3
КИРИШ
«Чилангарлик ишлари» ўқув амалиѐти бўйича таълим технологияси назарий
ва амалий машғулотларни лойиҳалаш технологиялари асосида ишлаб чиқилган.
Мазкур қўлланма кириш, таълим технологиясининг
концептуал асослари
ҳамда назарий ва амалий машғулотларда ўқитиш технологияларидан таркиб
топган.
Таълим технологиясининг концептуал асослари бўлимида «Чилангарлик
ишлари» ўқув амалиѐтини ўқитишнинг
долзарблиги асосланган, мазкур ўқув
амалиѐтининг тузилмаси келтирилган ҳамда амалиѐтнинг мазмуни очиб
берилган. Шу билан бирга ўқитиш,
коммуникация, ахборот ва таълим
жараѐнини бошқариш усуллари ва воситаларининг
концептуал асослари,
педагогик технологияларнинг йўналишлари, муаммолари ва ечимлари,
тамойиллари, янги педагогик технологияларнинг истиқболлари ѐритилган.
«Чилангарлик ишлари» ўқув амалиѐти бўйича ўқитиш
технологиялари
лойиҳалаштирилган:
1) кириш инструктажида кириш-маъруза,
муаммоли маъруза, визуаллаш-
тирилган маъруза кўринишлари қўлланилиши;
2) жорий инструктажда топшириқларни индивидуал тарзда ѐки гуруҳда
бажарилиши, муаммоли амалий машғулот ҳамда билимларни чуқурлаштириш
ва мустаҳкамлашга йўналтирилган амалий топшириқларнинг бажарилиши.
Мазкур таълим технологияси барча касб-ҳунар коллежларида мавжуд бўл-
ган шароитларни кўзда тутган ҳолда ишлаб чиқариш
таълими устаси томони-
дан қўлланилиши мумкин.
Шу билан биргаликда муаллиф қўлланмада учрайдиган айрим камчиликлар
ва меъѐрига етмаган ўринлар учун узр сўраб, билдирилган барча танқидий
мулоҳаза ва таклифларни миннатдорчилик билан қабул қилади.