Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet29/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидаси. “Бўри”дан қочиб келаётган “қуён” шерикларининг қўллари тагидан ўтиб олиши лозим.
Педагогик аҳамияти. Ўйин болаларда диққат-эътибор, қатъийлик ва зийракликни тарбиялашга ёрдам беради. Ўйинда ҳаракат вақтида эпчиллик, чаққонлик каби хислатлар шаклланади. Ўйинчилар “овчи” тутиб олганидан кейин жойларини алмаштирилгач, уларда жавоб реакцияси тарбияланади. Ўйиннинг асосий ҳаракати – тез-тез дам олиш ва чаққон югуриш ҳисобланади.
Методик кўрсатмалар. Ҳамма “қуён” ролида бўлиш учун биринчи рақамли “қуён”лар югуриб бўлганларидан кейин ўйин тўхтатилиб, сўнг иккинчи рақамли ўйинчилар “қуён” ролини бажарадилар, биринчи рақамлилар эса доира ичидан жой оладилар. “Қуён” доира ичига кириб олганидан кейин “қуён”лар ўрнини алмаштириш мумкин. “Ин”дан чиқиб кетган “қуён”нинг ўрнини бошқаси эгаллайди.
Жами қирқта ўқувчи ўйнаётган бўлса, доирада тўртта ўқувчи ва биттаси доира ўртасидан жой олади.
Ўқитувчи доира ташқарисида узоқ югуриб юришга рухсат этмаслиги ва ўйинчиларни тез-тез алмаштириб туриши керак.


ТЎПНИ БОШИДАН ОШИРИБ УЗАТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки гуруҳга бўлинадилар ва ораларидан 2-3 қадам жой қолдириб икки қаторга сафланадилар. Қаторлар бошида турган ўйинчилар қўлида волейбол ёки баскетбол тўпи бўлади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчи “Тайёрлан!”, “Диққат!”, “Марш!” командаларини бергандан кейин қаторлар бошидаги иштирокчилар тўпни бошларидан ошириб орқасидан турганга, у ҳам навбатдаги ўйинчига узатади. Тўп қатор охирига турган ўйинчига етиб боргунча узатилади.
Қатор охиридаги ўйинчи тўпни олиши билан ўнг томондан қаторнинг олдига югуради ва жой эгаллаши билан тўпни бошидан ошириб орқасида турган ўйинчига узатади. Ўйин барча иштирокчилар тўпни олиб, ошириб бўлгунича давом эттирилади. Уни бошлаб берган ўйинчи саф бошига югуриб келиб, тўпни юқорига кўтаради. Ўйинни биринчи бўлиб тугаллаган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1.Ўйин вақтида тўпни ерга туширган ўқувчи уни ердан ўзи олиши ва жойига туриб, тўпни бошидан ошириб орқага узатиши лозим. 2.Тўпни фақат ўзидан кейинги турган ўйинчигагина узатиш мумкин. Агар ўйинчи бу қоидани бузса, командага жарима очкоси берилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling