Ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.45 Mb.
|
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
5-8-СИНФЛАР
5-8 синф ўқувчилари билан ҳаракатли ўйинлар ўтказишга айниқса пухта тайёргарлик кўриш керак. Ўсмир-болаларнинг тайёргарлигини эътиборга олган ҳолда, ҳар томонлама ҳаракат қиладиган, спорт турларининг ҳаракат элементлари билан бажариладиган ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш зарур: кураш элементлари ва қаршилик кўрсатиш, енгил атлетика, спорт гимнастикаси, спорт ўйинлари элементлари билан бажариладиган, қиз болалар билан, имконият бўлганда рақс элементлари билан мусиқали ўйинлар уюштириш мумкин. Шу билан бирга, ўсмир ёшидаги ўғил ва қиз болаларни қизиқишлари ҳадеб у ёқ-бу ёққа юраверишни бошлайдилар. Жисмоний имкониятлар фарқланиб, ўқитувчи буни эътиборга олиши шарт. Имконият бўлса, бир вақтнинг ўзида иккита ўйин – бири қизлар, иккинчиси ўғил болалар учун ташкил этилиши мумкин. Шунингдек, куч ривожлантирадиган ҳаракатли ўйинларни икки гуруҳда, яъни бир вақтнинг ўзида ўғил ва қиз болалар билан ўтказишни назарда тутиб танлаган маъқул. Кўпчилик ҳаракатли ўйинларни ўғил ва қиз болалар биргаликда ўйнашлари мумкин. Командали ўйинларда эса ҳар бир командадаги ўғил ва қиз болалар сони тенг бўлиши кераклигини ёдда тутиш лозим. Ўсмирлар ўйин техникасига катта қизиқиш билан қараб, уни такомиллаштириб борадилар. Ўсмирларга мустақил ҳаракат қилиш, айниқса тўпни эгаллаш техникасини сайқаллаш имконияти бўлган Ҳаракатли ўйинларни бериш тавсия этилади. Бунинг учун, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол элементлари бўлган энг яхши ўйинларни тез-тез ва узоқ вақт давомида ўйнашлари лозим. Ўсмир ёшида спорт ўйинларига қизиқиш пайдо бўла бошлайди, улар билан асосан дарсдан ташқари вақтда шуғулланадилар. Шу билан бирга кўпчилик ҳаракатли ўйинлар бўйсуниши аҳамиятига эга. Ўқитувчи ўсмирларнинг спорт ўйинларига қизиқишини спорт ўйинлари элементларини ҳаракатли ўйинларда қўллаш орқали ошириши мумкин. Масалан, баскетбол ва қўл тўпи ўйини ўрнига «Тўпни тутиш», «Тўп учун кураш», «Тўп ўртадагига», тўпни олиб юриш эстафетаси ва ҳалқага ташлаш ва ҳ.к. Ўсмирлар ўйинда спорт жиҳозлари ва асбоб-анжомларидан фойдаланадилар. Ўйин яхши ташкил этилганида тўлдирма тўпдан нафақат узатиш, балки бир-бирига оширишда ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳаракатли ўйинда югуриш масофаси, сакраш баландлиги, улоқтириш ва бошқа ҳаракатлар 5-8 синф ўқувчилари учун белгиланган назарий меъёрлари чегарасида бўлиши керак. Ўсмирлар ҳаракатли ўйинларни ўтказиш учун майдонча ва жиҳозларни тайёрлашда фаол қатнашишлари шарт. Айрим ҳолатларда улар ўқитувчи топшириғи бўйича бўлғуси ўйин учун майдонча ва асбоб-анжомларни мустақил тайёрлайдилар. Ўқувчилар ўйинни тайёрлашда нақадар фаол бўлсалар, ўйиннинг ўзи шунча қизиқарли ўтиб бу ўқитувчини педагогика нуқтаи назардан тўғри бошқаришида катта тарбиявий таъсир кўрсатади. Ўйин қоидаларини айрим элементларни кўрсатиш билан тушунтирилади. Буни намойиш этиш мақсадида ўқувчиларнинг ўзларини жалб қилиш мақсадга мувофиқ. Оғзаки сўзлаб беришда эса ўқувчилар диққат-эътиборини ўсмирлар ўйинида тез-тез қўлланадиган алоҳида ўйин қоидаларига қаратиш керак. Агар ҳаракатли ўйин тузилиши ва мазмунига кўра мураккаб ёки ўйинчиларга етарли даражада тушунарли бўлмаса, унда уни бир марта олдиндан машқ қилиб олиш тавсия этилиб, сўнг ўйин барча қоидалар асосида ўтказилади. Янги ҳаракатли ўйинни шундай ўтказиш методикаси мунозара ва низом вазиятлар, нотўғри тушуниш, тез таъсирланиш, ҳаяжонланиш, интизом бузилиши кабиларнинг олдини олишга ёрдам беради. Айниқса ўқувчилар эътиборини айрим ҳаракатлар техникасининг бажаришига қаратилади. Ўқитувчининг ўзи айрим элементларнинг тўғри бажарилишини кўрсатиб берса, нур устига аъло нур. Агар у бирор сабабларга кўра бунга қийналса, бу мақсадда энг яхши тайёргарлик кўрган ўқувчиларни жалб қилиши мумкин. Ўқитувчи ўйинбоши вазифасини бажарувчи сифатида алоҳида ўқувчиларни тавсия қилиши мумкин, лекин уни асосан ўйин қатнашчиларининг ўзлари сайлайдилар. Агар ўйинда ўйинбоши роли тезда биридан бошқасига ўтиши керак бўлса, яъни муайян махсус билим, маҳорат талаб қилмаса, (масалан, «Учинчиси ортиқча» ўйинидаги каби) бу ролга исталган ўйинчи тайинланиши ёки истаган ўқувчи таклиф этилиши мумкин. Бу ёшдаги болаларда ўйинбоши тайинлашда «саноқ» усули тавсия қилинмайди. Бироқ командаларга бўлишда шунингдек сардорни сайлашда ҳам барча усуллардан фойдаланиш мумкин. Фақат уни охиригача олиб бориш шарт эмас, балки қолган 6-8 кишини биринчи, иккинчи деб санаш билан бўлиши мумкин. Ўсмирлар жуда сезгир бўладилар: улар ўз кучлари ва ўртоқларининг тўғри баҳолашларини биладилар, аммо муваффақиятсизликни ўзларига оғир оладилар. Ўсмирлар доимий таркиб билан ўйнайдиган ролларини табақалаш-тирилган ёки фарқ қилинган командаларга нисбатан қизиқиш намоён бўлади. Ўсмирларнинг бу қизиқиши ўқитувчи айниқса спорт ўйинларида, мумкин қадар командани тузиш ва айрим ҳаракатли ўйинларда, спорт ўйинларига тайёрланишда, синфлар, мактаблар ўртасида мусобақалар ташкил қилишда кўринади. Шу билан боғлиқ қўзғалиш ва томозланиш жараёнлари ўрнатилган ва қўзғалиш кўпинча тормозланишдан устун келади, ўйинда эса умуман эмоционал фаоллик даражаси ўсмирларда жуда юқори бўлиб, айниқса ўғил болаларда ўзига хос, уларнинг ортиқча қизиқиб ёки берилиб кетишлари, ўйин якуний мақсадига эришишга интилиш билан боғлиқ. Бундай вақтда ўқитувчининг вазифаси – ўйин жараёнини якуний мақсадига йўналтиришга эътибор беришдан иборат. Хаддан ташқари қўзғалишга йўл қўймаслик учун ўйинни тўхтатиш тавсия қилинади ва танаффусда ўйин техника ва тактикаси тушунтирилади. Айрим ўйинчиларнинг нотўғри, қўпол хулқларининг олдини олиш учун тегишли – ишонтириш, жарима бериш, усуллари қўлланса, баъзи ҳолларда улар ўйиндан чиқариб юборилади. Ортиқча асаблашган ўйинчилар ҳакамлик, ёки ўқитувчининг ёрдамчиси ролига ўтказилиши мумкин. Ўсмирлар феъл-атвори, характер хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, ўқитувчи заиф ўйинчилар, уларнинг муваффақиятсизликларига умумий диққат жалб этмаслиги, балки уларнинг камчиликларини бошқаларга сездирмай тўғрилашга кўмаклашиш ўйин тактика ва техникасини эгаллашга ёрдам бериши лозим. Айниқса ўсмир ёшидаги қиз болаларга, ўғил болалар олдида танбеҳ берилса, ўзларига оғир оладилар. Ўқитувчи шуларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг хатоларини хушмуомалалик билан тўғрилашга имкон топиши шарт. Ўсмир – болалар мустақил, ташаббускорлик билан ҳаракат қилишни яхши кўрадилар. Уларнинг бу жиҳатларидан ўйинда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Ўйинда ҳаракат қилиш, ҳамда рақиб билан курашиш режасини тузиш ўқувчиларнинг ўзларига топширилади. Ўйин ўтказиш бундай муносабат ўсмирларнинг ижодий ташаббусидан кенгроқ фойдаланиш имконини беради. Ўқувчиларга ўйиннинг янги вариантлари, қоидалари тузишни топшириш, бу билан уларни ўйинни мустақил ўтказишга ўргатиш зарур. Ўйин тажрибасини бойитиш мақсадида ўсмирлар ўйинда умумий ривожланиши билан боғлиқ айрим ҳаракатлар техникасини бажаришга қизиқа бошлайдилар. Хусусан агар у спорт билан боғлиқ бўлса, ўқитувчидан, шунингдек айрим ўйинчилардан ҳам команданинг тактик ва техника ўйинларига нисбатан диққат билан қарашни талаб қилади,. Ўйинчилар ўқитувчини кўрсатмаларига мос усуллар ёрдамида ўз ҳаракатларини астойдил, қизиқиш билан такомиллаштириб борадилар. Агар ўйин жараёнида ўқувчилар пухта эгаллаб улгурмаган усулни ўйин қатнашчилари билан алоҳида ўрганиш, шундан кейингина уни ўйинга киритиши мумкин. Ўсмирларнинг мусобақа ўйинларида топшириқни сифатли бажариш билан ўтказиш тавсия қилинади. Масалан, спорт ўйинлари элементлари билан ўтказиладиган эстафетада ютуқ тўпни тез олиб юриш учун эмас, балки уни олиб юриш, узатиш ва ҳалқага ташлашни аниқ, ҳамда сифатли бажарганига қараб берилади. Шундай қилиб, масалан, тўпни олиб юриш ва тўлдирма тўп атрофини айланиб ўтиш билан ўтказиладиган эстафетада тўп олиб юришда кам хатога йўл қўйган ва бирор марта тўлдирма тўпга тегмаган ўйинчилар командаси ютган ҳисобланади. Бундай ҳолда шартли равишда тез югуриш иккинчи даражали вазифа ҳисобланади. Агар ҳар икка команда вазифани бир хил вақтда ва сифатли бажарса, унда фақат тезлик ҳисобга олинади. Ўсмирлар ўқитувчини яхши кўриб, ҳурмат қилсалар ўйинда ундан ўрнак лишга интиладилар. Албатта бу ўқитувчидаги ўйин усулларини кўрсатишда уларни тўғри бажариши, ўқувчиларга ҳар томонлама намуна бўлишини талаб этади. Ҳаракатли ўйинларда берилаётган тўғри юклама, ортиқча юк тушишидан асраса, ўсмирларда бундай ҳолат бўлмайди. Улар ўз имкониятларига ортиқча баҳо бериб юборадилар. Ўқитувчи доимо ўқувчилар ўйинда кучларини тўғри тақсимлашларини, берилаётган юкламани назорат қилиб бориши ва вақтида таъсир кўрсата билиши керак. Бу даврда мусобақалар мактабда синфлар ўртасида қандай ўтказилса, мактаблар орасида ўтказиладиган мусобақаларда ҳам шундай кенг ўтказилиши мумкин. Ўқувчилар мусобақаларда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш малакалари ва ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлайдилар. Ўсмирлар билан ўтказиладиган ҳаракатли ўйинлардаги ҳакамлик чоғида кичикроқ синфдагиларга нисбатан ҳам кўпроқ қатъият талаб этилади. Ана шу тарздаги ҳакамлик ўқитувчи обрўсини яна кўтаради. Ҳаракатли ўйинларда ҳакамликка иложи борича ўқувчиларнинг ўзини кўпроқ жалб қилиш керак. Ўсмирлар билан ўйин машғулотининг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: ўқувчиларнинг ўз шахсий ўйинини такомиллаштириш; ўйнайдиган жамоасига масъулият ҳиссини тарбиялаш; ўйинда қоидани бузилишига йўл қўймасликка ўргатиш; жамоасида ўз жойини топа билиш; жамоага қизиқиш уйғотиш; идрок билан таваккал қилиш; жамоада ўзаро ёрдам бериш малакасини тарбиялаш; командали ўйинларда ташкилотчилик малакасини тарбиялаш; спорт ўйинларига яқинроқ, мураккаб ҳаракатли ўйинларда ҳакамлик қилиш малакасини тарбиялаш; ҳаракатда тезда нишонга олиш, диққатни тақсимлашни, ўзини тута билиш, аниқ бир мақсадга қаратилган ҳаракатни йўналтириш; югуришда тезлик ва чидамлиликни ошириш, турли сакрашлар, катта ва кичик тўпларни отиш ва илиб олиш малакаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш; енгил атлетика ва гимнастикага оид волейбол, қўл тўпи, баскетбол тўпини эгаллаш малакаларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш. Бу вазифалар ўсмирлар томонидан ўзлаштирилишига боғлиқ ҳолда кетма-кет ҳал этилади, малакалар эса кичик синфларда ўйналган ўйинларда эгалланган малакалар базасида секин-аста тарбиялаб борилади. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling