Аудитдаги муҳимлилик (моддийлик) – бу:
а) бухгалтерлик ҳисоботини ишончлигига таъсир кўрсатмайдиган хато четланишнинг энг юқори даражаси;
б) шартномада кўрсатилган аудиторлик хизматининг нархи; в) аудитда исботнинг мавжудлиги;
г) аудиторнинг малакасига боғлиқ ҳолат.
“Муҳимлилик ва аудиторлик таваккалчилиги” стандарти муҳимлиликни қуйидагича таърифлайди:
а) молиявий ҳисоботни бузишнинг энг юқори қиймати;
б) фойдаланувчининг иқтисодий қарор қабул қилишига таъсир кўрсатадиган ахборотнинг хусусияти;
в) доимо мавжуд бўлган абсолют сон; г) аудиторнинг ўз ишига берган баҳоси.
Аудиторлик ташкилотига муҳимлилик даражасини аниқлаш тартиби ва асосий кўрсаткичлар тизимини ўзгартириш учун нималар сабаб бўлиши мумкин:
а) муҳимлилик даражасини баҳолаш услубларига талаб қўядиган қонунчилик ҳужжатларида юз берган ўзгаришлар;
б) мамлакатдаги солиқ қонунчилигига киритилган ўзгаришлар; в) Фуқоролик кодексига киритилган ўзгартиришлар;
г) аудиторлик ташкилотида раҳбарнинг ўзгариши.
Муҳимлилик даражасини аниқлашнинг ягона йўналишини ишлаб чиқиш учун аудиторлик ташкилоти нима иш қилиши керак:
а) аудиторларнинг фикрини ўрганиши лозим;
б) муҳимлилик даражасини аниқлаш тартиби ва асосий кўрсаткичлар тизимини белгилаши керак;
в) мижозлар ҳисоботининг экспресс таҳлилини ўтказиши лозим; г) иқтисодиёт тармоқларидаги амалдаги ҳолатни ўрганиши керак.
а) аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот унинг ишончлилиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган жиддий бузилишларни ўз ичига олиши мумкинлиги; б) хўжалик субъектининг фаолияти яқин келажакда ривожланмаслик эҳтимоли;
в) аудиторлик текширувидан кейин солиқ органлари томонидан ўтказиладиган режали текширувларда хато топилиш даражаси;
г) аудиторлик текшируви якунлари бўйича молиявий ҳисобот унинг ишончлилиги тасдиқланганидан кейин аниқланмаган жиддий бузилишларни ўз ичига олмаслиги.
Аудиторлик текширувини дастлабки режалаштириш босқичида аудиторлик таваккалчилиги 8%, ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик 20%, назорат таваккалчилиги 15% деб аниқланди. Топмаслик таваккалчилиги нимага тенг:
а) 2,6%;
б) 4,0%;
в) 5,2%;
г) 12%.
Режалаштириш жараёнида аудитор назорат таваккалчилигини 10%, ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни 20%, топмаслик таваккалчилигини 12% деб белгилади. Аудиторлик текширувининг умумий таваккалчилиги нимага тенг:
а) 2,0%;
б) 0,2%;
в) 3,2%;
г) 0,8%.
Do'stlaringiz bilan baham: |