил қилиш жараёнидаги аҳамиятини таҳлил қилган. Жамият тараққиёти ва унда давлатнинг ўрни ҳамда келиб чиқиши масаласида Гоббс кўпроқ хусусий мулкчиликка асосланади. Шу билан бирга унинг фикрича давлатнинг монархия шакли мақсадга мувофиқ бўлиб ҳисобланади. Инглиз фалсафасида Жон Локк (1632-1704) қарашлари алоҳида ўрин тутади. У тажрибани билишнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. Бунда ички ва ташқи тажриба ажратиб кўрсатилади. 1690 йилда Локк томонидан ёзилган «Инсон ақли ҳақида тажриба» номли асарида Р. Декартнинг «ту²ма ²оялар» тў²рисидаги қарашларига қарши чиқади. Локкнинг фикрича билиш табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлардан иборат бўлиб, ҳақиқатлар эса кишиларнинг бу жараёнда ҳосил қилган тушунчалари, ²оялари ва хулосаларининг оламга мос келишидан иборатдир. Ижтимоий-сиёсий қарашларига кўра Локк давлатнинг ўзига хос қуйидаги тамойилларини таърифлайди: 1. Ҳокимиятни қонун чиқарувчи тизими; 2. Ҳокимиятнинг ижро этувчи органлари; 3. Иттифоқ федератив ҳокимияти. Ана шу тамойиллар уй²ун бўлганида давлатнинг фаолияти самарали амалга ошади. Download 125 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling