7
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Механик бурғилаш – кўтариб уриш ва
айлантириш усуллари билан
амалга оширилади.
Кўтариб уриш ёрдамида бурғилаш - қазиш механизми кривошип-шатун
орқали балансирни ҳаракати ёрдамида вертикал кўтариб-тушиш ҳаракати
орқали амалга оширилади. Қазилган тоғ жинслари юқорига махсус желонка
орқали олиб чиқилади.
Айлантириш орқали бурғилаш. Бу усулда қудуқни бурғилаш, бурғига
ўқ бўйлаб оғирлик бериш ва уни айланма ҳаракати натижасида қудуқ
чуқурлаша боради. Бурғига айланма ҳаракат ротор орқали берилади. Роторга
эса ҳаракат чиғир орқали берилади.
Айлантириш орқали бурғилашнинг 2 та усули бор:
1. Ротор ёрдамида;
2. Қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилаш.
Ўз навбатида қудуқ туби двигателлари уч турга бўлинади:
1) Турбобурлар;
2) Винтли қудуқ туби двигателлари;
3) Электробурлар.
Турбобур ва винтли қудуқ туби двигателари билан бурғилашда
бурғилаш эритмасининг оқими ҳосил қиладиган
гидравлик энергия -
механик энергияга айланиб бурғини ҳаракатга келтирилади. Электробурда
электр энергияси орқали электродвигател ҳаракатга келиб бурғига
айланма
ҳаракат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: