Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Химоя қувурларининг сони ва уларни тушириш чуқурлигини танлаш.
Қудуқ конструкцияси. Қудуқ конструкциясини танлаш қудуқни
қуришдаги энг асосий босқичлардан бири бўлиб ҳисобланади ва у қудуқ қурилишининг юқори сифатли бўлишини таъминлайди. Қудуқларни лойихадаги чуқурликкача бурғилаб бориш жараёнида мушкулот ва халокатларни олдини олиш, қудуқни бурғилашга кетадиган вақт ва материал- техник ашёларни сарфини камайтириш - қудуқ конструкциясини тўғри танлашга боғлиқ. Кўрсатилган талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган ва туширилиши керак бўлган химоя тизмаларининг сони қудуқнинг айрим оралиқлари шароити ёки бошқа техник-технологик шартлардан келиб чиққан ҳолда танланади. 146 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Қудуқ конструкциясини танлаш, шу бурғиланадиган майдондан ва энг яқин қўшни майдонларда бурғиланган қудуқлардан олинган геологик маълумотлар ва йиғилган материаллар тахлили асосида амалга оширилади. Қудуққа тушириладиган химоя тизмаларининг сонини аниқлаш учун қудуқ кесими бўйича босим тақсимланиши қатлам босими ва тоғ жинсларининг гидроёрилиш босими ўзгариши тўғри бурчакли координаталар системасида келтирилади. (чуқурлик-босим градиенти эквиваленти). Босим эквиваленти градиенти деганда, қудуқ тубидаги суюқлик устунининг босими, қатлам босими ёки қатламни гидроёрилиш босимига тенг босим ҳосил қилиши тушунилади. Химоя қувурларининг сони ва уларни тушириш чуқурлигини танлаш. Қудуқ конструкциясини лойихалашда чуқурлик ортиши билан қатлам босимини аномаллик коэффициенти ва босимни ютилиш индекси графиги тузишни тавсия этилади. Бу графиклар ёрдамида биринчи вариантни ҳосил қилувчи конструкция k a ≤ ρ o < k n шарт орқали амалга оширилади. Агар бурғилаш жараёнида қуйидаги ётувчи оралиқлар учун нисбий зичлиги юқори бўлган ювувчи суюқлик ишлатилганда, юқорида ётувчи бирор қатлам бу ювувчи суюқликни ютса ёки ювувчи суюқликни зичлиги қуйи оралиқ учун кичик қилиб танланганда юқорида ётувчи қатламда суюқлик оқими тезлашиши рўй бериши мумкин. Юқори қатлам учун ювувчи суюқликни шундай танлаш зарурки, юқорида ётувчи қатламларда ютилиш хам, суюқлик оқими хам ҳосил бўлмаслиги керак, сўнгра юқори қатламларга химоя қувурлари туширилади, яъни изоляция қилинади. Изоляция қилишни энг кенг тарқалган усули - химоя қувури туширилган қувур орти бўшлиғини қотувчи эритма билан тўлдирилади. Бурғилаш жараёнида тахминан 350 метр чуқурликкача зичлиги 0,98 гр/см 3 дан кам бўлмаган ювувчи суюқликни ишлатиш мумкин, 2250 метр чуқурликкача ρ o =1,10 гр/см 3 дан кичик бўлмаган ювувчи суюқлик ишлатилади. 400-700 метр оралиқда жойлашган ўтказувчан горизонтдан суюқликнинг оқими юзага келиши мумкин. 2250 метрдан чуқур бўлган оралиқни бурғилаб ўтишда ρ o ≥1,5 бўлиши тавсия этилади, чунки 2370 метр чуқурликда суюқлик оқимини ҳосил бўлиши рўй бериши мумкин бўлган объект қопламаси бор. Лекин бундай суюқликни 0- 350 метр ва 900-1000 метр оралиқда тоғ жинсларида ютилиши кузатилади. Бундай мураккабликларга йўл қўймаслик учун 2200 метр чуқурликкача химоя тизмасини тушириш мақсадга мувофиқдир. Юқори оралиқлар изоляция бўлади ва фақат шундан кейин ρ o = 1,6 гр/см 3 гача ювувчи суюқликни нисбий зичлиги оширилади. Юқоридагиларни солиштириб шундай хулосага келишимиз мумкинки, берилган ҳолат учун қудуққа учта (3б) химоя тизмасини туширишга тўғри келади. 147 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 75-расм. k a аномаллик коэффициенти ва k n босим индексини ўзгариш характери графиги. 1-қатлам босимининг аномаллик коэффициенти; 2-босимни ютилиш индекси; 3-ювувчи суюқликнинг нисбий зичлиги; а ва б –(ўнгда) қудуқ конструкциясининг вариантлари. Қуйидаги жадвалда эксплуатацион химоя қувурлари диаметрини танлаш кўрсатилган. 17-жадвал Нефт қудуқлари учун Жами дебит, м 3 /сутка Эксплуатацион тизмани тахминий диаметрлари, мм 40 40-100 100-150 150-300 300 114 127-140 140-146 168-178 178-194 Газ қудуқлари учун Жами дебит, минг м 3 /сутка Эксплуатацион тизмани диаметри, мм 75 250 500 1000 5000 114 114-146 146-168 168-219 219-273 Эксплуатацион тизма ва кондуктор оралиғида жойлашган химоя тизмасини оралиқ химоя тизмаси деб аталади. Оралиқ ва кондуктор 148 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) тизмалари хамда хар бир тизма остини бурғилаш учун танланадиган бурғини диаметри қуйидаги муносабат билан аниқланади. Берилган химоя қувури остини бурғилаш учун бурғини диаметри қуйидаги формула билан аниқланади. d д = d м + 2∆ к (12.1) бу ерда ∆ к - қудуққа химоя қувурлари эркин тушиши учун қолдириладиган минимал радиал оралиқ, мм; d м – химоя қувурининг ташқи диаметри, мм. Химоя қувурининг ташқи диаметри, мм ……….......114-127 140-168 178-194 273-299 324-351 377 Радиал оралик ∆ к мм ........7-10 10-15 15-20 25-35 30-40 40-50 Одатда энг катта ташқи диаметр деб, муфтани ташқи диаметри қабул қилинади. Аввалги (дастлабки) химоя қувурини ички диаметри (d) кейинги химоя тизма остини бурғилаш учун ишлатиладиган бурғининг диаметридан албатта катта бўлиши керак: (d) дастлабки = (d g ) кейинги + 2∆ Бу ерда ∆ - навбатдаги тизма остини бурғилаш учун химоя қувури ичидан бурғини эркин ўтишга қолдирилган радиал оралиқ. Одатда оралиқни катталиги ∆ = 5 ÷ 10 мм қабул қилинади. Бурғини диаметри ошган сари, радиал оралиқ (∆) ҳам ошади. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling