Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуқларни сифатли қуришда қўйиладиган талаблар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқларни сифатли қуришда қўйиладиган талаблар. 
 
Қудуқни вазифасидан келиб чиққан ҳолда уни қуриш сифатига ҳар хил 
талаблар қўйилади. Улардан асосийлари қуйидагилардир: 
1. Қудуқни бурғилаш атроф-муҳит мухофазаси қоидаларини бузмаган 
ҳолда олиб борилиши лозим. Бундан ташқари табиий бир-биридан 
ажратилган қатламларни бирлаштирмаслик, бир қатламдаги суюқликларни 
иккинчи қатламга ўтказмаслик, сув манбаларини ифлослантирмаслик, 
минерал сувлар таркибига нефт, газ ва зарарли моддаларни киришига йўл 
қўймаслик керак. Ҳимоя тизмаси ортидаги сув манбаларининг бир-биридан 
ажратилганлиги (изоляцияси) чидамли ва узоқ муддатли бўлиши керак. 
Маҳсулдор горизонтларнинг изоляцияси конни ишлатиш жараёнида (балки 
бир неча ўн йил) жуда сифатли ва ишончли бўлиши керак. Агар 
ишлатиладиган кон келажакда газ сақлагич (газохранилище) ёки бошқа 
мақсадларда ишлатилиши кўзда тутиладиган бўлса, унда маҳсулдор 
горизонтлар изоляцияси ундан ҳам кўпрок йилга чидашига мўлжалланган 
бўлиши керак. 
Қатламлар изоляциясининг ишончлилиги асосан қудуқни цементлаш 
сифатига боғлик. Айниқса аномал юқори қатлам босимли чуқур газ 
қудуқларини бурғилаш ва қатламларни бир-биридан ажратишда
мушкулотлар учрайди. 
Ҳар бир қудуқни паспорти бўлади ва унда қудуқ конструкцияси, 
жойлашган ўрни, қудуқнинг чуқурлиги, инклометрия натижаларига асосан 
қудуқ стволининг ҳолати ёзилади. 
2. Қудуқ профилининг қийшайиши рухсат этилган чегарадан ошиб
кетмаслиги керак. Агар бу қийшайишлар ошиб кетса, бир нечта қудуқлар 



Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
қатламнинг битта участкасида тушиб қолиши мумкин. Бунинг натижасида 
қудуқлар дебити пасайиб кетади. Бундай шароитда қатламни тўлиқ ишлатиш 
учун янги қудуқларни қазишга тўғри келади. 
Қудуқни рухсат этилган катталиккача қийшайишини, тоғ жинсларини 
ётишини ҳисобга олган ҳолда геологлар томонидан берилади. 
3. Қудуқни бурғилаш жараёнида маҳсулдор қатламларнинг табиий 
ўтказувчанлиги сақлаб қолиниши керак. 
Маҳсулдор қатламни шлам, оғирлаштирувчи реагентлар, бурғилаш 
эритмаси, кўпик ва бошқа суюқликлар билан ифлосланишини олдини олиш 
керак. 
4. Ишлатиш тизмаси шундай диаметрга эга бўлиши керакки, унинг 
ичидан кутиладиган миқдордаги нефт, газ ва сувлар кам энергия сарфлаган 
ҳолда чиқиши керак. Одатдаги нефт қудуқлари учун ишлатиш тизмасининг 
диаметри 140, 146, 168 мм ни; 
газ қудуқлари учун -146-219 мм ни ташкил этади. 
Ҳайдовчи қудуқларда асосан қатламга катта миқдорда суюқлик хайдаш 
учун ишлатиш тизмасининг диаметри каттароқ танланади. 
Қудуқка тушириладиган сўнги тизманинг диаметри, қудуқни ишлатиш 
шартларидан келиб чиққан ҳолда танланади. 
5. Қудуқ стволи кўндаланг кесими ва профили бўйича аниқ талабларга 
жавоб бериши керак. Ҳимоя тизмаларини тушириш ва уларни нормал 
цементлаш учун бурғилаш жараёнида қудуқ стволини албатта қайта ишлаб 
кенгайтириб туриш керак. Агар бурғилаш жараёнида қудуқ стволининг 
лойиҳадагидек профили ва қулай кесим юзаси формаси аниқланган бўлса, 
унда қудуқ сўнги марта қайта ишланади ва ҳимоя тизмаларини туширишга
тайёрланади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling