Ўрта махсус таълим вазирлиги


-7-синфларда ўтказиладиган Ҳаракатли ўйинлар


Download 1.45 Mb.
bet11/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

5-7-синфларда ўтказиладиган Ҳаракатли ўйинлар
5-7-синфлардаги жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинларга 1-4-синфларга нисбатан анча кам жой берилган. Улар миқдори ўқитувчининг қўйган вазифаси, шуғулланувчилар тартиби ва ишлаш шароитига боғлиқ. Улар жисмоний тарбия бўйича барча дастур материалининг тахминан 1/3 қисмини эгаллайди. Ҳаракатли ўйиннинг ҳаракат қисми ва ташкил этиш мазмуни бўйича тобора мураккаблашиб боради.
Асосан спорт ўйини, спорт элементлари билан тузилиши жиҳатидан мураккаб ўйинлардан фойдаланилади.
5-7-синф жисмоний тарбия дарсларида ҳаракатли ўйинлардан асосан дарснинг асосий ва якунловчи қисмларида фойдаланилади. Агар дарс бирор мураккаб ўйинга, спортга тайёрлашга, ўргатишга бағишланган бўлса, унда мумкин қадар ҳаракатли ўйинларни киритилиши тайёрлов қисмига киритилишида мақсад ўқувчиларни дарсни асосий қисмида мураккаб ўйинга олиб келишдир.
5-7-синфдаги жисмоний тарбия дарслари ҳаракатли ўйинларсиз ташкил этилиши ҳам мумкин (спорт гимнастикаси, енгил атлетика, кросс тайёргарлиги элементларини ўргатишга бағишланган дарслар).

Камдан-кам учрайдиган ҳоллар


Дарснинг асосий қисми камдан-кам ҳолларда фақат ҳаракатли ўйинлардан ташкил топиши ҳам мумкин. Бундай дарсларда, спорт ўйинларининг у ёки бу техник ва тактик элементларини такомиллаштириш мақсадида, спортга тайёрлайдиган, мураккаб ҳаракатли ўйинлардан фойдаланилади. Одатда бундай дарслар таътил олдидан чорак охирида, ўқувчилар чорак баҳоларини олиб, назорат дарси ўтказиб бўлингандан кейин ўтказилади.
Ҳаракатли ўйинларни жами шуғулланувчиларнинг физиологик юкламасини ошириш, эгалланган малакаларини мустаҳкамлаш учун фақат дарс асосий қисмининг охирига қўшилади. 5-7-синфлардаги кўпчилик дарслар, айниқса учинчи чоракда, спорт гимнастикаси билан шуғулланиш учун ажратилади. Спорт анжомларида бажарилган машқлардан сўнг гимнастикага оид малакаларни мустаҳкамлаш ёки такомиллаштириш мақсадида, шуғулланувчиларнинг физиологик юкламасини ҳамда дарс зичлигини оширишда ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мумкин.
Бу мумкин қадар, агар дарсда иккита асбоб-анжомда (фараз қилайлик, параллель ва якка брусда) машқ бажариш киритилган бўлса, ушбу машқларда, ўйинда иштирок этмаган, мушак гуруҳлари ишини талаб қиладиган ҳаракат билан ўйналадиган ўйин, масалан, таяниб сакраш, болалар устидан хатлаб (минди-минди) ўтиш эстафета ўйини ёрдамида, мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Спорт гимнастикасидан кейин ўйинга кўпи билан 5-8 дақиқа вақт ажратиш тавсия қилинади.
Шундай қилиб, ҳаракатли ўйинлар 5-7-синфларда жисмоний машқлар дарсидан ўрин олиши, шунингдек дарслар ҳаракатли ўйинларсиз ташкил этиши ҳам мумкин.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling