Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТАНАФФУС ВАҚТЛАРИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР


Download 1.45 Mb.
bet13/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТАНАФФУС ВАҚТЛАРИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
Танаффусда ўйинлар ўтказиш тарбиявий ва гигиеник жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Ўқувчилар ёзда мактаб майдончасида, қишда эса спорт зали ва бино йўлакларда ўйнашни яхши кўрадилар. Танаффусда кўпинча бошланғич синф ўқувчиларининг ўзлари турли ўйинлар ташкил этадилар. Ана шунда етакчилар ёки юқори синф ўқувчилари уларга ёрдам беришлари керак.
Агар ўйин болаларга таниш бўлса, танаффус янада қизиқарлироқ ўтади. Аммо ўйинлар мазмуни ва қоидалари нисбатан содда бўлиш билан бирга уларни турли ёшдаги ўқувчилар ўйнай олиши керак. Ўқувчилар ўйин жараёнида ўзларини эркин тутишлари, ортиқча куч сарфламасликлари ва ҳаяжонланмасликлари лозим. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга «Паст», «Пр-р-р», «Мушук ва сичқон», «Бўш жой»... сингари ўйинлар тўғри келса, V-VII ва VIII-XI синф учун «Айланма дарра», «Теккизсанг минасан» каби ўйинлар мос.
Танаффусдаги ўйинлар дарс бошланишига 2-3 дақиқа қолганда тамомланади. Ана шунда ўқув машғулоти бошланишидан олдин болаларнинг диққатини бир ерга жамлаш имкони туғилади.


МАКТАБ КЕЧАЛАРИ ВА БАЙРАМЛАРИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЎЙИНЛАР
Мактаб спорт кечалари ва байрамлар ўқувчиларда соғлом ва қувноқ кайфият яратишнинг таъсирчан омилларидан бири. Мактабнинг бундай тадбирларидан ўрин олган ўйинлар фаол дам олиш воситасигина эмас, балки мактаб жамоасининг жисмоний тарбия соҳасидаги барча ишларини якунловчи кўрсаткич ҳамдир. Бундан ташқари, турли ўйинлар ва спортчилар чиқишлари ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига қизиқишини янада оширади.
Кеча ва байрамларни самарали ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўриш ўйин жойини, асбоб-анжомлар ва турли жиҳозларни аввалдан тайёрлаб қўйиш лозим. Бундай маросимларда кўпроқ ўқувчилар иштирок этиши ҳам ҳисобга олиниши керак. Шунинг учун «Оқ теракми, кўк терак», «Пат», «Пр-р-р», «Айланма дарра», «Мусиқа жўрлигида юриш» сингари оммавий ўйинларни мусиқа ёрдамида янада жонлантириш ва улар таъсирчанлигини кучайтириш мумкин. «Тасмани торт», «Ўртага торт», «Ким кучли ва чаққон» каби ўйинлар орқали юқори синф ўқувчиларининг яккама-якка беллашувларини, эпчиллик ва тез югуриш мусобақалари уюштирилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling