Ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўқитувчининг ўйинга тайёрланиши
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйинни ўтказиш учун жой тайёрлаш
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР
Ўқитувчининг ўйинга тайёрланишиЎйин танлаш. Яхши танланган ўйин таълим ва тарбия муваффақиятининг муҳим шартидир. Ўқитувчи ўйинни ўтказишга тайёрланишда ўйинга қатнашувчиларнинг таркибини, ёш хусусиятлари, шунингдек, жисмоний тайёргарликларини ҳисобга олиб, дарснинг асосий вазифаларини белгилаши зарур. Баъзан яхши ўйин танланса-да, лекин у ёмон ўтиши мумкин. Бундай ҳоллар танланган ўйин иштирокчиларининг қизиқиш ва ҳавасларига мос келмаслиги натижасида рўй беради ва тарбиявий вазифалар амалга ошмайди. Ўқитувчи ўйинни танлашда машғулот қандай ўтказилишини (дарс тарзида ўтказилса, ўйин унинг биринчи, иккинчи ёки якунловчи қисмида танаффус вақтида ва ҳ.к. ўтказилиши) билиши керак. Агар ўйин қишда ўтказиладиган бўлса, ўқувчиларни фаоллаштирадиган ва жисмоний юкламани бир текисда тақсимлайдиган серҳаракат ўйинлар танланади. Ўйинни танлаш уни ўтказиш жойи билан бевосита боғлиқ бўлади. Кичик ёки катта бўлмаган тор залларда чизиқ бўйлаб турган ҳолда ўйинни ўтказиш мумкин, унда ўйинда қатнашувчилар навбат билан қатнашадилар. Катта залда ёки спорт майдончасида ўтказилиши мумкин бўлган барча ўйинлар ёйилиб, катта ва кичик тўпни улоқтириш ва спорт ўйинлари билан ўйналадиган ўйинлари ўтказилади. Қиш вақтида майдончада ўзига хос қишки ўйинлар ўтказилади. Агар ўйин очиқ ҳавода ўтказилса, об-ҳаво ва ҳаво ҳароратини (айниқса қиш пайтида) ҳисобга олиш зарур. Ҳаво ҳарорати паст бўлганида ўйинда иштирокчиларнинг барчаси фаол қатнашади ва жисмоний юклама барча қатнашчиларга бир текис тақсимланади. Ёзда иссиқ ҳавода яхшиси –кам ҳаракатли ёки ўйинчилар навбат билан қатнашадиган ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўйин танлаш шунингдек, ўйин учун зарур бўлган асбоб-ускуналарга ҳам боғлиқ бўлади. Ўйин учун бу жиҳозларни бўлмаслиги ўйинни барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Ўйинни ўтказиш учун жой тайёрлашЎйин учун олдиндан тайёрланган жой бўлиши керак. Ўйинни очиқ ҳавода ўтказиш учун майдончани тайёрлаш зарур. 1.Аввало керакли асбоб-ускуналар, масалан, диаметри 8 см арқон, жун, мато, резинадан ясалган тўпчалар (резина тўпчалар юқори ҳараоратда таранглигини йўқотмаслиги учун салқин жойда сақланади), волейбол ва баскетбол тўплари, ирғитиш учун узунлиги 1 м ли таёқчалар, арқон, белбоғлар, байроқчалар, кигизлар, тахтачалар, болға, аптечка ва бошқалар, кўз оғриғи касалидан сақланиш учун ҳар бир ўқувчининг кўз боғичи бўлиши керак. 2.Ўйин ўтказиладиган майдонча текис бўлиши, тикан, тошлар, шиша синиқлари ва бошқа кераксиз нарсалардан тозаланиб, доимо тоза тутилиши шарт. 3.Машғулот ўтказилаётган пайтда майдончада бегона кишилар бўлмаслиги керак. Чунки улар болалар ҳаёлини бўладилар ва ўйиндан чалғитиб, ортиқча ҳаракатлар қилишга мажбур этадилар. 4.Майдончани асбоб-ускуналар билан таъминлаш, бундан ташқари, у ердаги табиий буюм ва нарсалардан ҳам фойдаланиш зарур. 5.Ўйинларни ўтказишда қуйидаги гигиена қоидаларига риоя қилиниши лозим: А) ўйин пайтида кийиладиган кийим ҳаракатларни қийинлаштирмай-диган, енгил бўлиши керак; Б) ёзда ўйиндан сўнг чўмилиш керак; В) ўйин бошланишидан олдин майдончага сув сепилиши лозим. 6.Ўйинлар сувда ўтказилса, ўйинчилар совуқ қотишнинг олдини олиш мақсадида уларнинг сувда бўладиган вақти чегараланиши керак. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling