Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Табиий йўл билан тозалаш. Ювиш суюқликларини ажралиб чиққан 
майда заррачалардан тозалаш шу заррачаларни ўз оғирлик кучи таъсирида 
чўктиришдан иборатдир. Суюқликни қудуққа қайта хайдаш жараёни табиий 
йўл билан тозалашдан, тарновдан, чўктиргичлардан ва қабул қилиб олувчи 
идишлардан ташкил топиб, улар қудуқнинг чуқурлиги, унинг диаметри ва 
бурғилаш шартларига боғлиқдир
Механик усулда тозалаш. Бурғилаш эритмаларини шламлардан 
тозалашда механик қурилмаларнинг йиғиндиси: тебраниб ишлайдиган элак
параллел бирлаштирилган гидроциклонлар (қум ва чанг ажратгичлар), 
сепараторлар (гидроциклон қурилмасининг элак билан қўшилгани), тупроқ 
ажратгичлар, гидроциклонлар ва центрифугалар) зарур. 
Тозалаш жихозларига қуйидаги талаблар қўйилади: 
1. Хар бир жихоз энг кўп кайта хайдаладиган бурғилаш эритмасини 
ўзидан ўтказиши керак; 
2. Бурғилаш эритмаси қайта хайдалганда тозалаш учун ишлатиладиган 
жихозлар аниқ, кетма-кетликда ишлаши керак; 


90 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
3. Хар бир жихоз аниқ мақсад учун ишлатилиб, фақат керагида 
ажратилиши керак; 
4. Зичлиги оширилмаган эритмалар учун уч босқичли система: тебранма 
ғалвир (1-босқич), қумтозалагич (2-босқич) ва шлам ажратгич (3-босқич)дан 
иборат бўлиши керак. 
50-расм. Газ ажратгичнинг ишлаш жараёни. 
Бурғилаш ускуналарининг насос-циркуляцион системасини
ишлатиш ва уларга қўйиладиган асосий талаблар. 
 
Бурғилашда циркуляцион система ер устида жойлашган бўлиб, қудуқни 
ювиш операциясини бажаришга хизмат қилади. Бунда циркуляция насос- 
қудуқ туби - насос айланма харакат қилади. 
Циркуляцияда 
кимёвий реагентлардан ва бошқа қимматбаҳо 
материаллардан фойдаланиш анча камаяди. Чунки бурғилаш эритмасининг 
тўхтовсиз харакатланиши натижасида бу материалларнинг ишлатилиши 
камаяди. Бурғилаш ускуналарининг циркуляцион системаси ўзаро узвий 
боғлиқ. Улар қуйидаги асосий функцияларни бажаради: 
-Бурғилаш эритмасини тайёрлаш; 
-Бурғилаш эритмасини бурғиланган тоғ жинсларидан тозалаш; 
-Эритмани физик-кимёвий хоссасини бошқариб туриш. 
Циркуляцион системанинг таркибига – насоснинг сўрувчи ва хайдовчи 
тармоқлари, эритмани сақлаш учун идишлар, кимёвий реагентларни 
сақлайдиган ва уларни тайёрлайдиган мосламалар, метал ариқча, 
тиндиргичлар ва эритмани катталикларини аниқловчи асбоблар киради. 
Циркуляцион системага асосий талаб бўлиб эритмани сифатли тайёрлаш ва 
берилган геологик-техник шароитда эритмани физика-механик хоссасини 


91 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
сақлаш киради. Юқоридаги вазифалар бажарилганда бурғилаш тезлиги 
ортади ва қудуқдаги мушкулотлар камаяди.
51-расм. Бурғилаш насосининг иш жараёни. 
1-қабул қилувчи идиш; 2-фильтр; 3-сўрувчи қувур; 4-сўрувчи клапан; 
5-поршен; 6-хайдовчи клапан; 7- тазйиқ тармоғи; 8-компенсатор; 
9-цилиндр; 10-шток; 11-крейскопф; 12-шатун; 13-кривошип; 
14-айлантирувчи вал. 
 
Айланувчи вал айланаётган вақтда ўзи билан биргаликда кривошип ва 
шатунни харакатлантиради. Шатун эса крейскопфни, крейскопф штокни, 
шток эса ўзига махкамланган поршенни цилиндр втулка ичида ўнг ва чап 
(олдинга ва орқага) томонга харакатлантиради. Поршен чап томонга 
харакатланганда 4-клапан очилади, 6-клапан хам очиқ ҳолда бўлади. 4а ва 6а
- ёпиқ ҳолда бўлади. Агар поршен ўнг томонга харакатланса буни тескариси 
бўлади. 4-клапан очиқ бўлган ҳолатда, яъни поршен чап томонга 
харакатланганда цилиндрнинг ўнг томони суюқликка тўлади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling