Рта махсус таълим вазирлиги


Download 477 Kb.
bet7/10
Sana28.03.2023
Hajmi477 Kb.
#1301484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2021-22й. Кимёгар тўгарак папакаси

Йиғилиш қарор қилади:

1. Ўзбекистонда кимё фанининг ривожланиш даври ҳақида маълумотлар, ахборот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистонда кимё фанининг ривожланишида ўзбек кимёгар олимларининг ҳаёти ва фаолияти ахборот учун қабул қилинсин.
Кун тартибидаги иккинчи масала, Аналитик кимё кимёвий анализнинг назарий асосларига таяниб, моддаларни сифат, миқдорий ва структур жиҳатдан анализ қилиш учун зарурий усулларини ишлаб чиқадиган, саноат, экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва соғлиқни сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган фан ҳисобланади. У кимё соҳасидаги илмий изланишларнинг энг нозик йўналиши бўлиб, кимёгар аналитик мустаҳкам назарий билимларга эга бўлиши ва бу билимларни амалда қўллай олиши керак. Эгаллаган назарий ва амалий билим ҳамда кўникмалари асосида янги анализ усуллари ишлаб чиқиши керак. Янги, илмий асосланган анализ усулларини ишлаб чиқиш учун бугунги кунда фақат кимёвий билимларнинг ўзигина етарли бўлмай, балки замонавий кимёгар–аналитик физика, биология, математика, информатика сингари фанларни мукаммал билиши керак. Замонавий аналитик компьютер техникаси ва технологиясини чуқур ўзлаштирган бўлиши керак.
Аналитик кимё улкан илмий ва амалий аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, барча ҳозирги замон кимёси янги аналитик усуллар ва ўлчаш техникасининг қўлланиши туфайли тараққий этди. Физика, биология, геология, минерология, техника фанлари, медицина, фармацевтика, атроф-муҳитни ўрганиш фанлари ўзларининг фундаментал илмий текшириш ишларида аналитик кимёдан кенг кўламда фойдаланади. Халқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига, космик ва атом энергетикаси саноатининг янада ривожланишига, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, касалликлар диагностикасини яхшилашга ва ҳоказоларга бўлган талабнинг ортиши мавжуд усулларнинг янада такомиллаштирилишини ва юқори сезгирликка, аниқликка, танлаб таъсир этувчанликка, экспрессликка эга бўлган, автоматлаштириш мумкин бўлган янгидан-янги анализ усулларини ишлаб чиқаришни тақазо этади.
Ҳозирги замон аналитик кимёсининг характерли томони инструментал анализ усулларининг кенг тараққий этишидир. (Буларга физик-кимёвий ва физик усуллар киради). Бу усуллар юқоридаги талабларга жавоб беради.
Йиғилишда кун тартибидаги ушбу масала юзасидан тўгарак раҳбари: Н. Умиров иштирок этиб,- академиклар Т.Ю.Юнусов ва О.С.Содиқовларнинг оламшумул илмий-тадқиқот ишлари ҳақида ҳамда бу соҳадаги ютуқлари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Download 477 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling