Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet99/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйинга тайёргарлик. Ўйинчилар тенг 2-3 командага бўлинадилар. Команда қатнашчилари автомобил покришкаларидан йиғилган минора ол-дида 3-4 м масофада белгилаб қўйилган жойда бир қатор бўлиб турадилар.
Ўйин таснифи. Ўйинчилар ёши ва жисмоний тайёргарлигига боғлиқ равишда автомобил покришкаси билан улар орасидаги масофа 2-5 м бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйинчининг қўлида биттадан кичик тўп (волейбол тўпи ёки қум тўлдирилган халтача) бўлади.
Ўқитувчининг буйруғи билан ўйинчилар навбат билан тўпни минора ичига ташлайдилар. Вазифани аниқ бажарган ўйинчи четга чиқиб туради,тўпни минорага тушира олмаганлар эса тўпни олиб қайта ташлаш учун қатордан яна жой олади. Ўйинчилари минора ичига тўпни олдинроқ тушириб улгурган команда ўйинчилари ғолиб чиқади.
Ўйининг педагогик аҳамияти. Ўйин тўпни отиш ва илиб олиш малакасини мустаҳкамлайди ва такомиллаштиради.
Ўйин болалар, диққати, чамалаш имкониятини ривожлантиради. Куч, чаққонлик, тезкорлик, чидамлиликни ривожлантиради.
ТЎПНИ ЕРГА УРИБ НИШОНГА ТУШИРИШ ЎЙИНИ

  1. вариант. Тўпни деворга уриб, ерга қўйилган автомобил покришкаси (горизонтал нишонга) ўртасига тушириш.

  2. вариант. Тўпни ерга ёки полга уриб, полда горизонтал жойлашган автомобил покришкасининг ўртасига тушириш.

  3. вариант. Тўпни ерга уриб, уч-тўртта бир-бирининг устига вертикал қўйилган покришка ўртасига тушириш.

Ўйин таснифи. Ўйинчилар командаларга бўлинади. Команданинг ҳар бир ўйинчисига биттадан кичик тўп берилади (агар тўп кўпроқ бўлса, унда ҳар бир ўйинчига иккитадан тўп берилади). Автомобил покришкасининг ўртасига туширилган тўп учун бир очко берилади. Кўпроқ очко тўплаган команда ўйинда ғолиб чиқади.
Педагогик аҳамияти. Ўйинда тўпни улоқтириш малакаси такомиллаштирилади. Ўйин сезгирлик, диққат, куч, эпчиллик, чидамлилик, координацион ҳаракат малакаларини ривожлантиради.

ШАҲАР БЎЙЛАБ САЙР”


Ўйинга тайёрланиш. Ўйинда спорт залидаги белгилардан фойдаланилади (баскетбол, волейбол, теннис майдончаси ва югуриш йўлакчаларидаги) “йўллардан” “Cпорт зал ёки спорт майдонча – “шаҳар” Йўллар чорраҳасида йўл ҳаракати белгилари ўрнатилади (“йўлни бўшат”; ҳаракат йўналиши кўрсаткичлари; “кириш тақиқланган”; “ҳавфли бурилиш”; “пиёдалар ўтиш жойи”; “тўхта”). Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинадилар – “ҳайдовчилар” ва “пиёдалар”. “Ҳайдовчи”ларда биттадан автомобил покришкаси бўлади.
Ўйин таснифи. Ўқитувчининг буйруғи бўйича “ҳайдовчи”лар спорт зали чизиқлари бўйлаб, автомобил покришкасини юмалатиб ҳаракатланадилар. Ҳайдовчи йўл қоидаси кўрсаткичларига риоя қилган ҳолда истаган чизиқ ва йўналиш бўйлаб, кўчанинг фақат пиёдалар юрадиган жойдан юришлари мумкин. Агар ўйинчи йўлнинг пиёдалар ўтадиган жойида турган бўлса, ҳайдовчи дарҳол тўхтаб, ҳаракатни пиёдани ўтказиб юборганидан кейин, давом эттириши мумкин. Бунда зал бўйлаб”дўкон”, “техник хизмат кўрсатиш жой”лари, “гараж”, “спорт мажмуа”си “бинолари”ни жойлари белгилаб чиқилади. Ўйин давомида ҳайдовчи (келишувга биноан) мажбурий тартибда спорт мажмуасига кириб, карточкада кўрсатилган (УЖТ) умумжисмоний тайёргарлик машқларини бажариши зарур.
Кўча ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи, ҳаракатланиш воситасидан маҳрум этилади. Маълум вақт ўтгач, ўйинчилар жой алмашадилар. Топшириқни аниқ бажарган ҳайдовчи ғолиб бўлади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling