Статистика фанининг предмети ва усули режа


Download 77.65 Kb.
bet1/22
Sana31.01.2023
Hajmi77.65 Kb.
#1146018
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22

СТАТИСТИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСУЛИ
Режа:
1.1. Статистика тугрисида умумий тушунча (1 — 8).
1.2. Статистика фанининг предмета ва усули (9 — 15).
1.3. Статистика фанининг тармоцлари ва унинг бошца фанлар
билан алокддорлиги (16 — 21).
1.4. Статистиканинг ташкил этилиши ва унинг вазифалари (22—30).
1.5. Тест топширикдари.
1.6. Кизицарли статистика.


1.1. Статистика тугрисида умумий тушунча
Статистика“ атамаси лотинча „Status“ сўзидан олинган бўлиб, ходисаларнинг ҳолати, аҳволини билдиради. „Status“ сузи негизидан „Stato“— давлат, „statusta“— давлатни билувчи, „statustica“, яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йигиндиси деган тушунчалар келиб чиққан.
Хозирги кунда статистика дейилганда:
ўз объекты ва усулига эга булган мустацил фанни;
амалий фаолиятдаги мустакил тармоқларни, яъни Макроик,-иқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вилоятларда иқтисодиёт ва статистика бош бошқармари, туманда иқтисодиёт ва статистика булимларини;
ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий
кўрсаткичлар, статистик ракамлар ҳам тушунилади.
Статистика кўп асрлик тарихга эгадир. Айрим маълумотларга кўра, эрамиздан 3500 йил илгари Мисрда аҳоли хисоби (руйхати) утказилган. Россия (Москва)да икки марта (1362 ва 1389 йилларда) аҳоли руйхати ўтказилган. XV асрда Москвада “Мирза дафтарлари” номи билан маълум булган махсус статистик тўпламлар тузилган.
Пётр I даврида “аҳоли тафтиши“ номи билан машҳур бўлган солик, туловчи аўоли рўйхатлари ўтказила бошланган. Жами 10 марта тафтиш (охиргилари 1857 — 1860 йилларда) ўтказилган. Улардаги маълумотлар XVIII ва XIX асрнинг биринчи ярмидаги Россия аҳолисининг сонини тафсифловчи ягона манба булиб ҳисобланади.
Статистика фани XVII асрнинг охирларига келиб мустақил фан сифатида шакллана бошлади. Бу даврда эндигина феодализм ўрнини капитализм тузуми эгаллаётган эди. Капиталистик тузумнинг барқарор бўлиши кўпгина фанларнинг, шу жумладан статистиканинг ҳам ривожланишига ижобий таъсир курсатди. XVII асрда Англияда “Сиёсий арифметика“ деган фан вужудга келди. Унинг асосчилари ииглиз олимлари У. Петти(1623 — 1687) ва Жон Граунт(1620— 1674) булганлар. У. Петтини уз вақтида иктисоднинг „отаси“ ва маълум даражада статистиканинг ихтирочисидир, деб аташган.
Европада статистиканинг асосчиси булиб бельгиялик олим А.Кетле (1796 — 1874) ҳисобланган. Ўша даврда Германияда Г. Ахенвал(1719 — 1772) биринчи марта „статистика“ сўзини кўллаган. Англияда эса А. Боули (1869 — 1957) статистиканинг тараққий этишига асос солган.
Россияда статистиканинг ривожланишига куйидаги олимлар уз хиссаларини кўшишган:
• Н.Татишчев(1686— 1750)биринчи маротаба ахоли руйхатини ўтказиш билан бирга ахолининг жорий хисобини татбиқ қилиш лозимлигини кун тартибига қўйди.
• И. Крилов(1689 — 1737)статистика тарихида биринчи маротаба давлатни тавсифловчи икқисодий-статистик маълумотларни жадвал ёрдамида изоҳлади.
• П. Журавский (1810 — 1856) биринчи маротаба статистика фани таърифини берди, rypyviaiii ролини курсатди, марказий статистика бошқармасини ташкил этиш тугрисидаги ғояни илгари сурди.
• Семёнов Тянь-Шанский (1827 — 1914) — маълум даражада рус давлати статистикасининг„отаси“ хисобланади. У 1864 йилда марказий статистик қўмитанинг бошлиғи этиб тайинланган.Унинг раҳбарлиги остида 1897 йилда Бутун Россия ахолисининг руйхати ўтказилган.
• Э. Янсон (1835 — 1893) биринчи маротаба Россияда назарий статистика буйича дарслик ёзган.
• Рус статистикасини ривожлантиришда А. И. Чупров(1842 — 1908), А. А.Чупров (1874 - 1926), Н. А. Каблуков (1849 - 1919), А. А. Кауфман (1864 — 1919), В. Е. Варзар (1851 — 1910) ва бошқалар жуда катта хизмат килишган.
Рус статистикасининг ривожланишида земство статистикаси алохида ўрин тутади. Бу статистика XIX асрнинг бошларида вужудга келади. В. И. Орлов (1849 — 1885), А. П. Шликевия (1849 — 1909), А.А. Русов(1847— 1915) ва бошқалар земство статистикасининг буюк намояндаларидан бўлиб хисобланади. Земство статистикаси ер ва унинг сифати, ундан олинадиган даромадни ўрганиш билан шуғулланади. Уларнинг тўплаган маълумотларидан кейинчалик бир қанча иктисодчи олимлар жуда кенг фойдаланишган.
Статистика назарияси ва амалиётини ривожлантиришда қуйидаги олимларнинг хизматлари каттадир.
• Академик С.Г.Струмилин (1877 — 1975) — мехнат ресурслари, мехнат унумдорлиги, илмий-техника тараққиёти каби мухим муаммоларни ечишнинг янги усулларини ишлаб чикди.
• Академик В.С.Немчинов (1894 — 1964) кишлоқ хўжалиги статистикасига асос солган биринчи олимдир. У иктисодий тадкикот фанида янги, яъни иктисодий тадкқиқот ва режалаштиришда математика усулини қўллашни асослаб берди.
B.C.Немчинов 1967 йилда ёзган „Кишлоқ хўжалиги статистикаси“ дарслиги учун Давлат мукофоти билан такдирланган.
• В.Н.Старовский, М.Н.Смит, Б.С.Ястремский, М.В.Гуревич, Л.В.Некраш, А.И.Ротштейн, Д.В.Савинский, С.М.Югенбург, Г.А.Бакланов, А.И.Газулов, Н.К.Дружинин, А.И.Ежов, A.И.Петров, Т.В.Рябушкин, Е.Н. Фреймундт, А.М.Дубров, B.Е.Адамов, В.М.Рябцев кабилар юкрри малакали статистларни тайерлашда мухим хисса кўшдилар.
Узбекистонда статистикани ривожлантиришда Тошкент халк, хўжалиги институтида 1932 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган „Статистика“ кафедрасининг олимлари ўз муносиб хиссаларини қўшганлар. Улар жумласига республикамизда биринчилар каторида докторлик диссертациясини ёқлаган, сўнгра Узбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган Н. Соатов ва Э. Акрамовларни киритишимиз мумкин. Масалан, Н. Соатовнинг„Суғориладиган ерлар статистикаси муаммолари“ номли асари Ўзбекистонда суғориладиган ерлар статистикасини такомиллаштиришга бағишланган булса, Э. Акрамовнинг„Капитал куйилмаларидан фойдаланиш самарадорлиги“ асарида эса инвестиция кўрсаткичларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. 1979 йилда ушбу олимларнинг махсус мухаррирлиги остида биринчи марта ўзбек тилида муаллифлар жамоаси томонидан „Статистика асослари“ номли ўкув қўланмаси („Ўкитувчи“ нашриётида) чоп этилди. Сунгги йилларда статистика фанини ривожлантиришда иқтисод фанлари докторлари, профессорлар И. Эрматов, X. Набиев, С.Сирожиддинов, Р.Алимов М. Хамроев, 3. Тошматов, X- Шодиев, А. Аюбжонов, Б. Усмонов, А. Набихужаев, X. Хужакулов каби олимларнинг хам хизматлари катга бўлди.

Download 77.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling