Ўрта асрларда Ғарб ва Шарқда фалсафа ривожланишининг умумий белгилари
Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари
Download 69.41 Kb.
|
3.Ўрта аср фалсафаси
Ўрта асрлар Шарқ фалсафий тафаккурининг ривожланиш хусусиятлари. Марказий Осиё – цивилизациянинг қадимги ўчоқларидан бири. VIII-IX асрларда Марказий Осиё араб халифалиги таркибига кирган. Бу даврда халифалик марказлари – Бағдод ва Дамашқда маданият ва фан равнақ топди.
Халифалар ал-Мансур (754-776), Ҳорун ар-Рашид (786-809), Маъмун (813-833) ҳукмронлиги даврида ҳинд ва юнон адабиётларининг таржималарига қизиқиш айниқса кучайди, Аристотель, Гален, Гиппократ, Архимед, Евклид каби юнон файласуфларининг илмий мероси ўрганилди. IX аср бошида Бағдодда «Дор ул ҳикмат» - «Билим уйи» ташкил этилди. Бу даргоҳда халифаликнинг турли шаҳарларидан таклиф қилинган олимлар астрономия, тиббиёт, тарих, география, кимё, фалсафа ва бошқа фанларни синчиклаб ўргандилар. IX асрда бошланган араб истилосига қарши кураш мустақил давлат қуриш ва халифаликка қарамликдан халос бўлиш учун курашга айланди. Натижада Марказий Осиё мўғуллар истилосини бошдан кечирди ва унга қарши кураш жараёнида XIII аср бошларида бир неча давлатлар – Тоҳирийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар давлатлари пайдо бўлиб, улар кейинчалик тор-мор қилинди. IX аср бошларида дастлаб Сомонийлар давлати вужудга келган бўлса, XIII асрнинг 20-йилларида Хоразмийлар давлати мўғулларнинг узлуксиз ҳужуми остида қолди. Бироқ, кўп асрлик урушларга қарамай, Марказий Осиёда маданият, фан, санъат ва адабиёт ривожланишда давом этди. Бу даврда ал-Хоразмий, Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, ва бошқа буюк алломалар яшаб ижод қилдилар. Улар яратган асарлар аҳамиятига кўра ўша даврни Марказий Осиёда уйғониш даври деб номлаш мумкин. Уйғониш даври фани ва маданиятининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1. барча одамларни маърифатли қилишга интилиш, бу йўлда ўтмиш меросидан ва қўшни мамлакатларнинг фан, маданият ютуқларидан фойдаланиш, табиий-фалсафий ва ижтимоий фанларни ривожлантириш; 2. табиатни ўрганиш, табиий-илмий билимларни оқилоналикка таяниб ривожлантириш, ақлнинг кучига ишониш, асосий эътиборни ҳақиқатни билишга қаратиш, ҳақиқатни инсон билимининг негизи деб билиш; 3. инсонга хос табиий, бадиий, маънавий фазилатларни юксалтириш, инсонпарварликни улуғлаш, баркамол авлодни тарбиялашда олий маънавий қонунларга риоя қилиш; 4. универсализм – борлиқ ва ижтимоий ҳаётнинг барча муаммоларига қизиқиш, бу давр маданиятининг муҳим жиҳатларидир. Бу давр маданияти умуминсоний қадриятларнинг ривожланишига хизмат қилган. Савдо-сотиқнинг ривожланиши, иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши, халифаликнинг турли вилоятлари ўртасида маданий қадриятлар алмашинуви ва унинг бошқа мамлакатлар билан алоқаларининг кучайиши, табиий ва маданий бойликлар, турли халқларнинг анъаналари, тили ва тарихини ўрганиш билишнинг энг тўғри йўллари ва усулларини яратиш, билиш жараёнининг бутун аппаратини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжни кучайтирди. Фаннинг оптика, математика, астрономия каби тармоқларининг жадал ривожланиши табиатни чуқур ўрганиш ва тадқиқот методларини кенгайтиришга имконият яратди. Ўрта асрларда Шарқ фалсафаси мифология ва дин қўйнидагина эмас, балки фан қўйнида ҳам ривожланади. Шарқ олимлари математика, астрономия, география, тиббиёт, тарих, алхимия соҳасида қўлга киритган ютуқлар маълум. Одатда табиб, мунажжим, сайёҳ бўлган Шарқ файласуфлари асбтракт мулоҳазалардан кўра кўпроқ табиатшунослик ва тажрибага таянганлар. Шарқ фалсафий тафаккурининг йирик намояндалари орасида Марказий Осиёлик машҳур файласуф, қомусчи-олим, Яқин ва Ўрта Шарқда аристотелизм асосчиларидан бири Форобий, буюк файласуф ва табиб Ибн Сино (Авиценна), атоқли астроном, математик, шоир ва мутафаккир Умар Хайём, табиб ва файласуф Ибн Рушд (Аверроэс) бор. Download 69.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling