Ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент
Download 2.26 Mb.
|
- МасалаАудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида шартнома тузинг. Вазифани бажаришда 2- Иловадан фойдаланинг. Ҳужжат матнида аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг асосий шартлари очиб берилиши керак: аудиторлик текшируви ўтказиш шартномаси предметини аниқлаш ва бухгалтерлик (молиявий) ҳисобот ишончли эканини тасдиқлаш; аудиторлар ва текшириладиган корхона ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш; аудиторлик ташкилотининг ўтказилган текширувнинг сифатсизлиги учун жавобгар эканини белгилаш; интеллектуал мулк ҳуқуқига риоя қилиш ва ахборот махфийлигини сақлаш масаласини қайд этиш; шартномани бажариш муддатини белгилаш; аудиторлик текшируви ўтказиш шартномасини бир томонлама бузиш жиҳатларини аниқлаш. Шартномада уни бажариш муддатларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилиши керак. Келишмовчиликларнинг олдини олиш учун шартномада ишнинг бошланиш ва тугаш муддати кўзда тутилиши мумкин. Масалан, текширишни бошлаш санаси сифатида бирон- бир бухгалтерлик ҳужжати тақдим этилган кунни ҳисоблаш керак. Оралиқ муддатларини кўзда тутиш ҳам мумкин, шунингдек, ушбу муддатларни ўзгартириш тартиби ҳам тилга олинади. Чунки кўп ҳолларда текширишнинг бориши ва суръатлари бухгалтерлик ҳужжатларининг ўз вақтида тақдим этилиши, уларнинг тўлиқлиги ҳамда сифатига боғлиқ бўлади. Шартномада аудиторлик ташкилоти аудит ўтказишда қандай меъёрий ҳужжатларга таянишини кўрсатинг, молиявий-хўжалик фаолиятининг қайси даври аудиторлик текширувидан ўтишини келишиб олинг. Кейин томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, масалан, текшириладиган корхона ходимлари текширувни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишлари учун аудиторларга шароит яратиб беришлари, аудиторлик ташкилоти ходимларининг инвентаризация ўтказишлари, ҳужжатларни танлаш ва қидиришда ёрдам беришлари кўрсатиб ўтилади. Шартномада қандай маълумотлар махфий эканлиги таъкидланиши, аудиторлик ташкилотининг иши натижаларига эътироз кўрсатиш муддатлари ва асослари кўзда тутилиши зарур. Шунингдек, бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб тартибини аниқлаш, аванс тўловларини кўзда тутиш лозим. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling