Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet38/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Педагогик аҳамияти. Бу ўйинни барча ёшдаги ўйинчилар ўйнай оладилар. Ўйин очиқ ҳавода, майдончада ўтказилиши мумкин. Унинг ўзига хос жиҳатлари – югуриш. Ўйин эпчиллик, тезлик, сезгирлик ва куч жиҳатларини тарбиялашга ёрдам беради


БАЙРОҚЧАНИ ОЛИБ КЕЛ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчилар тенг уч-тўрт командага бўлиниб, старт чизиғи олдида саф тортиб турадилар. Майдоннинг қарама-қарши томонида ҳар бир команда қаршисида устунларга “уя”чалар ўрнатилган бўлиб, уларга команда ўйинчилари сонига қараб байроқчалар тикиб қўйилади.
Ўйин тавсифи. Сигнал берилиши билан командаларнинг биринчи турган ўйинчилари устунча томон югурадилар ва биттадан байроқча олиб, яна ўз жойларига югуриб келиб иккинчи ўйинчининг елкасига қўл теккизадилар ва қатор орқасидан жой оладилар. Навбатдаги болалар ҳам шу ҳаракатларни қайтарадилар ва ҳ.к. Эстафетани биринчи бўлиб тугатган команда ғолиб деб топилади.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйин болаларни сигналга жавобан тез ва бир вақтда ҳаракат қилишга ўргатади. У болаларда ижодий фаолият, ўз ҳаракатларини ўртоқлари интилиши билан бирга қўшиб боришга ўргатади ва эшитиш қобилиятини ривожлантиради.


КЎЧМА НИШОН
Ўйин тавсифи. Ўйинчилар орада 2-3 қадамдан жой қолдириб айлана ҳосил қиладилар. Уларнинг оёқ учлари олдидан чизиқ ўтказилади. Айлана ичига онабоши киради. Атрофда турган ўйинчилар уни волейбол тўпи билан уришга ҳаракат қиладилар. Онабоши доира ичида тўпга чап бериб, ҳаракатланади. Онабошига тўп теккизган ўйинчи онабоши бўлади.
Ўйин қоидалари. 1.Ўйинчилар айлана чизиғидан ичкарига ўтмаслиги керак. 2.Агар тўп доиранинг ўртасида қолса, уни онабоши ўзи истаган ўйинчига узатади. 3.Онабошига ҳаводан учиб бориб теккан тўпгина ҳисобга олинади. 4.Агар онабоши учиб келаётган тўпни ушлаб олса, тўп теккан ҳисобланмайди. 5.Онабоши тўпни ушлаб қололмай, қўлидан тушириб юборса, у алмаштирилади. 6.Тўпни атайлаб кучли зарб билан уриш мумкин эмас.
Методик кўрсатмалар. Ўйинчилар кўпайиб кетса, ўйинни бирданига 2-3 даврада ўтказиш мумкин. Агар ўйинчилар 1-2 дақиқа давомида тўпни онабошига теккиза олмасалар (доира жуда кенг бўлса), уларнинг ҳаммасига бир-икки қадам олдинга сурилиш тавсия этилади, (натижада доира кичраяди).

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling