Ўрта махсус таълим вазирлиги


-2 - СИНФЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР


Download 1.45 Mb.
bet9/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

1-2 - СИНФЛАРДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР
Бу ёшдаги болалар учун ҳаракатли ўйинлар жисмоний тарбия дарсининг асоси бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун мактаб дастурида ҳаракатли ўйинларга бошқа материалларга нисбатан кўпроқ ўрин ажратилади. Бунинг сабаби болалар дастурдаги турли-туман жисмоний машқларни ўйинлар ёрдамида тезроқ ўзлаштирадилар. Масалан, югуриш, ошиб ўтиш, мувозанатни сақлаш, юриш кабилар. Бу эса боланинг ёш хусусиятига мос келиб улар учун тушунарли, аниқ кўринишда бўлса, айрим ҳаракатлар енгил ўзлаштирилади.
Масалан, югуриш махсус ташкил қилинган машқ ёрдамида ўргатилса, болалар тез чарчаб қолиши ва улар уни ўйиндагига нисбатан бирмунча ёмон югурадилар, чунки улар олдида аниқ мақсад бор (уларни тутиб олмасликлари учун бир томондан иккинчи томонга тез югуриб ўтишлари керак) ва унга мазмун берувчи, машқ енгил, жонли шаклда бўлиши керак.
Шундай қилиб, 1-2-синфда жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлардан жамоада ўқувчиларнинг фаол хулқини тарбиялаш мақсадида фойдаланилади: югуриш тартибли, ўзаро туртишмай мақсадга эришиш учун ҳамжиҳатлик билан ўргатилади.
1-2-синфларда жисмоний тарбия дарсида тез-тез югуриб ўтиш ўйинларидан фойдаланилади, чунки бунда ўйинчилар қисқа ғайрат қилишганидан сўнг («Биз қувноқ болалар», «Оқ теракми, кўк терак», «Икки совуқ», «Бўри зовурда») дам олиш имкониятига эга бўлади. Бу ўйинларда асосий ҳаракат тури югуриш, айрим ўйинларда эса мураккаблашган сакраш, сакраб тушишлар ҳисобланади. Бу ўйинлар энг муҳим дарснинг асосий қисмига киритилади.
Дарсда қўшимча ритмик ҳаракат, юришга ўргатишда ҳам ўйинлардан фойдаланилади («Чархпалак», «Топ, бу кимнинг овози», «Болаларда қатъий тартиб» «Ҳамма ўз байроқчасига»). Бу ўйинлар асосан кам ва ўртача ҳаракатли бўлса ҳам, лекин ўйинчилардан уюшқоқлик, диққат – эътибор, ҳаракатларни мувофиқлигини талаб қилади ва улардан дарс боши ва охирида фойдаланган маъқул.
Жисмоний тарбия дарсида мазмунли (сюжетли) ҳаракатли ўйинлардан кенг фойдаланилиб, улар ўйинчиларнинг турли ҳаракат малакаларини ошириб, мустақил ҳаракатланишга ўргатади, ижодий тасаввурини бойитишга ёрдам беради («Бойқуш», «Ким келди»).
1-2-синф дарсларида бошқа турли ҳаракат элементлари билан ўтказиладиган командасиз оддий ўйинлар: юқорига сакраш, сакраш, бир-биридан ўзиб югуриш ва ш.к. («Қарғалар ва чумчуқлар», «Бўш ўрин», «Қурбақа ва Лайлак», «Қопқон»).
Ўқитувчи ҳар бир дарснинг аниқ вазифасидан келиб чиққан ҳолда асосий вазифани қўйиши мумкин: ўйинда қўлни ҳаракатлаштириб мусиқа садолари остида ритмик юриш малакаларини такомиллаштириш («Чархпалак»); ўйинда («Бўри зовур ичида») югуриб келиб эни 1 м зовурдан сакраб ўтиш; ўйинда шеригига туртилиб кетмаслик учун чап бериб югуриш тезлигини такомиллаштириш («Қувноқ болалар», «Ким чаққон»); ўйинда сигнал бўйича («Икки товуқ», «Ким ўз томонига тўп олиб келиш») югуришни машқ қилиш; ўйинда («Кимнинг овози», «Тақиқланган ҳаракат») диққат- эътиборни, ижодий тасаввурни тарбиялаш ва бошқалар.
1-2-синфдаги айрим дарслар тўлиқ ҳаракатли ўйинлардан ташкил топган бўлиши мумкин.
Одатда ўйинга бағишланган дарс 4-5 та ўйиндан иборат бўлади. Ўйин турли-туман ҳаракат элементларидан тузилган бўлиши мумкин.
Ўйинлардан тузилган дарс, ўқувчилардан айрим ўйин малакаларини уюшқоқлик билан тартибли равишда амалга оширишни талаб қилади.
Бундай дарсларда уч ёки тўртта ўйин болалар олдиндан ўйнаб ўрганган, бир-иккитаси янги ўргатилган ўйинлар бўлиши шарт. Ўйин дарси услубий жиҳатдан тўғри ўтказилганида тарбиявий томони етарли бўлмайди, чунки ҳар бир ўқувчининг ўйин малакаларининг шаклланишини кузатиш, бир мунча мураккаб.
Ўйин дарсларини ҳар чоракнинг охирида ўтказишни тавсия қилиш мақсадга мувофиқ. Улар ўқитувчига ўқувчилар ўтилган ўйинлардан қанчасини билиб олганлигини ва асосий ҳаракат техника элементларини қай даражада эгаллаганлигини, умумий уюшқоқлиги, интизом, маънавий-иродавий сифатларини текшириш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек дарслар мавзуга бағишланган бўлиши, бу дарсларда ўйин гимнастика ва саф машқлари элементлари билан бирга қўшиб олиб борилади. бироқ дарс материали бир мавзуга бағишланган бўлиб, йирик драмалаштирилган ўйин келиб чиқади. Одатда мавзуга бағишланган дарсга 1-3 ўйин киритилади. Бундай дарс ўқитувчининг ҳикояси асосида ўтказилади.
Ҳаракатли ўйинлар 1-2-синф дарсларида ҳам муҳим ўрин тутади. Бу синфларда улар жисмоний тарбия дарсларида ҳосил қилинган ҳаракат кўникма ва малакаларини такомиллаштириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дарс мазмуни сифатида болаларга яхши таниш бўлган мавзу олинади. Дарс мазмунини мавсумий материалга, синфда ўтиладиган умумтаълим органлари билан ўтказиладиган машғулотларга боғлаб олиб борган маъқул. Чунки мавзу болаларга қанча яқин бўлса, улар шунча кўп ижодий тасаввурини намоён қилишлари мумкин. Бироқ дарсни ўқитувчи томонидан белгиланган доирада ташкил этилади.
Ўқитувчи бирор мавзуга бағишланган дарсга жуда яхши тайёргарлик кўриши керак: ўқувчиларнинг билим ва қизиқишлари билан танишиши, бунда синф раҳбарлари яқиндан ёрдам беришлари мумкин; ўқувчилар организмига ҳар томонлама таъсирни тадқиқ этиш мақсадида, материал диққат-эътибор билан танланиши керак. Мавзуга бағишланган дарсга тайёргарлик кўришда ўқувчилар ўз билимини бойитиб, умумтаълим фанлари машғулотларида эга бўлган айрим билимларини мустаҳкамлаб борадилар.
Мавзуга бағишланган дарсда ўқувчилар бажараётган ҳаракатларни назорат қилиш анча мураккаб, чунки ўқувчилар ҳар бир машққа ўзлари-нинг у тўғрисидаги тасаввурларини қўшадилар. Бироқ мавзуга бағиш-ланган дарс жараёнида ўқитувчининг етакчилик роли сақланиб қолади.
Мавзуга бағишланган дарсларни фақат 1-синфда ўтиш, лекин бир ойда ёки чоракда бир марта ўтказиш тавсия қилинади.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling