Ўрта махсус таълим вазирлиги


БАЛАНДЛИККА САКРАБ ЮГУРИШ


Download 1.45 Mb.
bet36/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

БАЛАНДЛИККА САКРАБ ЮГУРИШ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар тўғрига югуриш мусобақасидаги каби жойлашадилар. Бу ўйиннинг ўзига хос жиҳати, ўйин раҳбари тайинлаган икки ўйинчи югуриладиган масофа ўртасида арқонча тортиб (унча баланд кўтармай) турадилар.
Ҳар бир ўйинчи бу арқонча устидан олдинга югурганида ва орқага қайтаётганида икки марта сакраб ўтиши керак. Арқондан сакрашда камроқ хатога йўл қўйган ва биринчи бўлиб маррага келган команда ютиб чиқади. Қолган командалар эришган натижаларига кўра кейинги ўринларни оладилар.
Ўйин қоидалари. 1. Арқонга оёғи теккан ўйинчи орқага қайтиши ва хоҳлаган жойидан югуриб келиб, арқонча устидан сакраб ўтиши керак. Шундан кейин у югуришни давом эттириши мумкин.
Ўйиннинг бошқа қоидалари тўғрига югуриш мусобақасига қоидалари билан бир хил.
Педагогик аҳамияти. Ўйин қатнашчиларидан диққат ва тезкорлик реакцияси талаб қилинади. Ўйин келишилган ҳолда ҳаракат қилиш хусусиятини тарбиялайди. Ўйин ўртоқлик ҳиссини, жамоа олдидаги вазифани бажаришда масъулиятни сезишга ўргатади.
Методик кўрсатмалар. Шуни назарга тутиш лозимки, биринчи марта қатордаги неча ўйинчи бўлса, улар арқон устидан шунча марта сакрайди. Шунинг учун ўйинни 2-3 мартадан ортиқ такрорлаш тавсия қилинмайди. Болаларга арқонни қисқа–ерга тегар-тегмас қилиб айлантиришлари, ҳамда арқон устидан оҳиста, оёқ учларида сакрашлари кераклиги олдиндан тайинлаб қўйилади.


ҚАРАМА-ҚАРШИ САКРАБ ЮГУРИШ ЭСТАФЕТАСИ
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар икки-уч командага бўлинадилар ва ҳар бир команда ўз навбатида яна икки тенг гуруҳга бўлинади Гуруҳлар оралиғи югуриш эстафетасидаги каби 15-20 м га тенг ва улар қарама-қарши жой эгаллайдилар. Ўйиннинг шартлари ҳам югуриш эстафетасидаги каби. Командаларнинг группалари орасига тўсиқлар қўйилади ва ўйинчилар бу тўсиқлар устидан сакраб ўтадилар. Тўсиқлар қуйидагича ўрнатилади: ерга ораси 1-2 м қилиб чизилган икки кўндаланг чизиқ, икки гимнастика скамейкаси (скамейкани устидан қўл ёрдамида сакраб ўтилади) учта арқон (икки ўқувчи арқонни пастроқ ушлаб турадилар ўйинчилар ундан сакраб ўтадилар), тўртта осма тўп (ўйинчилар югуриб кетатуриб, унга туртиниб ўтишлари керак) ва ҳ.к. Бу ўйинда тўсиқлардан хато қилмай ўтган ёки камроқ хатога йўл қўйган команда ютган ҳисобланади.
Ўйин қоидалари. 1. Ҳар бир ўйинчи барча тўсиқлардан ўтиши ло-зим. 2. Тўсиққа қоқилган ёки ундан нотўғри ошган ўйинчи орқага қайтиши ва тўсиқдан қайта ўтиши шарт. Хатога қилган ўйинчи тўсиқдан тўғри ўтганидан кейингина навбатдаги ўйинчи томон югуришда давом этади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling