Ўрта махсус таълим вазирлиги


УЧЛИК ЎЙИНИ Ўйинга тайёрланиш


Download 1.45 Mb.
bet46/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

УЧЛИК ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Ўқувчиларнинг бари уч кишидан (4-5 команда) бўлиниб, старт чизиғидан жой оладилар. Ҳар бир учлик рўпарасига 8-10 метр масофада айлана чизилади.
Ўйин тавсифи. Ўқитувчининг сигналидан сўнг учликнинг бошида биринчи бўлиб турганлар чамбаракни боши узра юқори кўтариб, айлана томон югурадилар ва унинг атрофидан айланиб, қайтиб келадилар, сўнг чамбаракни иккинчи ўйинчига берадилар ва ҳ.к. Тўлиқ учлик таркиби билан дастлабки ҳолатига келган командага икки очко берилади. Ўйин яна давом этади. Энди уни иккинчи, сўнг учинчи ўйинчи бошлайди. Кўп очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидалари: 1. Югуриш вақтида чизиқни босиш ман этилади. 2. Айлананинг атрофидан тўғри айланиб ўтиш лозим. 3. Чамбаракни пастга туширмаслик керак.
Педагогик аҳамияти. Бу ўйинни очиқ ҳавода ва залда ўтказиш мумкин. Бу ўйин ўртоқли ҳиссини, биргалашиб тез ҳаракат қилиш, ҳаракат мослигини, жамоа олдида ўз ҳаракатларига жавоб беришни ўргатади.


ТЎЛДИРМА ТЎПНИ УЗАТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар икки-уч командага бўлиниб, кенгроқ оралиқда бир қатордан сафланиб турадалар. Ҳамма ўйинчилар оёқларини ёнга кериб турадилар.
Ўйин тавсифи. Ҳар бир қаторда биринчи бўлиб турган ўйинчиларнинг қўлларида тўлдирма тўп бўлади ва ўқитувчи сигнал бергач, улар тўпни бошларидан ошириб орқаларидаги ўйинчига узатадилар.
Иккинчи ўйинчи тўпни олиб, олдинга энгашиб, уни оёқлари орасидан учинчи ўйинчига узатади ва ҳ.к. Қаторлар охиридаги турган ўйинчилар тўпни олгач, сафнинг чап томонидан югуриб, қатор олдига биринчи бўлиб турадилар ва тўпни бошларидан ошириб узатадилар. Улар олдинга қараб югураётганда бошқа ўйинчилар бир қадам ёки бир ўрин орқага сурилади. Ўйин олдингидек такрорланади.
Ўйин бошлаган иштирокчи қатор охирига етиб келганидан сўнг тўпни олади ва ўнг томондан югуриб сафга биринчи бўлиб туради ва тўпни юқорига кўтаради. Тўп узатишни бошқалардан тезроқ бажарган команда ғолиб ҳисобланади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling