5
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
I-БОБ ҚУДУҚЛАРНИ ҚУРИШ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Нефт ва газ қудуқлари ҳақида умумий маълумот
Қудуқ деб, диаметри узунлигидан бир неча марта кичик бўлган,
цилиндр шаклдаги тоғ иншоотига айтилади. Қудуқ бурғилаб бошланган жой
унинг усти, қудуқ тугалланиш жойи эса қудуқ туби дейилади. Қудуқ устидан
унинг тубигача бўлган оралиқ қудуқ танаси ёки
узунлиги, қудуқ ўқининг
вертикал проекцияси – унинг чуқурлиги дейилади. Қудуқлар вертикал, қия
ёки горизонтал йўналишларда бурғиланади. Қудуқлардан намуна олиб ёки
намуна олмасдан бурғиланади. Қудуқларнинг чуқурлиги
бир неча метрдан
бир неча минг метргача етиши мумкин. Қудуқнинг диаметри,
унинг
чуқурлиги ошган сари ўзгариб боради. Энг чуқур нефт ва газ қудуқларининг
диаметри 900 мм дан то 165 мм гача бўлади. Нефт ва газ қудуқлари биринчи
марта Ўрта Осиё худудида Фарғонада бурғиланган.
1982 йилда Туркманистонда бурғилаш ишлари бошланган.
1878 йилда Озарбайжонда кўтариб уриш ёрдамида биринчи қудуқ
қазилган.
1897 йилда Грозныйда шу усул билан қудуқларни бурғилаш ишлари
бошланган.
Қудуқларни ротор ёрдамида бурғилаш 1901 йилда АҚШда
ихтиро
қилинган.
1902 йилда ротор ёрдамида бурғилаш Россияда ишлатилган.
1923 йилда рус ихтирочилар С.М.Волох ва И.Карнеевлар томонидан
биринчи турбобур ихтиро қилинган.
1924 йилда Россияда биринчи қудуқ турбобур ёрдамида қазилган.
1939-40 йилларда кўп зинали турбобурлар тайёрланган ва
улар
бурғилаш ишларида ишлатилган. Уларнинг асосчилари: Ионасян, Тагиев ва
Шумиловлардир.
1966
йилга келиб Гусман, Заҳаров, Деркач ва бошқалар томонидан,
айланиш моментлари юқори бўлган винтли қудуқ туби двигателлари ихтиро
қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: