Ўрта махсус таълим вазирлиги
ЎЙИН ҲАРАКАТЛАРИНИНГ МЕЪЁРИНИ БЕЛГИЛАШ
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЙИННИНГ ТУГАШИ
ЎЙИН ҲАРАКАТЛАРИНИНГ МЕЪЁРИНИ БЕЛГИЛАШ
Ўйинда бажариладиган ҳаракатларни тўғри белгилаш ўқитувчининг муҳим вазифасидир. Ўйинни ўтказишга киришишдан олдин қилинадиган ишнинг характери ва ўйинчиларнинг кайфиятини ҳисобга олиш лозим. Агар ўйин жисмоний ёки ақлий куч сарфланган дарслардан (назорат иши ёки шу каби машғулотлардан) кейин ўтказиладиган бўлса, ўйинчилар учун камроқ ёки ўртача ҳаракатланадиган ўйинларни танланиши керак. Машғулот пайтида ўйинларнинг тезлиги-умумий ҳаракатчанлигини ҳисобга олиб, уларни ўзаро навбатлантириб туриш лозим. Масалан, ҳамма иштирокчилар бир вақтда югурадиган ўйиндан кейин тўп ирғитиладиган ўйинни ўтказиш фойдалидир. Ўйин суръатини пасайтириш, яъни ўйиндаги ҳаракат тезлигини камайтириш ўйиндаги ҳаракатларни муайян меъёрда олиб бориш усулларидан бири ҳисобланади. Ўйинда болалар жисмоний машқларни бажаришда қаттиқ ҳаяжонланиб кетадилар. Шунинг учун ўқитувчи уларнинг кайфиятига қараб иш тутмаслиги: ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, тайёргарлиги ва саломатлигини ҳам ҳисобга олиши шарт. Ўқитувчи онабошиларнинг аҳволи ва ҳаракатларини алоҳида кузатиб бориши, шифокорнинг ҳар бир ўқувчи ҳақидаги маълумотларини ҳам унутмаслиги лозим. Қилинадиган ҳаракатларнинг муайян меъёри ўйин ўтказиладиган шароитларни ҳисобга олиб, уни ўтказиш методикаси билан белгиланади. ЎЙИННИНГ ТУГАШИ Ўйиннинг давом этиши ҳар хил бўлиши мумкин. Ўқитувчи шуғулланувчиларнинг таркибига, машғулот шароитига қараб, ўйин характерини ҳисобга олган ҳолда, ўйиннинг давом этишини белгилайди. Энг муҳими ўйинни ўз вақтида тугаллаш. Ўйинни вақтидан илгари тугатмаслик, шунингдек, уни чўзиб юбормаслик ҳам муҳим. Ўйиннинг давом этиши бир қанча сабабларга боғлиқ бўлади: иштирокчилар сонига (ўйин иштирокчилари қанча кам бўлса, ўйин шунча қисқа бўлади); ўйинчиларнинг ёшига (болалар кичик ёшидан узоқ вақт ўйнашлари мумкин эмас); ўйин мазмунига (ўйин катта юклама билан ўтказиладиган бўлса, у қисқа вақт давом этади); ўйинни ўтказиш жойига, ўқитувчи томонидан таклиф қилинган тезлик ёки меъёрига; ўқитувчи тажрибасига (кам тажрибага эга ўқитувчи ўйинни тезда тугатади) ва бошқа сабабларга боғлиқ. Ўйин аввало, унинг ўйин иштирокчиларига таъсирига боғлиқ равишда тугатилади. Ўқитувчи ўйинни тугатиш учун мақсадга мувофиқ пайтни топиши керак. Ўйинни чарчашнинг дастлабки аломатлари: кўпчилик иштирокчиларнинг эътиборсизлиги, ўйин иштирокчиларининг қоида бузиши, ҳаракатларни аниқ бажармаслиги, мақсадга эришиш йўлида етарли даражада қатъият кўрсатмаслиги, айрим ўйинчиларни қизиқишлари нафас олишининг тезлашиши кабилар пайдо бўла бошлаган вақтда тамом қилиш керак. Ўйинни ўқитувчи томонидан белгиланган вақтда тугатиш зарур, бу ўқувчилар олдиндан огоҳлантирилади. Ўйин иштирокчилари шуни ҳисобга олиб, ўйин вақтида ўз кучларини тўғри тақсимлайдилар. Белгиланган вақтдан 1-3 дақиқа олдин ўйинни тугатишга тайёргарлик кўришлари учун иштирокчилар огоҳлантирилади. Агар ўйин командали бўлса, ўйин иштирокчиларини, улар неча марта такрорлашларини ўйин олдидан айтиб қўйилиши шарт. Ўйиннинг давомийлиги машғулот шаклига боғлиқ. Агар ўйин жисмоний тарбия дарсида ўтказилаётган бўлса, унга ажратилган вақт чегараланган бўлади. Ўйин дарсдан ташқари вақтда ўтказилса, узоқ вақт давом этиши мумкин. Ўқитувчи барча ҳолларда ўйин иштирокчиларини чарчатиб қўймаслиги ва ўйин иштирокчиларининг қизиқиши ортаётган, улар тўлиқ, жўшқин ҳаракат қилаётган вақтда ўйинни тугатиши керак. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling