Ўрта махсус профессионал таълимининг


Download 346.39 Kb.
bet14/64
Sana01.03.2023
Hajmi346.39 Kb.
#1241637
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64
Bog'liq
5.52.01.01 Компьютер инжиниринги

Билимлар

-талабаларда шахсини ҳар томонлама ривожлантиришда жисмоний тарбиянинг роли ҳақида замонавий қарашлар ва ишонч шакллантириш;
-ўзини жисмоний такомиллаштиришга еҳтиёжни тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзи мотивасияларини ривожлантириш;
-асосий жисмоний сифатларини ва психомотор қобилиятларини ривожлантириш;
-касбий (профессионал) касалликларнинг олдини олиш учун жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланишга ўргатиш;
-инсон шахсининг ҳар томонлама ривожлантириш учун талабаларини жисмоний тарбия ва спорт фаолиятига жалб етиш;
-талабаларнинг билимлари, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар:
-қўйиш жадвалида кўрсатилган кунлар ва соатларда мунтазам равишда жисмоний тарбия бўйича машғулотларда қатнашиш;
-ўзининг жисмоний тайёргарлигини ошириб бориш;
-назорат машқлари ва нормативларини бажариш, кўрсатилган муддатларда жисмоний тарбия бўйича рейтинг-назоратини топшириш;
-ўқиш, дам олиш ва овқатланиш рационал режимига амал қилиш;
-доимий равишда гигиеник ва ишлаб чиқариш гимнастикаси билан шуғулланиш, ўқитувчиларининг муҳим маслаҳатларидан фойдаланиб, мустақил равишда жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланиш;
-ўқув гуруҳларида, курсда, факултетда, олий таълим муассасаларида ва бошқа оммавий соғломлаштириш жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида фаол иштирок етиш;
-белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиш, соғлиги ва жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлиги ҳолатини ўзи назорат қилиб бориш;
-ўқиш жадвалида киритилган жисмоний тарбия бўйича машғулотларни ўқув вазифалари сифатида емас, балки фаол дам олиш ва бошқа фанлар бўйича оғир ақлий ишлардан сўнг кучларини тиклаш ва болажак машғулотларига тайёргарлик воситаси сифати қабул қилиш (тушуниш) хусусиятларига эга бўладилар.

Кўникмалар

- талабаларда одамнинг жисмоний камолоти, бунга муайян иқлим ва бошқа шароитларда еришиш ҳақидаги махсус билимлар тизимини ҳосил қилиш, талабаларда гигийеник малакаларни шакллантириш, уларни гавдани тўғри тутишга, жисмоний маданият ва спорт билан мунтазам шуғулланишга одатлантириш;
- ҳаракатнинг асосий жисмоний сифатлари (тезкорлик, куч-қувват, чидамлилик, чаққонлик, епчиллик) ни ҳар томонлама ривожлантириш;
- мақсадга интилиш, мустақиллик ва ижодий қобилият, мардлик, сабот ва интизом, масъулият, ватанпарварлик, жамоавийлик, дўстлик ҳамда ўртоқликни чуқур ҳис ета билиш; меҳнатга ва жамият мулкига онгли муносабатда бўлиш, маданий хулқ-атвор малакаларини тарбиялаш;
-талабаларнинг “Алпомиш” ва “Барчиной” тест талабларини бажариш учун жисмоний тайёргарлигини ошириш;
-талабаларда жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиш еҳтиёжини шакллантириш.
- соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- миллий ўйинлар, спорт мусобақалари ва уларнинг турларини талабаларнинг жисмоний тарбия тизимига жорий етишда мувофиқлаштирилган жисмоний тарбияни ривожлантириш;
- ўқув-машғулот жараёнида замонавий педагогик технология ва услубларни жорий етиш;
- спорт заҳираларини тайёрлаш шаҳобчаларини кенгайтириш;
- талабаларнинг Ўзбекистон Давлат Спорт қўмитасига қарашли Олимпия Шон-шуҳрати музейи тўғрисидаги назарий билимларини такомиллаштириш, жисмоний мукаммалликка бўлган онгли еҳтиёжини шакллантириш;
- талаба-спортчиларни Универсиада, Олимпиада, Осиё ўйинлари, Бутун жаҳон талабалар Универсиадаси, Марказий Осиё ва Бутун жаҳон Йигитлар ўйинларига тайёрлаш ва уларнинг мазкур ўйинларда муваффақиятли қатнашишларини таъминлаш;
- жисмоний тарбия машғулотлари орқали касалликнинг олдини олиш, соғлиғни мустаҳкамлаш, машқлар бажарганда ўз-ўзини назоратга ўргатиш;
- талабаларни спорт турлари билан фаол шуғулланишга жалб қилиш, жисмоний тарбиянинг моҳиятини ва талабанинг ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишига кўмаклашиш, қўлга киритилган ютуқларни тарғиб қилиш.
-Спорт ўйинлари, жиҳоз ва анжомларнинг номлари, тузилиши ва ўлчамлари ҳақида маълумотларни билади;
-спорт ўйинларига оид жиҳоз ва анжомлар, баскетбол шчити, ҳалқа, тўп, футбол дарвозаси, тўр, тўп, байроқлар, волейбол устуни, ҳакамлар ўтириш учун махсус жой, тўлдирма тўп, турли тўсиқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қила олади;
-курашда хавфсизлик техникасига риоя қила олади;
-машғулотлар вақтида шикастланганда биринчи тиббий ёрдам кўникмаларини эгаллайдилар.


Download 346.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling