Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet37/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Ўйин болалардан диққат-эътибор ва тезлик реакциясини талаб қилади. Ўйин иштирокчилар координацияс ва ҳаракат тезлигини ривожлантиради. Ўйин ҳаракатни биргалашиб бажариш кўникмаси, топширилган вазифа учун жамоа олдидаги масъулиятни ҳис қилиш туйғусини тарбиялайди.


ФУТБОЛЧИЛАР ЭСТАФЕТАСИ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар тенг икки-уч командага бўлинадилар. Командалар 1-2 м оралиқда биттадан сафланадилар. Қаторлар бир-бирига параллел жой оладилар. Сафлар олдидан битта узун чизиқ ўтказилади. Ўйинчилар югуришни шу чизиқдан бошлайдилар. Ҳар бир команда рўпарасига 1 м масофада бештадан ғўлача териб қўйилади. Олдинда биринчи турган ўйинчиларга биттадан футбол тўпи берилади. Улар тўпни тепиб ғўлачалар орасидан олиб ўтадилар ва яна шу тарзда ғўлачалар ёнидан ўз ўринларига қайтадилар. Ўйинчиларнинг бари шу машқни бажаради.
Тўпни тепиб ғўлачалар атрофидан айлантириб олиб юриш сифатинигина эмас, балки югуриш тезлиги ҳам ҳисобга олинади. Бунда ўйинчиларнининг ҳаммаси тўпни аввалроқ маррага етказган ва камроқ хатога йўл қўйган команда ғалаба қозонади.
Ўйин қоидалари. 1. Тўпни оёқ ёрдамида ғўлачаларнинг гоҳ ўнг, гоҳ чап томонидан айланиб ўтиш талаб этилади. 2. Атрофидан айланиб ўтилган ҳар бир ғўлача ўйинчи томонидан йиқитилган ҳисобланади 3. Йиқитилган ғўлача қайтиб ўз жойига (раҳбарнинг кўрсатмасига биноан) қўйилади.
Педагогик аҳамияти. Футбол элементлари билан ўтказиладиган эстафеталар футбол ўйини учун зарур малакаларни мустаҳкамлаш ва такомиллаш-тиришга ёрдам беради. Шунингдек бу ўйин ҳаракат тезлиги, чаққонлик, зийракликни ривожлантиради, жамоада бирдамлик ҳиссини тарбиялашга кўмаклашади.
Ўйиннинг ўзига хос ҳаракатлари – тўпни оёқда олиб тез югуриш ва тўғри олиб юришдан иборат.
Методик кўрсатмалар. Футбол эстафетаси ўйиннинг бир тури ҳисобланади. Бунда ўйинчилар резина тўпни оёқлар ёрдамида ғўлачалар оралиғидан олиб ўтадилар.
КИМ ЧАҚҚОН
Ўйинга тайёрланиш. Болалар бир-бирининг қўлларидан тутиб, бир неча айланаларга сафланадилар. Ҳар бир айланада 8-10 ўйинчи бор, улар ўз жойида чўкка тушиб ўтирадилар. Айлана ўртасида битта онабоши бўлиб, у айлананинг ўртасида (тик турган ҳолда) жойлашади. Ўйинчилар онабошига сездирмай ва овоз чиқармай, имо-ишора ёрдамида бир-бирлари билан ўрин алмашишга ҳаракат қиладилар. Онабошининг вазифаси – ўйинчилар ўрин алмашаётганда тезлик билан бўш қолган жойни эгаллаб, ўша жойда ўтириб олиш. Онабоши мўлжаллаган жойни эгаллаб олса, жойсиз қолган ўйинчи онабоши бўлади. Ўйин вақти 5-6 дақиқа. Ўйин тугагач, энг чаққон ўйинчилар рағбатлантирилиши лозим.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling