Ўрта махсус, касб-хунар


XIII БОБ. БУРҒИЛАШ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШ


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

XIII БОБ. БУРҒИЛАШ ИШЛАРИНИ БОШҚАРИШ 
 
 Бурғилаш корхонасининг тузилмаси ва звеноси. 
 
Нефт ва газ саноатида қудуқларни қуриш ишлари тўлиқ бурғилаш 
ишларининг бошқармасига юклатилган. Бундан ташқари бир қатор 
туманларда излов қидирув бурғилаш ишларини қидирув экспедициялари 
олиб боради. Бурғилаш ишлари бошқармаси (БИБ) ишлаб чиқариш 
корхонаси бўлиб, ишлаб чиқариш бирлашмасининг чегарасида ҳаракат 
қилади. Бирлашма раҳбарини БИБнинг ишларини назорат қилишни амалга 
оширади. БИБ ларнинг истиқболли режаларини ва бир йиллик 
топшириқларни куриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда БИБ қоидаларга риоя 
қилишини таъминлайди ва хўжаликни мустақил ривожлантириш бўйича 
ҳамкорлик қилади ва корхонанинг ташаббусларини қўллаб қуватлайди. БИБ 
си бирлашманинг буюртмаси бўйича ишларни амалга оширади.
Корхонанинг хўжалик бошқарувига бошқаришни режалаштириш, 
ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкиллаштириш, ишлаб чиқариш хўжалик 
фаолиятини яхшилашга йўналтириш ва ишлаб чиқаришнинг техник-
иқтисодий кўрсатгичларини кўчайтириш ишлари киради. Корхонада меҳнат 
самарадорлигини кучайтириш, материал ва маблағ ресурсларидан самарали 
фойдаланиш катта рол ўйнайди ва бурғилаш ишларини янги тартибда 
молиялаштириш билан боғлангандир. 
БИБ тезкор - техник ва технологик масалаларни мустақил ҳал қилади, 
ишлаб чиқариш қувватидан тўлиқ фойдаланиш, ишлаб чиқаришни 
самарадорлигини кўчайтиришнинг потенциал имкониятларидан ва материал 
– техник воситалардан фойдаланишнинг чораларини қўллайди. Шунинг учун 
асосий масалаларни бажаришда БИБ га янги илмий янгиликларни, 
техникаларни ва илғор тажрибаларни, ишлаб чиқариш самарадорлигини 
кучайтириш ҳисобига меҳнат, материал ва молиявий ресурсларни, капитал 
маблағлардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва уларнинг самарадорлигини 
ошириш, бурғилаш ишларини нархини пасайтириш ва қудуқни қуриш 
муддатини қисқартириш, ишлаб чиқаришни ва илмий бошқарувни
ташкиллаштиришни тадбиқ қилиш, малакали кадрларни тайёрлаш ва улардан 
тежамкорлик билан фойдаланиш, ишчи ходимларни, уларнинг оила 
аъзоларни уй-жойини ва маданий-маиший шароитларни яхшилаш юкланади. 
БИБ 
таркибига 
кирувчи 
ҳамма 
бўлинмаларнинг 
фаолиятини 
ривожлантиришга йўналтиради ва назорат қилади. Ишлаб чиқариш 
жараёнида ишлаб чиқаришнинг таркиби ва БИБ ҳамда уларнинг ўзаро 
ҳаракатларини ишлаб чиқариш тузилмасини аниқлайди. Алоҳида бурғилаш 
корхонасининг ишлаб чиқариш тузилмасини бир – биридан фарқ қиладиган 
хусусиятга эга бўлади, умумий олганда уни қуйидаги кўринишда тасаввур 
қилиш мумкин.
Бурғилаш ишлари бошқармасининг ишлаб чиқариш тузилмасида 
ишлаб чиқариш асосий ва ёрдамчи бўлинмаларга бўлинади ҳамма цехлар ва 
хўжаликлар ҳам мос равишда асосий ва ёрдамчи бўлинмаларга ажратилади.


191 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
94-расм. Бурғилаш корхонасининг наъмунавий ишлаб чиқариш тузилмаси 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling