Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР)
- Тақризчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Пахриддин Хўжаев, Каримжон Раҳимқулов, Бори Нигмонов Хўжаева М.П. СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ (ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР) 5141900– Жисмоний тарбия ва Жисмоний маданият бакалавр таълим йўналиши талабалари учун ўқув қўлланма Тошкент – 2007 й АННОТАЦИЯ Ҳаракатли ўйинлар бўйича қўлланмада ҳаракатли ўйинларни назарияси (ҳаракатли ўйинларни келиб чиқиш тарихи, ўйинни таснифи), ҳар хил тоифада шуғулланувчилар билан ҳаракатли ўйинларни ўтказиш услубиёти масалалари кўриб чиқилади, шунингдек турли туман спорт турларида қўллаш услубиёти ҳам кўрилади. АННОТАЦИЯ. В учебное пособие по подвижимым играм рассматривающиеся вопросы теория подвижным игр (история вознекновения классификация игр), методика преподавания игр с различным контингентом занимающихся, а также методика применения в различных видов спорта. THE SUMMARY. The manual is considered the questions of theory of Outdoor Games (the history of origlns, the classification of games ) the Methodics of Holding the Outdoor Games with various quala of Harning and also it is inteaded in different kinds of sport. The given manuel is demanded for the pupils of colleges and for the teachers of Physicl Training. Тақризчилар: К.М. Махкамджонов – ТДПУ, «Жисмоний тарбия методикаси ва болалар спорти» кафедраси п.ф.н. профессор Р.Саломов – ЎзДЖТИ, Жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси педагогика фанлари доктори, профессор КИРИШ Ушбу ҳаракатли ўйинлар бўйича ўқув қўлланма жисмоний тарбия ҳамда педагогика олий ўқув юртлари соҳа мутахассислари тайёрлайдиган факультетлар талабаларига мўлжалланган. Муаллифлар ушбу ўқув қўлланмани жисмоний тарбия институти талабаларига ишлаб чиқилган услубий йўриқлар ва ҳаракатли ўйинлар бўйича кейинги йилларда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари амалий натижаларини ҳам ҳисобга олган ҳолда тайёрладилар. Ўқув қўлланма еттита бўлимдан иборат. Биринчи ва иккинчи бўлимларда ҳаракатли ўйинларнинг келиб чиқиш тарихи ва ўйинларнинг назарий масалалари ўрганилган. Учинчи ва тўртинчи бўлимларда ҳаракатли ўйинлар услубиётини ёритишга бағишланган. Бешинчи ва олтинчи бўлимларда институт дастурига киритилган ўйинлар таҳлили назарда тутилган. Еттинчи бўлимда спорт амалиётида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинларнинг услубиёти берилган. Ўқув қўлланмада кўрсатилганидек ўйин материаллари гуруҳлар бўйича жойлаштирилган. Ўқув қўлланманинг ҳажми ва асосий йўналиши дастурга мувофиқ, яъни ҳаракатли ўйинлар қисми бироз чегараланди. Аммо мактабгача тарбия муассасаларида ва катталар билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлар услубиёти берилмаган. Ўқув қўлланмада уч қисмдан иборат дарс тузилиши қўлланилади. Бундай шаклда ўтиш бир томондан мақсадга мувофиқ бўлиб, бошқа томондан –ҳозирги вақтда мактабда дарснинг асосий тузилиши ҳисобланади. Айнан юқоридаги спецификасига кўра ўқув қўлланма жисмоний тарбия ва педагогика институти жисмоний тарбия факультети талабаларига, жисмоний тарбия ўқувчиларига мўлжалланган. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling